Ҳозир учун эътибор бериш
Мўмин банда ўтмиш ҳақида тўхтаб фикр қилмоғи, ундан фойда олиб, уни ҳисоб-китоб қилмоғи ҳамда келажак учун тайёргарлик кўрмоғи лозимдир. У ҳозири, яшаётган соати зое кетмай туриб, уни ғанимат билмоқ учун унга эътибор қаратмоғи даркор.
Инсоннинг кеча, бугун, эрта орасидаги вақти
Инсон яшаётган бу вақт - замон уч қисмга - ўтмиш, ҳозир ва келажакка бошқача айтганда кеча, бугун ва эртага тақсимланади.
Инсоннинг иккинчи умри
Вақтини сарфлашда тавфиққа эришган инсон умрини узайтиришга, вафот этганидан кейин ҳам Аллоҳ истаган вақтгача ном қолдиришга қодирдир. У ўлиқдир, аммо тирик кабидир. У қабрда ётган ҳолида ҳам тирикларга намуна бўла олар.
Инсоннинг умри қандай узун бўлади
Шубҳа йўқ, инсон ҳаётни севади, умри узун бўлишини, иложи бўлса бу дунёда абадий қолишни истайди. Иблис алайҳиллаъна башар отаси Одам алайҳис-саломга унинг мевасини ейишдан қайтарилган дарахтни ейишни таклиф қилди.
Уммат орасида бирламчи вазифалар мезонига халал етиши
Ҳаётимизнинг қай тарафига қараманг - у моддий тараф бўладими, маънавийми, фикрий тараф бўладими, ижтимоийми ёки иқтисодий тарафми, сиёсийми - бирламчи вазифалар мезонига халал етганини кўрасиз.
Ғафлат инсоннинг ақли, қалбига мусибат келтирувчи касалликдир. У инсонни бўлаётган ҳодисаларни, кеча ва кундуз алмашувини, нарсаларнинг маъноларини, ишларнинг оқибатларини англаб етувчи ҳиссиётини йўққа чиқаради. Энди у ишларнинг маъноларини эмас, суратларини, ботинини эмас, зоҳирини, мағзини эмас, пўстлоғини, ишларнинг ниҳоясини эмас, аввалини билади.
Замонни сўкмоқ
Офатлардан яна бири замонни сўкмоқ, замоннинг зулми, кунлар ёмонлигидан шикоят қилишни кўпайтирмоқдир. Ундайлар замонни ўзига кўз тутиб турувчи душман, халқига зулм қилувчи, гуноҳга ундовчи, бегуноҳга жазо берадиган золим ҳокимга ўхшатадилар.
Ислом қонуни ва одоблари вақтнинг қийматли эканини таъкидлайди
Исломий фарзлар, Исломий одоблар мана шу катта маънони - вақтнинг қиймати, унинг ҳар бир босқичи, ҳар бир жузъига эътибор беришни исботлайди, инсоннинг онгини уйғотади, коинот ҳаракати, фалакнинг айланиши, қуёш, юлдузлар сайри, кеча ва кундузнинг ўзгариши билан бирга вақтнинг ҳам аҳамиятли эканини айтиб огоҳлантиради.
Кибр ҳалокати
Иблис ва Одам қиссасида кибр иблисни Аллоҳнинг амрини тарк этишга қандай олиб борганини кўрдик.
Гуноҳи кабиралар
Гуноҳи кабиралар тенглиги ва даражаси жиҳатидан куфрдан кейинги ўринда туради. У икки ўриндадир - катта гуноҳлар, кичик гуноҳлар. Катта гуноҳлар: Катта хатарли гунохдардирки, уни қилганлар учун Аллоҳнинг ғазаби, лаънати ва дўзах ўти вожиб бўлади. Қолаверса бу гуноҳи кабира у кимсага бу дунёда ҳам жазони вожиб қилади.