- Владимир Путин у пайтлар бош вазир эди, лекин амалда президентликда мажбурий танаффус олганди. (...) Кейинроқ Джо Байден уларнинг учрашуви ҳақида интервьюда гапириб берган. Унинг сўзларига кўра, Кремль бўйлаб экскурсия вақти Путин тўсатдан унга жуда яқин келади. «Мен унга дедим: «Жаноб Бош вазир, кўзларингизга қараб турибман ва сизнинг қалбингиз йўқ деб ўйлаяпман». Путин жилмайиб қўйди ва жавоб берди: «Биз бир-биримизни тушуняпмиз».
«2011 йилдаги қисқа эпизод Москва ундан нимани кутаётганини жуда яхши тасвирлайди, - деб ҳисоблайди нашр. - Мутлақо хушомад эмас, бир пайтлар Дональд Трамп билан бўлгани каби, лекин қаттиқроқ танқид. Байден даврида кейинги санкциялар хавфи ошиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Вашингтон билан алоқаларни башорат қилиш осонлашади».
«Тўрт йил олдин бўлиб ўтган сайловлардан фарқли равишда, АҚШ даги бу сайловларда Кремль аралашмасдан бир четдан кузатиб турди. Путин Трампни мақташ ва Байден ҳақида ёмон фикрлар билдиришдан тийилиб турди. Эҳтимол, унинг учун ким камроқ ёмонлик эканлиги ҳақида қарор қила олмаган. Трамп Москвага берган ваъдаларини бажармаган президент. Байден ҳеч қандай ваъда бермайдиган президент - ва у кўпроқ босим ўтказади. Муносабатлар эса, энг паст даражада», - қайд қилади нашр.
«Дональд Трамп ҳақиқатда Кремль учун кам фойдали бўлиб чиқди, - дейди Бигалке. – У Трампдан санкциялар бекор қилиниши, иқтисодий муносабатларнинг яхшиланиши, Россиянинг халқаро майдондаги аҳамияти оширилишини кутганди. Бунинг ўринга Путин энди Трамп ҳукумати Россияга қарши 46 та янги санкция жорий қилгани ёки мавжудларини ўзгартирганидан шикоят қилмоқда».
«Бу ҳали ҳаммаси эмас: Трамп даврида АҚШ Россия сақлаб қолмоқчи бўлган қуролланиш ҳақида шартномалардан воз кечди. Шунингдек, улар «Шимолий оқим 2» газ қувури лойиҳасига санкция киритиш билан таҳдид қилмоқда. Оқ уйда раҳбарият ўзгаргач, ҳар икки масала бўйича вазият Москва учун яхшиланиши мумкин. Джо Байден у билан алоқаларни яхшиламоқчи бўлган европаликларга «Шимолий оқим 2» ҳақида қарор қабул қилишга Трампдан кўра кўпроқ имкониятини бериши эҳтимоли бор. Трампдан фарқли ўлароқ, Байден қуролланиш устидан назоратга қизиқиш билдирмоқда», - дейилади мақолада.
«Бошқа томондан, Джо Байден Путин уларни йўқ қилишни истаган муносабатларни тиклайди. Зеро, Трампнинг «Америка ҳаммадан устун» сиёсати Кремлга ҳам фойдали бўлди. Сурияда, у аслида жанг майдонини Путинга бўшатиб берди, Украина можаросига кам қизиқиш билдирди. Трамп Ғарб демократиялари Иттифоқини заифлаштириб, НАТО ҳамкорлари орасида саросимага сабаб бўлди ва демократик институтларга ишончни сусайтирди. «Буларнинг барчасида, - дея хулоса қилади Tages-Anzeiger, - Путин ўзи учун устунликни кўради».
Манба: Tages-Anzeiger