close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Теракт қурбонлари уйғурлар сабабли Хитой пулларини рад қилди

Янги Зеландия мусулмонлар ташкилоти Хитойда уйғур мусулмонлари таъқиб қилинаётганлиги сабабли Хитой делегациясининг катта миқдордаги хайриясини қайтаришга чақирди. Крайстчерч шаҳрида фожиа рўй берган 15 март куни Окленд шаҳри мэри Фил Гофф Хитой маданиятига бағишланган тадбирга ташриф буюрди, ушбу тадбирда бадавлат ишбилармонлар ва меценатлар масжидларга уюштирилган ҳужумлар қурбонларининг оилаларига 2,1 млн доллар пул йиғишди.

Мэр хитойликларга миннатдорчилик билдирди ва йиғилган пулни Крайстчерч фондига ўтказиб берди.
Бироқ Янги Зеландиянинг «Хадича» мусулмонлар ташкилоти бу пулларни қайтариш ёки Шинжон-уйғур автоном районида таъқиб қилинаётган уйғур мусулмонларига беришга чақирди, деб хабар беради newshub.co.nz.
Шу муносабат билан бош вазир Джасинда Ардерн, парламент депутатлари ва Окленд мэри номига петиция тайёрланди. Янги Зеландиялик мусулмон аёллар Хитойнинг бу пуллари уйғурларга ёрдам бериш учун сарфланиши исламофобияга қарши курашди кўпроқ самара беради, деб ҳисоблайдилар.
«Бу хайрия Хитой ҳукуматининг пули эмаслигини яхши тушуниб турган бўлсакда, барибир ҳар қандай жамиятдан мусулмонларга бериладган энг яхши ёрдам бу исламофобияга қарши кураш деб ҳисоблаймиз», - дейилади петицияда.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase