close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳорун ар-Рашид

У ҳаж ва Аллоҳ йўлида жанг қилганига бир йил ўтиб-ўтмай, яна иккисининг бирига отланар эди».

У ҳаж ва Аллоҳ йўлида жанг қилганига бир йил ўтиб-ўтмай, яна иккисининг бирига отланар эди».

Тақводор халифа

Тарихга тажовуз қилганларга қандай алданиб қолдик!
Мен Ислом умматининг 100 нафар буюк шахсларини танлаб олиб, китобга жамлар эканман, мўминлар подшоҳи Ҳорун ар-Рашид бу тизмада йўқ эди. Мен бу инсон ҳақида улуғ инсонлар қаторида фикр билдириш билан чекланмоқчи бўлган эдим. Бироқ ўз устимда яна ҳам яхшироқ ишлаш мобайнида, барчамизга тажовуз қилган тарих тажовуз-корлариинг қилмишлари фош бўла бошлади!
Аллоҳга қасамки, мен Аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашидни ўз манфаатини ўйлайдиган подшоҳ деб ҳисоблар эдим. Бунга сабаб бу тушунчани тарихни бузиб кўрсатувчилар бизнинг миямизга сингдириб қўйган экан. Уларнинг бири - «Минг бир кеча» китоби. Бу китобда Ҳорун ар-Рашидни дунёга муҳаббат қўйган подшоҳ қатори тавсифлаган. Тарихга тажовуз қилганлар бу китобни арабларга тегишли эмаслигини ёки Исломий китоб эмаслигини яшириб келадилар. Унинг муаллифини арабларга ҳам Исломга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки бу китобда араб тарихини хунук қилиб ифодалагани ҳамда араб маданиятини билмаганлиги яққол кўзга ташланади. Ундаги шармандагарчилик ҳақида сўз очмай қўя қолай. Лекин бу китоб Ғарбда араб ва Ислом оламининг китоби қатори қабул қилинган.
Ҳорун ар-Рашидни асл тарихини билганлар, унинг ҳаётини ўрганиш чоғида ҳайратга тушишлари мумкин. Аббосийларнинг улуғ халифасн Ҳорун ар-Рашид жиноятчилар сифатлагандан тубдан фарқ қилади. Ҳорун ар-Рашид Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат қилиб, ўз халқига ғамхўрлик қилувчи подшоҳ эди. Олимлар ва камбағалларга ўзгача эътибор қаратганлиги алоҳида таҳсинга лойиқдир. У тарихга тажовуз қилганлар айтгандай, дунёга муккасидан кетган эмас. Ислом тарихида Ҳорун ар-Рашид Исломга ва мусулмонларга қилган ёрдамлари бот-бот айтиб ўтилган. Шунингдек, унинг художўйлиги, дарвешлиги таъкидлаб ўтилган. Ҳорун ар-Рашид бир йили ҳаж зиёратига борса, кейинги йили Аллоҳ йўлида жанг қилишга чиқар эди.
Ҳорун ар-Рашид тақводор бўлганлиги учун, шариат ҳукмларига қатъий амал қилган. Ислом тарихшунос олимлари уни умрининг охиригача ҳар куни юз ракат нафл намоз ўқиганини, беҳисоб садақалар берганини айтиб ўтган. У уламоларга яқин подшоҳ бўлган. Уларнинг сўзларини эшитганда, кўзлари ёшга тўлар эди. Улуғ имом Муовия Дарир у ҳакда шундай деган: «Мен унинг ёнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тилга олганимда: «Ҳазратимга салоту дурудлар бўлсин», - дер эди. Сўнгра мен: «Аллоҳ йўлида курашиб, шаҳид бўлиб, сўнгра тирилтирилиб, яна курашиб, қайта шаҳид бўлсам...» ҳадисини айтганимда, кўзларидан ёш қалқиб чиқарди».
Абу Муовия Дарир (кўзи ожиз бўлган) Хитойдан Атлантикагача чўзилган ўлкага ҳукмронлик қилган Ҳорун ар-Рашид ҳақида ажиб бир қиссани келтиради: «Овқатланиб бўлганимдан сўнг биров қўлимга сув қуйди. Сўнгра Ҳорун ар-Рашид сўради: «Сени қўлинга ким сув қуйганини билдингми?» Мен: «Йўқ», - деб жавоб бердим. У айтдики: «Мен буни илмга бўлган ҳурматим учун қилдим».
Умматнинг бошқа олимлари ҳам Ҳорун ар-Рашидга чиройли муомалада бўлишган. Фузайл ибн Иёз айтгандай: «Мен мўминлар подшоҳи Ҳорун ар-Рашидга аза тутиб йиғлаганимдек, ҳеч кимга йиғлаган эмасман. Аллоҳ таоло мени жонимни олиб, уни узоқ ҳаёт кечиришлигини истаган эдим».
Имом Мансур ибн Аммор айтади: «Мен зикрда йиглаган буучтасидан: Фузайл ибн Иёз, Ҳорун ар-Рашид ваундан бошқасини кўрмадим».
Улуғ олим Фузайл унга: «Эй чиройли подшоҳ, (Ҳорун ар-Рашид ҳақиқатда чиройли инсон бўлган) бу умматнинг юки сизнинг бўйнингиздадир», - деганларида Ҳорун ар-Рашид кўзлари ёшга тўлар эди».
Кунларнинг бирида Ибн Саммок Ҳорун ар-Рашид ҳузурига кириб келади. Ундан сув сўраганда, бир идишда сув келтиради. Халифа идишдаги сувни ичмоқчи бўлганида Ибн Саммок айтади: «Эй мўминлар амири, шошманг. Агар бу сув йўк, бўлганида, қанчага сотиб олган бўлар эдингиз?» Ҳорун: «Мулкимнинг ярмига», - деб жавоб беради. У сувни ичиб бўлгач, Ибн Саммок яна сўрайди: «Агар бу сув сизни танангиздан чиқмай крлса, уни чиқариш учун қанча берган бўлар эдингиз?» Ҳорун: «Мулкимнинг барини берган бўлар эдим», - дейди. Шунда Ибн Саммок халифага қараб шундай дейди: «Подшолик бир култум сувга арзимас экан, у учун курашмоқликка не ҳожат». Бу сўзларни эшитган Ҳорун ар-Рашид кўзига ёш олади.
Ҳорун ар-Рашиднинг тақводорлиги, ибодатга маҳкамлиги унинг давлат ишларига халал берган эмас. Аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашиднинг замони иқтисодиёт, илм-фан ва цивилизацияни тараққий этган даври бўлиб ҳисобланади. Ҳорун ар-Рашид тақволи, солиҳа аё-лининг маслаҳати билан Макка ва Мадинага йўл очиб, ҳожилар учун бепул меҳмонхоналар бунёд эттирган. Улуғ Ислом ўлкасининг равнақи учун беқиёс хизмат кўрсатган. Юқори лавозимдагилар бир-бири билан рақобат қилиб, каналлар қазиб, сувлар чиқариб, масжидлар қуриб, йўлларни таъмирлаш ишларини амалга оширганлар. Улуғ халифа Ҳорун ар-Рашид Урта Ер денгизи билан Қизил денгизни бирлаштирувчи катта канал очиш лойиҳасини ишлаб чиққан. Лекин римликларни Макка ва Мадинага ўтишига йўл очилиб қолишини англаб, бу ишни тўхтатган. Улуғ халифа Ҳорун ар-Рашид ўйлаган лойиҳасини минг йилдан сўнг француз инженери Фердинанд де Лессепс амалга оширган ҳамда Суэц канали қурилган.
Ҳорун ар-Рашид замонидаги бошқарув ҳақида қанча гапирсак шунча оз. У Хитойдан тортиб то Мағрибгача чўзилган катта империяни, алоқа воситалари йўқ даврда бошқариб турганини билиш ўзи ҳайратланарли ҳолат. Византия империясининг номаълум бўлган чегараларини мустаҳкамлаб, Харунийя деган янги шаҳарга асос солган. У византияликлар билан денгиз курашини давом эттириб, Ўрта Ер денгизига эгалик қилиш учун мусулмонлар флотини ва кемасозлик заводини қурдирган. Ҳорун ар-Рашид даврида Ўрта ер денгизида мусулмонлар византияликлар билан курашиб, баъзи оролларни ўз тасарруфига ўтказишиб, улардан ҳарбий-база қатори қўлланганлар. 791 йили (ҳ. 175 й.) Родос оролини қўшиб олганлар. Ҳоруннинг флоти 806 йили (ҳ. 190 й.) Крит ва Кипр оролларига ҳужумлар уюштирган. Халифа Ҳорун ар-Рашид ҳукм-дорлик даврида мусулмонлар флоти кучайиб, Византияга босим ўтказа бошлаган. Шунда Византия императори мусулмонлар билан сулҳ тузишни таклиф қилади. 797 йили (ҳ. 181 й.) Византия император аёли Ирина мўминлар подшоҳи билан Ислом ўлкасига йиллик жизя тўлаш шарти билан сулҳга келишадилар. Лекин 802 йили (ҳ. 186 й.) исёнчи Никифор I Иринани қатл қилиб, тахтга чиқади. Бу император ҳукуматга келаркан, мусулмонлар билан бўлган сулҳга қаршилик билдириб, му-сулмонлар халифаси Ҳорун ар-Рашидга қуйидагича нома йўллайди:
«Рим императори Никифордан араблар подшоҳига (ҳатто Ҳорун ар-Рашиднинг исмини ҳам айтмаган). Мен ҳукуматга келгунимга қадар раҳбарлик қилган Ирина сени акасидай кўриб, сенга солиқ тўлаган экан. Бунга аёлнинг заифлиги ва аҳмоқлиги сабаб бўлган. Бу хатим сенга етиб боргандан сўнг, аввал олганларингни қайтариб, ўзингни ҳи-моя қилиб қол. Акс холда сенга қарши уруш эълон қиламан».
Халифа бу мактубни ўқиркан жаҳли чиқади. У хатнинг орқа тарафига қурайш-арабларининг улуғворлиги ҳамда мусулмонларнинг мардлиги акс этган қуйидагича жавоб ёзган:
«Мўминлар подшоҳи Ҳорундан Рим ити Никифорга. Хатингни ўқидим, эй кофирнинг ўгли. Жавоб фақат амалда кўрсатилади».
Улкан черик римликлар томон йўлга чиқади. У Константинополга яқин жойлашган Эрглу шаҳрида византияликларни тор-мор этади. Сўнгра Константинополга юриш қилади. Шунда Никифор олтин-ку-мушларини Ҳорун ар-Рашид олдига қўяди. Исо пайғамбарни мадҳ этиб, қўйган олтин-кумушларни солиқ қатори қабул қилишини илтимос қилади. Бироқ бу сафар мўминлар подшоҳи деб мурожаат қилади. Лекин Ҳорун буни рад этиб, Византия қамоқхоналарида ётган мусулмонларни чиқаришлигини талаб қилади. Никифор қамоқхоналардаги мусулмонларни озод қилади. Шундай қилиб, Алоҳнинг инояти ва Ҳоруннинг ҳаракати ила христианларнинг қамоқхоналарида бирорта мусулмон қолмайди.
Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлик қилган давр Аббосийларнинг беш асрга чўзилган халифалигининг энг гуллаб-яшнаган даврига тўғри келган. Унинг даврида илм-фан, ҳунармандчилик, савдо, маданият ва адабиёт равнақ топган. Ислом ўлкаси осойишта ҳаёт кечирган. Ҳорун ар-Рашид халифаликка келган пайтда 22 ёшда бўлиб, мамлакатни тараққий этишига астойдил ҳаракат қилган. Ҳукуматга келаркан, қўл остидагиларга меҳрибон бўлиб, қамоқхонада фақат оғир гуноҳ иш қилганлар қолган. Халифалик маркази Бағдод инсоният тамаддуни (цивили-зация) маркази бўлган. Бағдод Ҳорун даврида «Тинчлик шаҳри» деб аталган. Шунингдек, бу шаҳарга Ҳорун ар-Рашид ва давлатнинг юқори лавозимидагилар катта эътибор қаратганлар. Ўша пайтда Бағдод аҳолиси миллионга етган. Шунингдек, Бағдодда қад кўтарган масжидлар, мактаблар, олий ўқув юртлари, Тигр дарёсининг соҳилига муҳташам саройлар барпо этилган. Бағдод жаҳон савдо марказига айланиб, у ерга Хитой, Ҳиндистон, Европа ва Африкадан савдо моллари олиб келинган. Бағдодга камбағал насроний ва яҳудийлар кўчиб келганларида, мусулмонлар уларга яхши муносабатда бўлганлар. Шунингдек, у ерга табиблар, муҳандислар ва турли касб эгалари кўчиб келганлар. Бағдод Ҳорун ар-Рашид даврида цивилизация ва илм-фан томонидан дунёда етакчилик қилган. Ҳорун ар-Рашид Бағдодга «Байтул ҳикмат» («Донишмандлар уйи») номли инсоният тарихидаги биринчи академияни барпо этган. Унда грек, форс ва ҳиндларни илмий китоблари ҳам ўрин олган. Ҳорун ар-Рашид ва унинг вазирлари бу муассасани ривожига улкан ҳисса қўшганлар. (Энди Ҳорун ар-Рашид ва унинг вазирлари ҳақида айтилган бу ҳақиқатларни тарихга тажовуз қилганларнинг эртагига солиштириб кўринг). Улар илм-фан йўлида жўмардлик ила катта маблағ сарфлаганлар. Ҳорун одоб-ахлоқ, фиқҳ ва бошқа тармоқларга катта эътибор қаратган. У одамларга шунчалик марҳамат кўрсатдики, ҳатто олимлар қўлига овқатдан сўнг, сув қуйди. Бағдодга атоқли фақиҳлар, муҳаддислар, Калом олимлари, тилшунослар, математик олимлар, чет тиллари бўйича мутахассислар ва астрономлар келганлар. Шунингдек, ўша даврда грек олимларининг математика ва бошқа фанлари илк бор араб тилида ўқитилган. Унинг даврида физика, астрономия ва механика тармоғи тараққий этган. У ерда сув соати каби янги ихтиролар ўйлаб топилган. Шунингдек, 795 йили Бағдодда биринчи қоғоз ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушган. Қоғоз билан савдо қилувчи юзлаб дўконлар фаолият юритган. Бу фабрика Аббосийлар фахри эди. Бағдод қоғозлари жаҳон бозорида юқори баҳоланган. Византиянинг баъзи тарихий манбаларида қўлланган қоғозларни «Багдод ҳогозлари» деб айтганлари ҳам бўлган. Ҳорун ар-Рашид ички ислоҳотларга ҳам алоҳида эътибор қаратган. Унинг даврида йўллар ва масжидларни ёритиш учун илк бор йўл чироқлари қўлланилган. Шунингдек, чорвачилик ҳам давлат ва аҳолининг асосий даромадларидан бўлган. Ҳорун ар-Рашид кўприклар қурдириб, каналлар қаздирган. Бу ишларни назорат қилиш учун, махсус гуруҳлар ташкил этган. Шахарлараро савдо-сотиқни йўлга қўйиб, ҳатто уларни йўлда ҳам хавфсизлигини таъминлаган. Ҳорун ар-Рашид дунё халқлари орасида катта ҳурмат қозонган. Ҳиндистон, Хитой ва Европа унга ўз элчиларини юбориб, дўстликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилганлар.
Ҳорун ар-Рашиднинг зурриётидан бири Муқтадир Биллоҳ куняси билан машҳур бўлган Жаъфар ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Ҳорун даврида Европа подшоларининг биридан ажиб бир мактуб келади.
Муқтадир Биллоҳга келган мактубнинг тарихи қандай бўлган? Скандинавиянинг тарихини биринчи бўлиб ёзган мусулмон ким? Унинг Европадаги ажиб ҳикояси қандай бўлган?

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase