Туркия миллий таълим вазирлиги тарих бўйича ўқув дастурига фундаментал ўзгартиришлар киритишини маълум қилди. Янги дастурда “Марказий Осиё” атамаси “Туркистон” атамаси билан алмаштирилади. Мутахассислар ушбу қарорнинг миллий ўзликни англаш ва келажак авлод орасида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидламоқда.
Ушбу янгиликни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам қўллаб-қувватлади.
Эрдўған “Биз олдимизда турган даврни туркийлар даврига айлантириш учун елкама елка туриб ишлаймиз” деди.
“Туркистон” атамасининг тарихий аҳамиятини турк профессорлари ҳам қўллаб-қувватлади. Профессор Ахмед Ташағил атаманинг келиб чиқишини гапириб, “туркийлар ватани” деган маънога келишини ҳамда жуда қадим даврлардан бери ишлатилиб келганлигини билдирди.
Мутахассислар умумий тарих, география, адабиёт ва алифбо устида иш олиб борилаётган даврда таълим вазирлигининг “Туркистон” атамасини дарсликлар киритиши жуда муҳим ўзгариш эканлигини таъкидлашмоқда. Бу ўзгариш нафақат Туркия учун, балки бутун турк олами учун муҳим бошланғич ҳисобланади.
Туркия “Марказий Осиё” атамасидан воз кечади
Туркия миллий таълим вазирлиги тарих бўйича ўқув дастурига фундаментал ўзгартиришлар киритишини маълум қилди. Янги дастурда “Марказий Осиё” атамаси “Туркистон” атамаси билан алмаштирилади. Мутахассислар ушбу қарорнинг миллий ўзликни англаш ва келажак авлод орасида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидламоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива