close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистонда Марказий Осиё давлатларининг сув ресурслари муҳокама қилинди

"Сув ресурслари муаммоси Марказий Осиё мамлакатларидаги транспорт йўлаклари таъминловчи барқарор ривожланиш салоҳияти билан бир қаторда биринчи ўринда туришини айтди",-дейди иқтисодчи эксперт Евгени Винокуров.

"Сув ресурслари муаммоси Марказий Осиё мамлакатларидаги транспорт йўлаклари таъминловчи барқарор ривожланиш салоҳияти билан бир қаторда биринчи ўринда туришини айтди",-дейди иқтисодчи эксперт Евгени Винокуров.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида экспертлар Марказий Осиё давлатларининг транспорт ва сув ресурслари соҳасидаги салоҳияти ва муаммоларини муҳокама қилди.
Евроосиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилган бизнес-форум доирасида “Марказий Осиёда ислом молияси”, “Марказий Осиёда сув ресурслари, энергетика, озиқ-овқат”, “Евросиёнинг транспорт асослари”, “Марказий ҳудудларда ичимлик суви таъминоти", "Евроосиёда рақамли технологиялар ва инноватсиялар” мавзуларида панеллар бўлиб ўтди.
Панелларда минтақавий ва халқаро экспертлар Марказий Осиё давлатларининг транспорт ва сув ресурслари салоҳияти ва муаммоларини муҳокама қилдилар.
Мутахассислардан Виктор Лебедев минтақа давлатлари жаҳон логистика самарадорлиги рейтингида 79- ва 123-ўринларни эгаллаб турганини таъкидлаб, “Марказий Осиё йирик бозорлар орасидаги транзит пунктига айланиш учун ажойиб имкониятга эга. Бироқ, бу катта сармояларни талаб қилади. Бизнинг ҳисоб-китобларимизча, юкларни минтақа ичида ва транзитда ташиш учун 250 миллиард доллар сармоя талаб этилади",- деди.
Унинг таъкидлашича, Марказий Осиё минтақасига бошқа давлатлардан катта миқдорда озиқ-овқат импорт қилинмоқда ва бу импортнинг 70 фоизгачаси минтақа ичидаги ишлаб чиқариш ҳисобига қопланиши мумкин.
"Тадқиқотларимизга кўра, минтақадаги энг катта муаммо озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш қувватларининг етишмаслигидир",- деди у.
Иқтисодчи эксперт Евгени Винокуров, сув ресурслари муаммоси Марказий Осиё мамлакатларидаги транспорт йўлаклари таъинловчи барқарор ривожланиш салоҳияти билан бир қаторда биринчи ўринда туришини айтди.
Ўтган йили минтақада сув танқислиги бўлганига диққат қаратган Винокуров, "Бу ҳолат сувнинг келгуси йилларда минтақада энг асосий масала бўлишини кўрсатмоқда" деди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase