Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатларида туғилиб ўсган ва россияликларга айланган фуқароларни "махсус ҳарбий операция" (СВО)да қатнашиш учун юборишни ёқлади.
"Россия фуқаролигини олиш орқали бу одамлар нафақат ҳуқуқларни қўлга киритади, балки амалдаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларга ҳам эга бўлади. Улардан бири Россия Федерацияси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни талабларга мувофиқ ўташдир", деди Бастрикин "Российская газета"га берган интервьюсида. Унга кўра, чет элликлар ҳарбий хизматни четлаб ўтган ҳолда оммавий равишда Россия фуқаролигини олмоқда.
"Охирги беш йил ичида уни Марказий Осиё ва Кавказорти давлатларидан келган миллиондан ортиқ киши, жумладан, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 550 минг собиқ фуқаролари Россия фуқаролигини олди. Фақат 2022 йилнинг биринчи ярмида ушбу давлатларнинг 60 мингдан ортиқ вояга етган фуқаролари Россия фуқаролигини олдилар ва шунинг учун нафақат ҳуқуқларни, балки уларни қабул қилган мамлакатни ҳимоя қилиш конституциявий мажбуриятини ҳам олдилар.
Шу муносабат билан, фуқароликка қабул қилинган шахсларнинг махсус ҳарбий операция вазифаларини амалга оширишда иштирок этиши учун устувор тартибда юбориш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир", — деди Бастрикин.
Тергов қўмитаси раҳбари Россия Федерацияси ҳукумати "махсус ҳарбий операция шароитида" хориж фуқароларини соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш эвазига шартнома бўйича хизмат қилишга ундашини эслатиб ўтди.
21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди, бу Россиядан эркакларнинг оммавий чиқиб кетишига олиб келди. 30 сентябрь куни президент Владимир Путин ҳарбий хизматга камида бир йил шартнома тузган ва камида олти ой давомида ҳарбий ҳаракатларда қатнашган хорижликларни Россия фуқаролигига соддалаштирилган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ноябрь ойида у чет эл фуқаролари, Россия фуқаролари каби, шартнома асосида армияда хизмат қилишлари мумкин бўлган тузатишларни тасдиқлади.
Айни пайтда Марказий Осиё давлатлари расмийлари ватандошларини хориждаги жанговар ҳаракатларда қатнашмасликдан бир неча бор огоҳлантириб, бу жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб келади.
Россия фуқаролигини олган Туркистон ва Кавказорти мамлакатларида туғилиб ўсган шахсларни урушга тайёрламоқда
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Марказий Осиё давлатларида туғилган фуқароларни Украинага "устувор тартибда" юборишга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси