close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.07.2019 18:34

"Шу йилнинг бошида мутлақо махфий операция давомида Қозоғистон контрразведкаси советлар даврида қурилган уйда қуршов уюштирди ва ҳукуматнинг юқори мансабдаги амалдорини Хитой фойдасига айғоқчиликда айблов билан қўлга олди, - хабар беради Wall Street Journal. – Ойлар ўтгач ҳукумат ғайриодатий бир иш қилди. Улар бу ҳақидаги ахборотнинг маҳаллий ОАВга келиб тушишига имкон бердилар, бу эса Марказий Осиёнинг энг катта ва бой мамлакатида Пекиннинг ўсиб бораётган таъсирига жавоб реакцияси ҳисобланади".

13.07.2019 18:50

Умумий ҳисобда 35 давлат БМТга Шинжон-Уйғур автоном районида Хитой сиёсатини қўллаб-қувватлаш ифодаланган мактуб билан мурожаат қилди. Аввалроқ 22 мамлакат БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига Хитойнинг туркий тилда сўзлашадиган мусулмон озчиликка нисбатан сиёсатини қоралаб хат жўнатганди.

13.07.2019 17:41

Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдўған яқинда айтдики – ҳар ҳолда, Хитой давлат ОАВ маълумотларига кўра шунақа – уйғурлар Хитойда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Аввалги риторикадан бу яққол узоқлашиш муҳим аҳамиятга эга, ахир Туркия шу пайтгача уйғурлар масаласида Хитойга қарши чиққан ягона мусулмон мамлакат эди.

12.07.2019 19:58

Ўтган йилнинг 26 январида Қирғизистон пойтахтидаги иссиқлик энергетика марказида авария рўй берди. Оқибатда унинг қуввати икки баравардан ортиқ пасайди, Бишкек аҳолисининг уйлари эса кескин совиб кетди. Фақат 30 январдагина батареялардаги сув ҳарорати орта бошлади.

12.07.2019 18:13

Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатларнинг биронта етакчиси холокостдан кейин диний озчиликни индустриал миқёсда энг йирик таъқиб қилиш саналган Шинжонда уйғурларга қарши геноцидга қарши чиқмаганлиги оддий мусулмонларни Хитойдаги 12 миллион биродарлар ва опа-сингилларга ёрдам бериш учун нима қилиш мумкин деб савол беришга мажбур қилмоқда.

06.07.2019 07:59

Туркия ҳукумати Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига делегация жўнатиш ва уйғур-мусулмонлар ҳаёт шароитларини кўриб чиқиш таклифини қабул қилди. Туркия президенти маъмурияти вакили Фахреттин Алтун хабар беришича, Эрдўған Хитой президенти Си Цзиньпин билан музокаралар вақтида уйғурларга бўлган муносабат масаласини кўтарган, деб хабар қилади Middle Easy Eye.

24.06.2019 03:07

Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун рақиблар - Хитой ва Россия - Ислом террорчи гуруҳлари Афғонистондан қўшни мамлакатларга ўтиб кетишидан қўрқишади, бунда Пекин ўзининг "бир камар, бир йўл" ташаббусини ҳимоя қилишга интилади. Афғонистондаги исломчиларга қарши туриш учун Москва ва Пекин томонидан ҳарбий ресурсларни кўпайтириш – олдиндан айтиб бериш қийин бўлган қўшимча омилдир…

08.06.2019 00:28

Ийд ал-Фитр Ислом байрами арафасида АҚШ Давлат департаменти Хитой ҳукуматини Шинжон Уйғур автоном ҳудудидаги лагерларда ушлаб турилган бир миллиондан ортиқ уйғур мусулмонларини озод қилиш ва уларга Рамазон ойининг охирини оилалари билан бирга кутиб олиш имкониятини беришга чақирди.

29.05.2019 04:24

Америка санкциялари таҳдиди остида Хитой ҳукумати Эрон нефтини харид қилишни тўхтатди, деб ёзади Wall Street Journal Эрон нефт секторидаги манбаларга ҳавола қилган ҳолда. Газета ҳамсуҳбатларининг сўзларига кўра, шу тариқа Пекин Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Италия ва Тайван каби қатор мамлакатлар мисолидан ўрнак олишга қарор қилди – бу давлатлар Эронан тўғридан-тўғри нефт харид қилишни тўхтатди.

25.05.2019 01:58

Хитойнинг «Юйту-2» луноходи томонидан Ойнинг тескари тарафидаги кратерда темирга бой минераллар топилди, деб ёзади Nature. Бу минераллар (пироксенлар ва оливинлар), тахмин қилинишича, Ернинг йўлдоши юза қатлами учун мос эмас, балки Ой мантиясининг таркибий қисмлари ҳисобланади. Моддалар Ойнинг тескари тарафини тадқиқ этаётган «Чанъэ-4» миссияси доирасида топилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase