Журналистларнинг аниқлашича, 30 дан ортиқ масжид хитойлик амалдорлар кўрсатмаси билан тўлалигича ёки қисман бузиб ташланди. Рўй берган воқеалар кўлами сунъий йўлдошлар ёрдамида таҳлилдан кейин яққол намоён бўлди.
Шинжон-Уйғур автоном районида уларнинг ҳолати сунъий йўлдош ёрдамида тадқиқ этилган 91 та диний иншоотдан 31 таси ва яна 2 та муқаддас зиёратгоҳ сўнгги уч йил ичида жиддий шикастланди.
Бу 33 объектнинг қарийб ярми тўлалигича ёки қисман бузиб ташланди, қолганлари эса гумбаз ва минора каби асосий элементларидан маҳрум қилинди, деб хабар беради IslamNews.
Хусусан, 1200 йил қурилган ибодатхона – Хотан яқинидаги Ютиан Аитика масжиди ҳам бузиб ташланган объектлар қаторидан ўрин олди. Минтақанинг энг йирик масжидларидан бири Каргилик ҳам, худди Имом Асим мажмуаси каби, бузиб ташланди.
«Имом Асим мажмуаси харобаларининг суратлари одамни карахт аҳволга тушириб қўяди», - дея изоҳ беради Ноттингем университети тарихчиси Райан Тхум.
Хитойда 3 йил ичида 31 та масжид сездирмасдан йўқ қилинди
Bellingcat веб-сайти ва The Guardian журналситик тадқиқотларига кўра, охирги 3 йил давомида Хитой ҳукумати мамлакатнинг исломий инфратузилмасига жиддий зиён етказди, лекин бу мамлакат доирасидан ташқарида жамоатчилик ва жаҳон ОАВ томонидан сезилмади ҳам.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди