close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гуноҳи кабиралар

Гуноҳи кабиралар тенглиги ва даражаси жиҳатидан куфрдан кейинги ўринда туради. У икки ўриндадир - катта гуноҳлар, кичик гуноҳлар. Катта гуноҳлар: Катта хатарли гунохдардирки, уни қилганлар учун Аллоҳнинг ғазаби, лаънати ва дўзах ўти вожиб бўлади. Қолаверса бу гуноҳи кабира у кимсага бу дунёда ҳам жазони вожиб қилади.

Гуноҳи кабиралар тенглиги ва даражаси жиҳатидан куфрдан кейинги ўринда туради. У икки ўриндадир - катта гуноҳлар, кичик гуноҳлар. Катта гуноҳлар: Катта хатарли гунохдардирки, уни қилганлар учун Аллоҳнинг ғазаби, лаънати ва дўзах ўти вожиб бўлади. Қолаверса бу гуноҳи кабира у кимсага бу дунёда ҳам жазони вожиб қилади.
Уламолар жазо ҳақида ихтилоф қиладилар. Шулардан бири: Ҳар бир гуноҳга Аллоҳ таоло бу дунёда жазо беради, ёки Охиратда унга дўзахга кириш, жаннатдан маҳрум бўлиш, Аллоҳнинг ғазаби, лаънатига учраш каби қаттиқ ваъдани тайинлайдики, бу ҳам гуноҳнинг катталигига далолат қилади.
Гуноҳи кабиралардан аниқланганлари етти ҳалок қилгувчилардир. Улар: ҳақсиз Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш, сеҳр, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, мўмина, ғофила, пок аёлларга туҳмат қилиш, жанг майдонида душманларга йўлиққан пайтда орқа ўгиришдир. Яна буларга саҳиҳ ҳадисларда мана булар қўшилган: ота-онага оқ бўлиш, қариндош билан алоқа узиш, ёлғон гувоҳлик, ёлғон қасам, ароқ ичиш, зино, лўттивозлик, ўз жонига қасд қилиш, қароқчилик, зўравонлик, хиёнат, порахўрлик, чақимчилик.
Яна, намоз ўқимаслик, закот бермаслик, рамазон кунларида узрсиз оғиз очишлик, қодир бўла туриб ҳажга бормаслик ҳам шулар жумласидандир.
Ҳадисларда айтилишича, гуноҳи кабираларнинг зоти фарқлидир. Ҳадисда келади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Сизларга энг катта гуноҳи кабирани айтайми?”, дедилар. Ва ширқцан кейин ота-онага оқ бўлиш, ёлғон гувоҳликни ҳам санадилар.
Яна бир ҳадисда келади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Энг катта гуноҳ киши ота-онасини сўкишидир”. Саҳобалар: Киши ўз ота-онасини қандай сўкади, дейишди. Шундау зот: “Бировнинг ота-онасини сўккан кимса ўз ота-онасини сўккан кабидир”, деб жавоб бердилар.
Демак, киши бошқаларнинг ота-онасини ҳақорат қилар экан, худди шу пайтда у ўз ота-онасини ҳақорат қилаётган бўлади. Чунки ўша ҳақоратланган ота-онанинг фарзандлари ҳам унинг ота-онасини шундай ҳақорат қилиши табиий. Демак, у бу иши билан икки гуноҳни қилган бўлади. Чунки у ҳам бировнинг ота-онасини сўкди ва биров ҳам унинг ота-онасини сўкиши-га сабаб бўлди.
Демак, ҳадиси шарифлар ота-онага сўкиш олиб бериш оддий гуноҳи кабира ёки оддий ҳаром эмас, энг катта гуноҳга сабаб бўлишини айтар экан, энди тўғридан-тўғри ота-онасини ҳақорат қиладиганларни, уларни уриб, озор берадиганларни нима деб аташ мумкин? Ўз ҳаётларини жафокашликлари ва оқликлари сабабли чидаб бўлмас жаҳаннамга айлантирганларга нима дейиш мумкин?
Шариат заифлик ёки зулм сабабли қилинган гуноҳларни ажратди. Биринчиси зино бўлса, иккинчиси судхўрликдир. Судхўрлик Аллоҳнинг наздида қаттиқ гуноҳдирки, хатто судхўрликнинг гуноҳи каби Қуръонда қаттиқ оят йўқдир.
“Эй мўминлар, Аллохдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз! (Яъни, одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз.) Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг!” (Бақара сураси, 278-279-оятлар)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам судхўрликни еганни ҳам, ёзганни ҳам, унга гувоҳ бўлганни ҳам лаънатлаганлар ва: “Киши била туриб бир дирҳам бўлса ҳам судхўрликни ейиши ўттиз олти марта зино қилгандан қаттиқроқдир” деганлар ва судхўрликни етмиш икки ёки етмиш уч боб қилиб, унинг энг паст ва енгили киши ўз онаси билан зино қилишлиги деб айтганлар.
Баъзилар ўйлагандек, гуноҳи кабиралар фақатгина зоҳирий амаллар билан чекланмай балки қаттиқ гуноҳ, буюк хатар жиҳатидан қалбнинг ҳам гуноҳи кабиралари бўлади.
Тоат-ибодатларда қалб амаллари аъзонинг амалларидан буюк ва афзал бўлгани каби гуноҳлар бобида ҳам қалб амалларининг таъсири узоқлиги, хатари катталиги жиҳатидан буюкроқдир.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase