close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Польша Россиядан Иккинчи жаҳон уруши учун товон пули талаб қилмоқда

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бу миқдор қандай ҳисобланишини маълум қилди.

Польша Иккинчи жаҳон уруши даврида Совет Иттифоқи ҳукумати томонидан етказилган зарар учун Россиядан товон пули талаб қилади.
Бу ҳақида Польша ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Польшада улар ҳисоб-китобни 1939-1945 йиллардаги ишғол пайтида Германия келтирган зарар ҳақида илгари ҳисобот берган механизм бўйича амалга оширишларини таъкидладилар.
Польша Германияга ҳам товон пули талабини илгари сурган эди. Улар орасида:
1939 йилдан 1945 йилгача Германия томонидан ўғирланган мулкни қайтариш;
босқинчилик қурбонлари ва уларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаш;
фашистлар Германиясидаги Польша диаспорасига етказилган зарарни қоплаш;
поляклар ва келиб чиқиши польгалик бўлган одамларнинг Германиядаги ҳозирги мақомини уларга миллий озчиликнинг расмий мақомини ва поляк тилида ўқиш ҳуқуқини бериш орқали тартибга солиш;
Польшадан ўғирланган маданий бойликларни қайтариш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Германиядан Иккинчи жаҳон уруши учун товон пули талаб қилишини расман эълон қилган эди. Гап 1,3 миллиард доллар товон пули ҳақида кетмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase