close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жума кунлари чўчқа гўшти ва Хитой мадҳияси – лагерлардаги кундалик ҳаёт

Хитойдаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» ҳар тонг ватанпарварлик қўшиқларидан ва ўзини танқид қилиш бўйича машғулотлардан бошланади, шундан сўнг чўчқа гўштидан тайёрланган таом истеъмол қилинади.

Умир Бекали, қозоқ миллатига мансуб мусулмон Шинжон-Уйғур автоном районидаги лагерда бир неча ҳафта бўлиб, шундан кейин Туркияга чиқиб кетишнинг уддасидан чиқди. Унинг сўзларига қараганда, бундай лагерларнинг ягона мақсади – мусулмонларни диний ўзига хосликдан маҳрум қилишдир.
«Ҳар тонг соат 7:00 дан 7:30 гача биз Хитой миллий мадҳиясини куйлашшга мажбур эдик. Биз уни биргаликда, 40-50 кишидан бўлиб, деворга қараб куйлардик», - хотирлайди Бекали, дея иқтибос келтиради Channel News Asia.
«Мен ҳеч қачон куйлани истамасдим, лекин ҳар куни такрорланаверганидан кейин одамнинг миясига ўрнашиб қолар экан. Ҳаттоки бир йил ўтгандан кейин ҳам бу оҳанг қулоқларимда янграб турибди».
Бекали Шинжонга хизмат сафари билан келганидан сўнг, 2017 йил мартида муаммоларга дуч келди. «Тероризмга ҳамкорлик» учун 7 ой қамоқдан сўнг у лагерга жўнатилди.
Унинг сўзларига қараганда, лагерда маҳбусларнинг ҳар бири учун, уларнинг ёшидан қатъи назар, мусулмонлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган жума куни чўчка гўштидан тайёрланган таом истеъмол килиш қайта тарбиялаш дастурининг мажбурий элементи бўлган. Бу жиҳатларни у изтиробга тушган ҳолда эслайди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase