close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кибр ҳалокати

Иблис ва Одам қиссасида кибр иблисни Аллоҳнинг амрини тарк этишга қандай олиб борганини кўрдик.

Иблис ва Одам қиссасида кибр иблисни Аллоҳнинг амрини тарк этишга қандай олиб борганини кўрдик.
“У айтди: «Мен (асли) қора ботқоқдан (бўлиб одам сурати берилгач) қуритилган лойдан Сен яратган Одамга сажда қилгувчи эмасман”. (Ҳижр сураси, 33-оят)
Мана шу ўринда кибр, такаббурлик, ўзгани паст санаш каби иллатлардан қаттиқ қўрқитилди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қалбида бир зарра мисқоличалик кибр бўлган кимса жаннатга кирмайди”.
Саҳиҳ ҳадисда келади: “Азизлик Аллоҳнинг изори, кибр ридосидир. Аллоҳ таоло айтади: Ким Мен билан бу ҳақда тортишса уни азоблайман”.
Бошқа ҳадисда айтилади: “Киши мусулмон биродарини ҳақоратлаши унинг учун ёмонлик жиҳатидан етарлидир”.
“Ким кийимини кибр қилиб судраса Аллоҳ таоло унга Қиёмат Куни назар қилмайди”.
Қуръони Карим кўп оятларда кибрни ва кибр қилувчиларни ёмонлаган ва кибр кўпчиликни элчиларга иймон келтиришдан тўсганини ва ундайларни жаҳаннамга олиб борганини баён қилган:
“Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар”. (Намл сураси, 14-оят)
“Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз’ Мутакаббир кимсаларнинг борар жойлари нақадар ёмон!” (Наҳл сураси, 29-оят)
“..Албатта У Зот мутакаббир кимсаларни севмас”. (Наҳл сураси, 23-оят)
“Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр”. (Ғофир сураси, 35-оят)
“Мен Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри Йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат - нотўгри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)”. (Аъроф сураси, 146-оят)

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase