close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиянинг Марказий Осиёни босиб олишга қилган илк ҳаракатлари

Биринчи рус императори Пётр I нафақат машҳур "Европага ойна" учун эслаб қолинган. Қора денгизда мустаҳкамланиб олишга бўлган муваффақиятсиз уринишлар рус подшосини Осиё қитъасига муқобил чиқиш йўлларни топиш учун Ўрта Осиёга янада яқинроқ қарашга мажбур қилди.

Шарқий ҳудудларни император ҳокимиятига бўйсундириш истаги Амударёнинг қуйи оқимида бой олтин конлари борлиги ҳақидаги миш-мишлар билан ҳам авж олди. Буларнинг барчаси Петрни ҳайратга солди, 1714 йилда у «капитан поручик Княз Александр Бекович-Черкасскийни Амударё этагини топиш учун юбориш ҳақида» фармон чиқарди....
Князь Бекович - Черкасскийнинг ўзи оддий одам эмасди. У Катта Кабарда ҳукмдорлар оиласидан чиққан. Болалигида у ота-онасидан ўғирлаб кетилган ва Қозон маҳкамаси бошлиғи бояр Борис Голициннинг оиласига жойлаштирилган ва чуқинтирилган. 1708-1709 йилларда бошқа зодагон рус оилаларининг авлодлари билан биргаликда Голландияда таҳсил олди. Қайтиши билан у Преображенский қўриқчилари полкига қабул қилинди ва 1714 йилга келиб капитан унвонига эришган. Шу йили подшо фармони билан Бекович-Черкасский бу ҳудудда Россиянинг мустаҳкам ўрнатиб олишини таъминлаш мақсадида қалъалар қуриш мумкинлигини батафсил ўрганиш учун Каспий денгизининг Шарқий қирғоғига экспедиция уюштирди.
Каспий тадқиқотлари у томонидан 1715 йилда давом эттирилган. Бир вақтнинг ўзида у юртдошлари орқали Каспий орти вилояти ҳақида максимал маълумот тўплашга уринди. 1716 йил Петр I Бекович-Черкасскийга Амударёда олтин конларини излаб топиш учун Ўрта Осиёга юриш ҳақида тўғридан-тўғри кўрсатма берди. Бундан ташқари, у Хива хони ва Бухоро амирини рус фуқаролигини қабул қилишга кўндирши лозим эди. Имкон қадар мумкин бўлган жойларда унинг ҳаракатланиши билан қалъалар қуриш буюрилди. 1717 йилнинг баҳорида Бекович-Черкасский Каспийнинг шимолий соҳили бўйлаб Хива томон ҳаракат қилди. Унинг қўлида 4000 аскар ва 2000 казаклар бор эди.
Июн ойида отряд Гурьевга (ҳозирги Ғарбий Қозоғистон Атирау шаҳри) яқинлашди. У ердан Бекович-Черкасский подшонинг буйруғи билан ўзининг айғоқчиси - мурза Тевкелевни Форс орқали Ҳиндистонга кириб бориш вазифаси билан жўнатган. Тевкелевнинг миссияси алоҳида ҳикоя учун мавзу. Биз уни фақат муваффақиятизлик билан якунланди, деб айтиш мумкин. Форсларнинг Астробод шаҳрида ҳибсга олиниб, маҳаллий қамоқхонага жойлаштирилди ва фақат Россия элчисининг воситачилиги орқали озод қилинди.
Гурьевдан отряд Эмба дарёсигача борди ва Устюрт платосидан ўтиб, 15 августда Амударё этагига чиқди. Хива хони Шерғози уларни айнан шу ерда учратди. Уч кунлик жангдан сўнг хон тинчлик музокараларига тайёрлигини билдирди ва Бековични Хивага таклиф қилди.
Бековичнинг таркибдаги командирлари орасида бирлик йўқ эди. Кўпчилик Хива хони таклифига қарши эди, лекин Бекович рози бўлди. Кейинги содир бўлган воқеалар ҳақида ҳикоялар тафсилотлари ўзгариб туради, аммо уларнинг моҳияти шундан иборат эдики, хиваликлар Бековичнинг отрядини кичик қисмларга ажратишга муваффақ бўлиб, бундай кўп сонли одамлар учун зарур бўлган ҳамма нарсани бир жойда таъминлай олмасликларини баҳона қилдилар.
Бекович кичик отряд билан Хивага етиб келиб, бу юришдан омон қолганларнинг ҳикояларига кўра, улрга хиваликлар ҳужум қилиб, отряднинг катта қисмини қириб ташлайди. Қолганлар уларга қулликка тушади. Шу билан бирга Хива аҳолиси у билан бирга бўлган Бековичнинг икки укасини тирик қолдириб, озод қилди. Князь Бекович - Черкасскийнинг ўзи ўлдирилди. Хива хони унинг узилган бошини Бухоро амирига совға қилиб юборди. Асосий кучларнинг йўқотилиши туфайли Каспий денгизининг Шарқий қирғоғидаги қалъаларнинг гарнизонлари эвакуация қилинди. Осиёни босиб олиш режалари узоқ вақт ушлаб турилди. Улар фақат 19-аср охирида буюк Британия билан "катта ўйин" пайтида амалга оширилган. Ўша пайтда бери казаклар орасида "Бекович каби ғойиб бўлди"деган гап сақланиб қолган.
Қатор замонавий ўзбек тарихчиларининг ҳисоблашича, бу экспедиция Ўрта Осиё давлатларини куч билан бўйсундиришга ҳаракат бўлган. Чунки унинг ҳудудида қалъалар қурилишини бошқача кўриб чиқиш мумкин эмас. Бошқаларнинг фикрига кўра, бу география фанининг ривожига ҳисса қўшган ва Марказий Осиё ҳақида ўша пайтда жуда кам ва узуқ-юлуқ билан кенг маълумотлар манбасига айланган. Бунга Бекович-Черкасский томонидан чизилган Каспий денгизи шарқий соҳилининг харитаси архвиларда топилиши ҳам сабабчи бўлди.
Бекович-Черкасский бошчилигидаги Хива кампанияси Россия империясининг Ўрта Осиёга олға интилиши биринчи уриниши бўлиб, у муваффақиятсизлик билан якунланди. Хива фақат учинчи уринишда, 1873 йилда босиб олинди. Ўшандан бери у Россия империясининг протекторати бўлди ва бу шаклда 1920 йилга қадар мавжуд бўлди.
Шуниси диққатга сазоворки, Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллоҳ Хон инқилобдан кейин қашшоқликда кун кечирар, Кривой Рогдаги (Украина) конда ишларди, аммо бу бутунлай бошқа бир ҳикоя (Кейинги мавзу, инша Аллоҳ).

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase