close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Лондонда Карл Маркс тириклай чириб кетган

Бахтга қарши, унинг номи бизнинг мамлакатимиз билан ҳам боғлиқ бўлган Карл Маркс 1883 йилнинг 14 март куни Лондонда, креслода ўтирган ҳолда ҳаётдан кўз юмди. Германияда туғилиб ўсган ва СССРда машхур бўлган сиёсий арбобни бавосил, муттасил чипқон чиқавериши, қайт қилиш ва жигар касаллиги адо қилди.

Большевиклар фикрига кўра, дунёдаги ҳамма нарсани ақл билан тушунтирган одам ўз касалликларини даҳшатли миқдорда вино ва тамаки билан даволарди. «Капитал» асарини айнан йиринг босган яралар кўплиги туфайли тугатмаганлигини ҳисобга олган ҳолда марксизм отаси тириклигича чириб кетган, деб айтиш мумкин бўлади. Маркснинг жонсиз танасини биринчи бўлиб кўриб қолган хотини унинг юз ифодасини «умидсизлик ва даҳшатдан тиришиб қолган» деб таърифлаган. Тез таъсирланувчи одам Маркснинг жонини олишга иблиснинг ўзи келган деб ўйлаши мумкин эди. Ақлга мувофиқ фикрлайдиган одамлар Карлнинг ўзи айтган сўзлардан қаноат ҳосил қилган бўларди. «Менинг ҳаётим аҳамиятсиз ва мақсадсиз» деб ёзганди у бадавлат дўсти, унга мунтазам вино етказиб берган Энгельсга. Қандай қилиб бундан даҳшатга тушмаслик мумкин?
Лондонда, муздек уйдаги креслода ўтирган ҳолда сўнгги ваҳима хуружига олиб келган йўл ўзи нимадан бошланган? Маркс 1818 йилнинг май ойида Трир шаҳрида туғилган. Унинг отаси, муваффақият қозонган юрист Генрих Маркс - туғилганида унинг исми-шарифи Гершель Мордехай бўлиб, Карл Маркснинг онаси каби, раввинлар оиласида вояга етган. Карлнинг амакиси ҳам раввин бўлган. бироқ Грешель дунёвий касбни танлади ва ҳуқуқшунос бўлди. Наполеон урушларидан кейин Трир шаҳри ўша пайтлар яҳудийларга нисбатан бир қатор чекловлар амал қилган Пруссияга қўшиб олинди. Хусусан, яҳудийлар динига эътиқод қиладиган шахслар давлат хизматида биронта лавозим эгаллаш ҳуқуқига эга эмасди. Гершель эса бу пайтга келиб олий апелляция судининг адвокати ва Трир адвокатлар корпорацияси раҳбари бўлиб улгурганди. Лавозимини қўлдан чиқармаслик учун у лютеранлик динини қабул қилди.
Маркснинг оиласи маҳаллий зодагонлар вакилларининг кўпчииги билан мулоқот қиларди. Хусусан, болалик чоғларида Карл машҳур оилалардан бирининг вакили Женни фон Вестфален билан ўнарди (унинг отаси – прусс зодагонларидан, онаси эса – Шотландиянинг Аргайл авлодидан эди). Женнининг акаси кейинчалик Пруссия ички ишлар вазири бўлди, унинг невара-жияни - Людвиг фон Крозиг эса Учинчи рейхнинг молия вазири ва унинг тарихида сўнгги бош вазир бўлди.
Маркс журналист бўлиб ишлашни бошлади ва ҳатто Пруссия давлат хизматига кириш ҳақида ўйлади. Лекин Парижга кўчиб ўтишни афзал кўрди, бу ерда Фридрих Энгельс билан танишиб қолди. Улар иккаласи шу даражада яқин муносабатда эдики, уларни ҳазиллашиб битта одам - «Маркс Энгельс» деб аташарди.
Дарвоқе, большевиклар учун яна бир авлиё, Энгельс — лютеранлик ичидаги секта саналган пиетистлар оиласидан бўлган буржуа вакилидир. Пиетистлар ўзларини ғоятда шод тутарди, лекин улар иккиюзламачи сифатида танилган эди. Энгельс буни иш билан исботлади. Отаси Фридрихни Англияга малака оширишга юборади, художўй буржуа эса бу ерда ишчилар ҳаракати фаолларидан бўлган опа-сингил билан ётиб юради. Лекин улардан ҳам кўра кўпроқ Фридрихга парижлик янги дўсти, Маркс ёқарди. Танишининг салоҳиятини баҳолаб, Энгельс Карлга меҳмондўст Лондонга кўчиб келишни таклиф қилади. Маркснинг дини буржуазияга нафрат билан асосланган бўлишига қарамай, Энгельс умрининг охиригача Марксни таъминлаб, ҳамма нарсада қўллаб-қувватлаб турди.
Лекин Маркс дастлаб Бельгияга кўчиб ўтди, бу ерда у ёзган Коммунистик партия Манифестини Энгельс Лондонда - аноним равишда ва фақат немис тилида чоп эттирди. Маркс «Янги Рейн газетаси»да фаол қўллаб-қувватлаган инқилоб Германияда муваффақиятсизликка учрагач, Карл Лондонга кўчиб борди ва умрининг охиригача шу ерда яшади.
Лондон - марксистлар диний сектаси учун муқаддас шаҳардир. Айнан шу ерда Британия махсус хизматлари томонидан Биринчи интернационал —  коммунистик ал-Қоиданинг ўзига хос тимсои ташкил қилинди, у Париж коммунаси вақтида ўзини кўрсатган. Шунда Интернационал аъзоларининг катта қисми, французлар ҳам, бошқа европаликлар ҳамочиқдан-очиқ терроризм билан шуғулланган. XIX аср ал-қоидачилари Париждан чиқарилган, худди ҳозирги кунда ИШИДчилар Мосулдан ҳайдалганидек.
Албатта, Лондон ва Британияга дахл қилмади. Бактериологик қуроллардан ўз уйида ким ҳам фойдаланарди? Маркс Британия жамоатчилиги учун шунчаки мавжуд эмас эди, холос. Карлнинг иқтисодчи дўстларидан бири унинг ўлимидан кейин ўз нутқида Марксни ёдга олиб ўтганида британ иқтисодчилар ўтирган залда шовқин кўтарилди: яна қанақа Маркс, биз бундай одамни умуман билмаймиз, нимага ахмоқ қилмоқчисиз. Инглиз тилига «Капитал» китоб нашр этилганидан 20 йил ўтгач, муаллифининг ўлимидан сўнг таржима қилинган – умуман олганда, материал фақат мустамлакалар учун мўлжалланганди.
Қолаверса, Маркснинг ҳаётийлик даврида унинг шоҳ асари бўлмиш «Капитал» нинг фақат биринчи жилди дунё юзини кўрган. Кейинги икки жилдни унинг ўлимидан сўнг Энгельс, ундан бошқа ҳеч ким кўрмаган хомаки лойиҳаларга асосланиб нашр қилдирган.
Марксдан фарқли равишда, Энгельсни Англияда ҳеч бўлмаса билишарди. Бадавлат немис Оролда жон деб пул сарфларди: тулки овларди, зиёфатларни канда қилмасди, Европа тилларининг деярли барчасини биларди.
Узоқ йўллар давомида Маркс билан дўст бўлган шоир Генрих Гейне умрининг охирига яқин ҳаммасини тушуниб, даҳшатга тушган:
«Қўрқув ва даҳшат билан бу ёқимсиз «иконоборец»лар ҳокимият тепасига келадиган вақтлар ҳақида ўйлайман. Қадоқ босган қўллари билан улар афсус чекмай, қалбимга шу қадар азиз бўлган гўзалликнинг мармар ҳайкалларини синдириб ташлайдилар.  Улар шоир учун жуда қадрли бўлган барча санъат безакларини йўқ қиладилар. Улар менинг дафназоримни пайҳон қилиб, ўрнига картошка экадилар. Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, лекин Шоҳ Сулаймон каби кўркам либосда бўлган лилиялар жамоат тупроғидан юлиб олинади. Булбулларнинг ёри бўлган атигуллар ҳам шу қисматга дучор бўлади. Булбуллар, бу бефойда қўшиқчилар, ҳайдаб юборилади – ва, афсуски, менинг «Қўшиқлар китоби»дан дукончи халтачалар тикади ва келажакдаги кекса хонимларга қаҳва ёки тамаки солиб қўяди».
Таниқли анархизм арбоби, революционер ва ўтмишда Маркснинг биринчи Интернационал бўйича сафдоши Бакунин Маркснинг шахсий хислатларига қуйидагича таъриф беради:
«Маркс ҳаддан ташқари беҳуда ва одобсизлик даражасида, телбалик нуқтасига яқин даражада шуҳратпараст эди. Агар кимдир бу оғриқли шуҳратпарастикда, ҳар доим хафа ва ғазабланган ҳолатдаги бу одамга энг беозор тарзда тегиниб кетадиган бўлса ҳам, унинг ашаддий душманига айланарди; шунда у ҳар қандай воситаларни қўллаш мумкин деб ҳисобларди ва аслида жамоатчили нигоҳида уни камситиш, ерга уриш учун энг номақбул, энг шармандали воситалардан фойдаланарди. У ёлғон гапиради ва ҳар қандай ифлос туҳматлар ўйлаб топиб, тарқатишга ҳаракат қилади. У бировни таъқиб қилиш объекти сифатида кўрсатса, барча социалистик ва социалистик бўлмаган, республикачи ва монархист газеталарда унга қарши ҳақорат тўфони, энг ифлос сўкишлар, бемаъни ва разил туҳмат оқими кўтарилиши учун кифоя қиларди.
Маркс дўстлари ва тарафдорларидан кўра кўпроқ ўзини севарди ва ҳар қандай дўстлик унинг шуҳратпарастлигига етказилган энг енгил ярадан омон қолмасди».
У шунингдек, Маркс яккама-якка суҳбатлардан бирида тан олганини эслайди:
 «Биласанми, мен интизом шу қадар кучли бўлган махфий коммунистик гуруҳ бошидаманки, агар мен бирон кишига «Бориб, Бакунинни ўлдир!» десам, у албатта сени ўлдирган бўларди».
ХХ аср бошларида фанатик-марксистларнинг ташкилотчилик даражаси юқори бўлган гуруҳлари бутун бошли давлатларни тикка қилиб қўйди, албатта, Британияни мустасно қилганда.
Россияда эса улар деярли бир асрга ўрнашиб олдилар. Бу мамлакатни қонга ботирган Лениннинг «қизил кхмерлари» иқтисодиётда ҳеч нарсани тушунмайдиган Марксдан ўзларига санам ва бут ясаб олдилар. Карл танасидан муқаддас қолдиклар йўқлиги сабабли большевиклар бутун мамлакатни унинг расмлари билан тўдириб ташлашди ва русларни Маркс портретлари билан диний юришларга мажбур килди.
Маркснинг ҳеч ким ўқимайдиган асарлари ўн миллионлаб ададди чоп этиларди, Маркс ва Ленинга ҳавола қилиш гуманитар фанлар, ҳатто сексология ва уй хўжалиги бўйича китоблар ва мақолаларда мажбурий эди.
1991 йил большевиклар режими қулади. Россия эски немис пиёнистасининг организмидан анча кучли бўлиб чиқди ва қизил чипқонлардан халос бўлди. Лекин касалнинг қайталаниши барибир бўлиб турар экан. Хусусан, сўл ғоя тарафдорлари, миш-мишларга кўра – ахир Маркс асарларини одамнинг ўзи ўқиб чиқиши мконсиз – аввалгидек, «славянлар – Европа танасидаги саратон ўсимтаси» иборасининг муаллифини ажойиб мутафаккир деб ҳисоблайди. Коммунистлар учун Маркс шунчаки Худонинг инъикосидир. Эҳтимол, йиринг томиб турган…

Абу Муслим таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase