Соғлиқли озиқланиш деганда хаёлимизга биринчи бўлиб келадиган мевалардан бири олманинг қандай фойдалари бор?
Қишин-ёзин севиб истеъмол қиладиган олманинг фойдалари ҳақида қуйидаги маълумотлардан хабардор бўлганингиздан кейин яна-да кўпроқ истеъмол қилишингизга ишончимиз комил.
Олманинг 12та фойдаси:
1)Детоксификация - вужуднинг ўзига зарар берувчи токсин моддаларини чиқариб ташлаши маъносига келади. Олма бу борада энг катта ёрдамчилардан бири. Кунлик озиқ рўйхатига киритиш керак.
2)Олма ортиқча вазнни йўқотишда ёрдамчи бўлади. Таркибидаги табиий метаболизм кучайтирувчилари бор. Еган овқатларни сингдиришга кўмаклашади.
3)Кучли ва соғлом милклар учун керакли бўладиган С витаминига бой. Оғзингизда кўп миқдорда сўлак ажралишини таъминлайди.
4)Иммун системангизни кучайтиради. Вужуднинг тезроқ янгиланишига ёрдамчи бўлади. Айниқса қизил олмада баданга соғлиқ келтирадиган куерсетин деган антиоксидант мавжуд.
5)Сўнгги ўтказилган тадқиқотлар таркибида антиоксидант бўлган мевалар кўз муаммоларининг олдини олишини аниқлади. Олма кўзларингизни муҳофаза қилади ва катаракт ривожланишининг олдини олади.
6)Геморрой касаллигининг қанчалик катта муаммо эканлигини бу билан касалланган кишилар яхши билади. Олма ахлатни юмшатадиган лифларга эга. Ҳожатхонага киришда қийналсангиз, олма сизга фойдалидир.
7)Ўтказилган тадқиқотлар олманинг мия функцияларига муҳим таъсири борлигини кўрсатмоқда. Мияни фаол ушлаб туриш учун олма енг.
8)Паркинсон мияда ҳосил бўладиган хасталикдир ва мутахассислар бу хасталикка зарарли эркин радикалларнинг сабаб бўлишини айтадилар. Олма мияни ҳимоя қилиб, эркин радикаллар билан курашишда кучли ёрдамчидир.
9)Олманинг энг катта фойдаларидан бири рак хасталигига қарши курашишидир. Панкреатик рак билан курашда 23% хавфни камайтгани аниқланган. Олма пўстида мавжуд бўлган моддалар жигар, кўкрак, ўпка ва йўғон ичак ракига қарши муҳим кўмакчидир.
10)Тартибсиз овқатланиш натижасида пайдо бўлган холестерин миқдори олма ейилганда тушади. LDL холестерин миқдорини тушириш хусусиятига эга.
11)Юрак соғлиғини сақлаш учун жуда фойдали. Артерия қон томирини тоза тутиш ва қон оқишини соғломлаштириш учун олма енг.
12)Тадқиқотчилар кунда иккита олма еган аёлларда қандли диабет касаллиги кам учрашини аниқладилар.
Олманинг 12 та фойдаси
Соғлиқли озиқланиш деганда хаёлимизга биринчи бўлиб келадиган мевалардан бири олманинг қандай фойдалари бор?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|