close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Очлик ва қашшоқликда ўлган Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллоҳ Хон

Саид Абдуллоҳ Хон (1871, Хива - 1933, Кривой Рог, Днепропетровск вилояти) - ўзбекларнинг қўнғиротлар сулоласидан бўлган ҳукмдор, рус ва совет тарихшунослигида "Хива хонлиги"деб аталган Хоразм давлатининг сўнгги хони эди. У Хоразм давлатидаги ҳарбий тўнтариш ва Асфандиёр ўлдирилишидан сўнг тахтга кўтарилган.

Саид Абдуллоҳ Хон 1918 йилнинг мартидан 1920 йилнинг 2 февралигача ҳукмронлик қилиб, ҳақиқий ҳокимиятга эга бўлмаган қўғирчоқ монархия эди. Бу даврда Хоразм давлатининг де facto ҳукмдори туркманларнинг явмуд қабилаларидан бўлган вазир Жунаид Хон бўлиб, у давлатда ҳарбий диктатура ўрнатганди.
1917 йил 5 апрелда Асфандиёр Хон манифест эълон қилиб, унда ваколатли орган – Мажлис ташкил қилишга ваъда берганди. Бироқ келгусида вазият кескинлашди ва реакцион кучлар ғолиб чиқди. Натижада ёш хиваликлар ҳукумати ағдарилди, манифестда эълон қилинган ислоҳотлар эса бекор қилинди. Бу пайт Хивага туркман қабиласи сардори Жунаид Хон қайтиб келди, у хонлик қуролли кучлари қўмондони этиб тайинланди ва кўп ўтмасдан бутун ҳокимиятни ўз қўлимга мужассам этди.
1918 йилда Асфандиёр Хон давлат тўнтариши давомида Нуриллабой саройида Жунаид хоннинг одамлари томонидан ўлдирилди ва унинг укаси Саид Абдуллоҳ Хон (номигагина ҳукмронлик қилган 1918-1920) тахтга кўтарилди. Ҳақиқий ҳокимият Жунаид хон қўлига ўтди.
1919 йил кузида большевиклар раҳбарлари Хива хонини ағдаришга қарор қилдилар. Хоразмга яхши қуролланган қизил армия қўшинлари юборилди. 1920 йил феврал ойининг бошларига келиб Жунаид Хон қўшини бутунлай мағлубиятга учради.
1920 йилда Саид Абдуллоҳ Хон Чека томонидан ҳибсга олинди. 1920 йил 2 февралда у тахтдан воз кечди ва Кривой Рогга абадий сургун қилинди, вафот этгунга қадар Гвардия кони бошқарувининг Гвардия қишлоғида яшаган. Тахминларга кўра Кривой Рогдаги "Гвардиячи" қабристонига дафн этилган.
1932-йилда Украина ССРда оммавий очарчилик (Голодомор номи билан машҳур) бошланди. 1933 - йилда Саид Абдуллоҳ Хон касал бўлиб қолди ва кон шифохонасига ётқизилди, бу ерда унда дизентерия борлиги аниқланди ва бир ойдан сўнг узоқ давом этган касаллик ва тўйиб овқатланмасликдан вафот этди. У кон қабристонига дафн этилган.

Авлодлари

Украин ёзувчиси Григорий Жамалович Гусейнов 1980-йиллар бошида Саид Абдуллоҳ Хон авлодлари билан учрашиб, хоннинг Украинадаги авлодлари ҳақида тадқиқот олиб борган. Жумладан, у Кривой Рогда яшаган Саид Абдуллоҳ Хоннинг жияни - Абдурасул Мухаммедярович Мадияровдан интервью олиб, Хон авлодларининг Украинадаги тарихи ва ҳаётини батафсил сўзлаб берди. Григорий Гусейнов ўз тадқиқотлари натижаларини "Хоннинг конда қандай ишлагани" эссесида тақдим этган.
1920 йил 2 февралда тахтдан воз кечганидан сўнг Саид Абдуллоҳ Хон ва унинг оиласи большевиклар томонидан ҳибсга олинди. Хон ва унинг оиласини суд қилиш 1920 йил 12 июнда бошланган. Ҳукмга кўра, Саид Абдуллоҳ Хон ва унинг энг яқин эркак қариндошларидан 9 нафари (бошқа манбаларга кўра, 7 нафари) Хоразм Халқ Совет Республикасидан 3 йилдан 5 йилгача муддатга кўчирилади. Катта Хон оиласининг қолган аъзолари, нуфузли бўлмаган эркаклар, аёллар, кексалар ва болалар улардан ажралиб, республиканинг ўзида қолдирилди. Бундан ташқари, катта Хон оиласининг барча мол-мулки, пули, заргарлик буюмлари, уйлари, ерлари ва мулклари мусодара қилинди.
Юқорида қайд этилган 9 киши сургун жазосига, жумладан, хоннинг ўзи ҳам ҳукм қилинган. Уларнинг уч ўғли — Саид Абдуллоҳ Хон, Раҳматуллоҳ ва Яқуб Юсуф, укаси — Муҳаммадёр, жиянлари — Абдурасул, Мадёр, Носир ва Ибодуллоҳлар эди. Улар дастлаб Хивадан Тошкентга олиб кетилиб, у ердан икки кун ушлаб турилган, қоровуллик остида поезд орқали Самара шаҳрига жўнатилган ва бу ерда уч ҳафта қолган. Самара шаҳридан уларнинг барчаси поездда Москвага жўнатилди. Улар Ўрда лагерида икки ҳафта, Андраиково лагерида 10 ой ва Иваново лагерида икки ой давомида ушлаб турилди. 1922 йил 12 февралда уларнинг барчаси, жумладан, Саид Абдуллоҳ Хоннинг ўзи ҳам кутилмаганда озод этилиб, ўзларига иш топиш айтилди. Аввалига улар Екатеринославга (ҳозирги Днепр) юборилган, лекин у ерда улар иш топа олмади ва қўшни Верховцевога бориб, маҳаллий совхозда иш бошлади. 1924 йилнинг июлида ҳамма - маҳаллий милиция мактабига кирган Абдурасул Мухамадярович бундан мустасно – «Дубовая Балка» конига (кейинчалик «Большевик» кони) Кривой Рогга келди. Улардан уч нафари қўриқчи ва отбоқар сифатида конда ишлай бошлади. Ўша пайтда, Марказий Украинада ёппасига ишсизлик бор эди ва қолганлар иш топа олмади. Биринчидан, улар рус тилини ҳам, украин тилини ҳам билишмаган, иккинчидан, бу минтақа аҳолиси учун хос бўлган ҳунармандчилик ва кўникмаларга эга эмасдилар. Хоразмдан мажбуран ажратиб олиниб, Хивада қолдирилган собиқ хоннинг оиласи камбағаллик чизиғидан пастда яшаётгани, оч қолаётган ва том маънода қўшниларнинг ёрдами ҳисобига яшаётгани, ҳатто кичик болалар ҳам тиланчилик қила бошлагани ҳақида ёмон хабарлар келди.
Бу ҳақида хабар топгач, 1925 йил июлида улар ГПУ (ўша даврдаги сиёсий махсус хизмат) Кривой Рог бўлимига, Украина ССР Халқ Комиссарлари Кенгашига ва Хоразмга уйга қайтишга рухсат олиш учун бутун Украина Марказий Ижроия қўмитасига мурожаат қилдилар. Август бошида СНК ишлар бошқармаси котибияти Украина ССР ички ишлар Халқ комиссарлигига сургун қилувчиларнинг илтимоси нусхасини ўқиш ва ўз таклифларини юбориш таклифи билан мурожаат қилди. Кузатувчи хатда НКВД маъмурий бошқармаси бошлиғи «агар тўсиқлар бўлмаса, уларнинг илтимосини қондириш учун барча чораларни кўринг» деб ёзди. Украина ГПУ ўзини эҳтиёт қилишга қарор қилди ва материалларни СССР СНК қошидаги ОГПУ га юборди. 1925 йил 19 ноябрда СССР СНК қошидаги ОГПУ Украина ССР ГПУ га жавоб юбориб, уларнинг Ватанга қайтиши «оммага ҳар қандай таъсир эҳтимоли» туфайли номақбул эканлигини билдирган.
1926 йил милициядан бўшаган Абдурасул ҳам сургунларга қўшилди. У Олимпиада исмли хотини билан Кривой Рогга келди ва бутун катта оила кон баракларидан бирида яшади. Кейинчалик Саид Абдуллоҳ хоннинг ўғилларидан бири — Саид Абдуллоҳ Влада Житковская исмли маҳаллий аҳоли вакилига уйланган.
Саид Абдуллоҳ Хоннинг ўзи Кривой Рогда оила қурмади ва «Большевик» конида қўриқчи бўлиб ишлашда давом этди. Иш жойида унга "Хон" деб лақаб қўйилган бўлиб, аксарият «Хон» аслида Хоразм давлатининг қўнғиротлар сулоласидан бўлган сўнгги хон деб тахмин ҳам қилмаган ёки ишонмаган. 1932 йил Украина ССРда оммавий очарчилик (Голодомор) бошланди. 1933 йилда Саид Абдуллоҳ Хон касал бўлиб қолди ва кондаги шифохонага ётқизилди, бу ерда унда дизентерия борлиги аниқланди ва бир ойдан сўнг узоқ давом етган касаллик ва тўйиб овқатланмаслик окибатида у вафот этди. У кон қабристонига дафн этилган.
Сайид Абдуллоҳ хоннинг акаси — Муҳаммадёр сургун пайтида келган вақтида кексайиб, 70 ёшга тўлган эди. Ишлай олмасди ва оммавий очарчилик бошланганидан кейин тиланчилик қилишга мажбур бўлди. Саид Абдуллоҳ Хоннинг укаси, Хоразмдан сургун қилинган Ибодулло болалигидан кар бўлиб, умри давомида деярли ишламади. Асосан шахта дўкони ёнидаги маҳаллий бозорда тиланчилик қилган. 1934 йилнинг ёзига келиб Ибодулло очлик туфайли қаттиқ озиб-тузиб кетди ва тасодифан юк машинаси ғилдираклари остида қолиб ҳалок бўлди.
1933 йил сургундагиларга Ўрта Осиёга қайтишга ёки СССРнинг бошқа қисмларида чекловларсиз жойлашишга рухсат берилди ва Саид Абдуллоҳ Хоннинг ўғиллари - Раҳматуллоҳ ва Юсуф Яқуб уларнинг баъзи қариндошлари истиқомат қилаётган Тошкентга кўчиб келди. Тошкентга келганларидан сўнг Кривой Рогга мактуб йўллаб, уларнинг жойлашгани ҳақида хабар беришди. Саид Абдулла хоннинг акаси Мухаммадёр Хивага қайтишга қарор қилиб, Тошкентга етиб келди ва бу ерда тиланчилик қилишга мажбур бўлди, она Хивага етиб бормасдан 1936 йилда Тошкентда вафот этди.
Хоннинг ўғли Саид Абдуллоҳ хотини билан Тошкентга кўчиб келган, у ерда таржимон бўлиб ишлаган. Кейинчалик у Ўш шаҳрига кўчиб, геология-қидирув ишларида ишлаган. Бир неча йил ўтгач, у ичишни бошлади ва 1941 йилда бир одамни уриб кетиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг хотини 1944 Кривой Рогга қайтди. Саид Абдуллоҳ 1960-йиллар бошида вафот этган. Совет даврида барча сургунларга Хивага кириш тақиқланган, СССРнинг қолган қисмига кириш учун ҳеч қандай чекловлар бўлмаган.
1934 йилдан кейин Кривой Рогда ака-укалардан фақат Носир ва Абдурасул қолганди. Носир сургундагилар орасида энг ўқимишли бўлса-да, қўриқчи бўлиб ишлади, шеър ёзиб, расм чизарди. У бир неча марта уйланган, хотинлари эса қашшоқлик туфайли ундан ажрашган. Умрининг сўнгги йилларини ёлғиз ўтказиб, 1944 йилда вафот етган. Абдурасул кичкина уй қуриб, уйланиб, қолган умрини кон қишлоғида ўтказди. Учинчи Рейх томонидан Украина босиб олинган даврда у Германияда мажбурий меҳнатда эди. Германиядан қайтгач, у отбоқар сифатида конда ишлашни давом эттирди. Унинг учта қизи бор эди, кейинчалик невара-эваралар кўрди. 1990 йилларда вафот этиб, ўлимидан сал олдин, 1990 йил – орадан 71 йил ўтиб Хивани келиб, бобоси Муҳаммад Раҳим Хон II нинг қабрини зиёрат қилган. Ҳозирги кунда Саид Абдуллахоннинг жияни ва Муҳаммад Раҳим Хон II нинг набираси бўлган Абдурасул авлодлари ҳали ҳанузгача Украинада яшамоқда.
2019 йилнинг февралида Григорий Гусейновнинг сургунларнинг ҳаёт тарихига бағишланган китоби - "Шарқдан шамол" (укр. Вітер зі сходу) нашрга тайёрланаётгани маълум бўлди. Китоб Абдурасулнинг ўзи томонидан Григорий Гусейновга кўп соатлик ҳикоялар асосида, шунингдек, турли архив маълумотлари ва ҳужжатлар асосида ҳамда Абдурасулнинг 1990 йилда Хивадан қайтганидан кейинги таассуротлари асосида ёзилган. Китобда Абдурасул авлодлари томонидан Григорий Гусейновга тақдим этилган кўплаб фотосуратлар, ҳужжатлар ва қўлёзмалар ҳам мавжуд.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase