Олимхонтўра Шокирхонтўра ўғли (1882-1966)
Олимхонтўра Шокирхонтўра ўғли 1882 йили Баласоғун (ҳозирда Қирғизистондаги Тўқмоқ) шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси Шокирхонтўра асли андижонликдир. Қўқон хони Худоёрхон Қирғизистон, ҳудудида яшовчи халқлар орасида шариат: аҳкомларини мустаҳкамлаш ниятида у ерга Ў3 хизматидаги уламолардан бир нечаси, жумладан, Шокирхонтўрани ҳам жўнатади. Шу тарзда у Тўқмоқ шаҳрида муқим ўрнашади. Олимхонтўра дастлабки таълимни отаси Шокирхонтўрадан олади.
“Мен яралишимдаёқ инсонпараст эдим”
– “Ватаним мени суймас экан, мен уни севганлигимдан, улусим мени танимас экан, мен уни таниганлигимдан, Ватан устида бўлаётган тарихий ўзгаришларни ва ҳам бунинг келажакдаги яхши-ёмон натижаларини кўрсатиб, Ватан болаларига улгу (намуна) бўлгудек, бошқалар бундан ибрат олгудек тарихий бир асар ёзишга киришдим. Бироқ, мен ёлғизгина исломпараст эмас эдим, балки яралишимдаёқ инсонпараст эдим. Халққа қайси йўллиқ яхшилик қила олгайман деб, ёшлик-йигитлик даврларимни ғам-ғусса кунлари билан ўтказдим.
Шарқий Туркистоннинг тутқунликка кириши
Ҳаётнинг барча соҳаларини тўлиқ назорат қилиш, кузатиш, қийноқлар ва "қайта тарбиялаш лагерлари" - Шинжон ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. Бундан 80 йил муқаддам минтақада сиёсий эҳтирослар авж олиб, уйғурлар, ўзбеклар, қозоқлар ва қирғизлар бошчилигида Шарқий Туркистон инқилобий республикаси ташкил топишига олиб келди.
Қалб хотиржамлиги
Алихонтўра СОҒУНИЙ замонаcининг йирик алломаси, фозилу нуктадон устозлардан эдилар. Йирик жамоат арбоби, саркарда Алихонтўра энг аввало юксак имон-эътиқодли, дин ва миллат равнақи йўлида фидоий инсон бўлганлар.