close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бош муфтий Хива шаҳридаги халқаро конфeрeнцияда маъруза қилди

Бугун чуқур тарих ва маданиятга эга Хива шаҳрида ўтказилган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Науризбай ҳожи Таганули маъруза қилди.

Бугун чуқур тарих ва маданиятга эга Хива шаҳрида ўтказилган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Науризбай ҳожи Таганули маъруза қилди.

Ислом динида ижтимоий ҳимоя масалалари муҳокама қилинган тадбирда Муфтий ҳазратлари: «Халқни ҳимоя қилиш, ижтимоий жиҳатдан ёрдам бериш азалдан энг муҳим масала бўлиб келган. Ислом дини ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратишини яхши биламиз. Инсонларнинг ижтимоий хавфсизлигини фақат ислом дини тўлиқ таъминлай олади десак, адашмаган бўламиз. Бу борада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ўзига хос муаммолар ҳам етарли. Аммо шуни айтиш мумкинки, бугунги учрашувимиз ана шу муаммоларни ҳал этиш йўлида кўрилаётган жуда муҳим қадамлардан биридир».
Шунингдек, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси жорий ой бошида Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Муфтийлар кенгашининг 5-йиғилиши бўлиб ўтганини ва ўша йиғилишда “Ислом дини маҳаллий халқларнинг анъаналарини қўллаб-қувватлайди” каби муҳим ҳужжатларни таъкидлаганини айтиб ўтди...

Қозоқ тилидан Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase