close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Черков КГБ билан ҳамкорлик қилгани маълум бўлди

Советлар даврида черковга муносабат турлича бўлган. Биз бутун совет даври давомида черков бир хилда қабул қилинган, деб айта олмаймиз. Масалан, агар ўтган асрнинг 30-йилларида черковга муносабат энг кескин бўлган бўлса, уруш йиллари в урушдан кейинги даврда (Хрущевгача) нисбатан юмшоқ муносабат кузатилган.

Шуниси диққатга сазоворки, СССР қулаганидан кейин, архивларни очишни бошлаганларида, черков КГБ билан фаол ҳамкорлик қилган эканлиги маълум бўлди. Хусусан, собиқ Патриарх Алексий II, Украина православ черковининг ҳозирги раҳбари Филарет ва Болгарияда деярли барча энг юқори черков арбоблари ҳам КГБ билан фаол ҳамкорлик қилган, бу ҳеч ким томонидан яширилмаяпти ҳам.

Черков позицияси

Архивлар очилгач ва черков ва КГБ ўртасидаги алоқа аниқлангач, у ёки бу маълумотни КГБга хабар қилган лақабли руҳонийлар борлиги кўрсатилгач, черков бу ҳақиқатни тан олиши керак эди.
Бироқ, черков бу ерда нотўғри нарса йўқ, деб таъкидлади. Бу ҳокимиятдир ва ҳокимият қандай хоҳласа, шундай бўлади. Табиийки, "черков либераллари" бундан фаол ғазабландилар, аммо улар озчилик эди, шунинг учун Россияда жанжал жуда жиддий эмас эди. Болгарияда эса, у анча жиддий эди.

Чет элдаги миссия

Чет элда миссия билан ишлаган черков ходимларининг деярли 100%и КГБ билан ҳамкорлик қилган. Бу, албатта, турли мазҳаблардаги черковлар халқаро ҳамкорлиги ва тинчлик учун кураш эди.
Хусусан, бўлғуси патриарх Кирилл совет йилларида узок вақт чет элди, хусусан, Швейцарияда бўлган. Давлат бу ишларни кўп жиҳатдан молиялаштирарди, бу, жумладан, КГБ учун қимматли маълумотлар олиш учун керак бўлганлиги истисно қилинмайди.

Россиядаги миссия

Россиядаги миссия тушунарли: черков амалдорлари КГБ га диндорларнинг кайфиятлари, ҳокимиятга лоқайд бўлган руҳонийлар ва бошқалар ҳақида хабар беришлари керак эди.
Аслида, совет ҳукуматининг руҳонийларга нисбатан сиёсати оддий еди: агар черков доирасидаги кимдир СССР раҳбарлигини қораласа, черков органлари уни қаергадир узоққа тайинларди. Бу ўша даврларга хос эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase