close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

“Мен яралишимдаёқ инсонпараст эдим”

– “Ватаним  мени  суймас  экан,  мен  уни  севганлигимдан,  улусим  мени  танимас   экан,  мен  уни  таниганлигимдан,  Ватан  устида  бўлаётган  тарихий  ўзгаришларни  ва  ҳам  бунинг  келажакдаги  яхши-ёмон  натижаларини  кўрсатиб,  Ватан  болаларига  улгу  (намуна)  бўлгудек,  бошқалар  бундан  ибрат  олгудек  тарихий  бир  асар  ёзишга  киришдим.  Бироқ,  мен ёлғизгина исломпараст эмас эдим, балки яралишимдаёқ инсонпараст эдим. Халққа қайси йўллиқ яхшилик қила олгайман деб, ёшлик-йигитлик даврларимни ғам-ғусса кунлари билан ўтказдим.

– “Ватаним  мени  суймас  экан,  мен  уни  севганлигимдан,  улусим  мени  танимас   экан,  мен  уни  таниганлигимдан,  Ватан  устида  бўлаётган  тарихий  ўзгаришларни  ва  ҳам  бунинг  келажакдаги  яхши-ёмон  натижаларини  кўрсатиб,  Ватан  болаларига  улгу  (намуна)  бўлгудек,  бошқалар  бундан  ибрат  олгудек  тарихий  бир  асар  ёзишга  киришдим.  Бироқ,  мен ёлғизгина исломпараст эмас эдим, балки яралишимдаёқ инсонпараст эдим. Халққа қайси йўллиқ яхшилик қила олгайман деб, ёшлик-йигитлик даврларимни ғам-ғусса кунлари билан ўтказдим.

– Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар.

– Дунёда ким яхшилик кўрса, ўзининг яхши меҳнати сабаблик Аллоҳдин бўлур, агар ёмонлиқ кўрар экан, албатта, уни ўзидан билсин, ўзидан кўрсин.

– Иймонлик кишиларга ҳар вақт улуғ давлат насиб бўлғусидир.

– Бир  миллат  ўз  ҳаётий  ҳуқуқларини  керакли  шароити  билан  қўлга  келтириши  учун,  у   миллатнинг  олий  ҳиммат  ўғиллари  фидойиларча  мол-жонини  аямай,  бу  йўлда  ҳар  қанча  қийинчилик чиқар экан унга қарши кўкрак кериб, чидамлиқ билан иш олиб борар эканлар, ана  шундагина  ҳақиқатни  юзага  чиқариб,  ўз  мақсадларига  эриша  оладилар.  Ҳиммати  ўзидан ошмаган олимларнинг бутун қилган ҳаракатлари ҳайвонларча қорин тўйғазишгагина боғланган бўлиб, улар иродасиз, инсон суратлик жаниворлардир. Ўз тилларини унутиб,  муқаддас  динларини  ҳаммадан  илгари  ташлаган  ҳолда,  улар  илон  оғзига  келган  қуёндек ютилишга яқин турадилар.

– Энди  душманга  ютилишдан  сақланишнинг  энг  кучлик  қуроли  эса,  шу  икки  нарсадан  иборат:  биринчиси  диний  ихлос,  иккинчиси  миллий  ҳисдир.  Қайси  миллат  бу  ҳисларга  ҳалал  еткизмай  яхши  сақлар  эканлар,  ундай  миллат  душман  томонидан  ютилиб  кетилиши  мумкин  эмасдир.

– Энди бу ҳиссиётимизни доимий равишда сақлаб қолишимиз учун, зарур  тилларни  ўзлаштирганимиз  устига,  ўз  она  тилимизга  қаттиқ  аҳамият  бериб,  миллий  адабиётимизни  юқори  кўтариб,  илм  ва  маданият  тиллари  даражасига  етказишимиз лозим. Мана шундагина бизлар олдимизда оғиз очиб тайёрланиб ётган қизил аждарҳонинг ютишидан ўзимизни сақлай оламиз. Тил-адабиётимиз қанчалик ўсиб, тараққий топар экан, илм маърифат ҳам шунчалик кенгаяверади.

– Ҳозирги  ўқимишлик,  тушунган  Ватан  болаларимиз,  агар  миллий  ҳислик  бўлмас  эканлар,  улардан  бизга,  яъни  ўз  халқига  фойда  етиши  ҳеч  вақт  мумкин  эмасдир.  Балки  болта  сопини ўзимиздан чиқарган ёв қўлида туб илдизимиз билан кесиб қуритишга қурол бўладилар.  У  ҳолда  эса  ўзларидан  умид  этилган  ватан  ўғилларининг  қўллари  билан  ватан  аҳлларини  кўмишга  чуқур  қазилади  демакдир“.

Алихонтўра СОҒУНИЙ,
“Туркистон қайғуси” китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase