Абу Муслим
Бир пайтлар, социализм даври тугашидан салгина олдин, кескин бир савол пайдо бўлди: «Бу ўзи аслида нима? Бу ерда нимани қурдик, нима учун азобландик?» Демократия билан боғлиқ саволлар, худди биринчи муҳаббат сингари, ўтмишни қўмсаш пардасида таркалиб кетган пайтда берила бошланди. Энди ҳокимиятнинг энг жасур ва баджаҳл томонини ўзида мужассам этган диктаторларнинг қулаши фонида, бу ҳақда гапириш вақти келди ...
1 февраль куни кўплаб мамлакатларда бундан тўрт йил муқаддам Нью-Йоркда истиқомат қилувчи, Бангладешда туғилиб ўсган Назма Хон таклифи билан белгиланган Бутунжаҳон ҳижоб куни нишонланади. Шу кун арафасида Россияда мамлакат дунёвий муассасаларида, жумладан, мактабларда мусулмонлар либосининг ушбу предмети мақбуллиги ҳақида мунозаралар яна кучайди.
"Мудофаа ва ташқи сиёсат учун жавоб берадиган сиёсатчиларнинг дунёдаги энг йирик учрашуви глобал инқирозларга жавоб излашга бағишланади. Бир нарса аниқ: АҚШ ва Европа ўз устунлигини йўқотди", - деб ёзади немис нашри Handelsblatt. Мюнхен шаҳридан жумадан якшанбагача бўлиб ўтган хавфсизлик бўйича Конференция Ғарбнинг ночорлиги аломатларидан холи бўлмайди, деб ёзади журналист Доната Ридел.
Туркия Президенти Малазгиртдаги ғалабанинг 949 йиллиги муносабати билан байрамларда қатнашади. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған чоршанба куни Муш вилоятига ташриф буюрди, бу ерда турклар учун Анатолияга йўл очган Малазгирт жангидаги ғалабанинг 949 йиллигини нишонлаш тадбирлари уюштирилди.
Янги турдаги коронавирус генетик таҳлили унинг 1960-йилларда пайдо бўлганлигини кўрсатди. Янги коронавирус аждоди унинг энг яқин қариндошидан ажратилган, кейин ўн йиллар давомида кўршапалаклар орасида айланиб юрган, ва ниҳоят 2019 йил одамлар орасида тарқалди. Тадқиқот натижалари Nature Microbiology" журналида чоп этилди, хабар қилади "Россия - Китай: главное" мобил иловасининг ахборот хизмати.
28 август, жума куни Швециянинг Мальмё (Malmö) шаҳрида Қуръонни намойишкорона ёқиб юбориш бўйича ҳаракат бўлиб ўтиши мумкин. Дания ўнг қанот экстремисти Rasmus Paludan, ўзининг швед фикрдоши рассом Dan Park орқали, Мальмё полициясига ушбу ҳаракат учун ариза билан мурожаат қилди.
Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб масжидлар ва бошқа диний ташкилотлар фаолиятини тиклашга қарор қилинди. Бунда улар қатор талабларга риоя қилишлари шарт. Асосий талаблардан бири – ҳар куни дезинфекция ўтказиш, шунингдек, 2 метрлик ижтимоий масофа қоидасига қатъий амал қилиш керак.
Футболчи Лионел Месси Испаниянинг «Барселона» клубини тарк этишга қарор қилди, деб хабар қилади Испаниянинг «Marca» спорт газетаси манбага таяниб. «Барселона»да Associated Press агентлигига Месси жамоани тарк этиш истагини маълум қилган ҳужжат юборгани айтилди.
Белоруссияда норозилик намойишлари икки ҳафтадан бери давом этмоқда. «Медуза» сиёсий нуқтаи назардан воқеалар ривожи қандай якун топиши мумкинлигини ўрганиб чиқди.
"Александр Лукашенкога қарши сафарбарлик норозилик акцияларини руҳлантираётган ва мувофиқлаштираётган деярли номаълум блоегрлар туфайли сақланиб турибди", - деб ёзади Швейцариянинг Le Temps газетаси журналисти Эммануэль Гриншпан.
Август путчи (Август инқирози) – 1991 йил 18-21 август кунлари Совет Иттифоқида рўй берган, СССР давлат ҳукумат органлари ва расмий шахслари томонидан фитна, давлат тўнтариши ва ҳокимиятни конституцияга зид равишда эгаллаб олиш деб баҳоланган.
Нуҳ алайҳиссаломни қавмига, Аллоҳнинг динига эргашинглар, дея бот-бот насиҳат қилгани, уларни Аллоҳнинг азобидан қайта-қайта огоҳлантиргани ҳолда, улар Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариб, зулмларида давом этдилар. Қуръони Каримнинг Мўминлар сурасида бундай англатилади: