АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра етарли миқдорда ухламаслик биз ўйлагандан кўра жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин ва мия ҳужайраларида доимий йўқотишга сабаб бўлиши мумкин.
“Неврология журнали” номли илмий журналда эълон қилинган мақолада сичқонлар устида ўтказилган тажрибада узоқ вақт уйқусиз қолишнинг миянинг маълум жойларида 25% ҳужайранинг ўлишига йўл очганлиги исботланди.АҚШлик мутахассисларнинг айни ҳолатнинг инсонларда ҳам юз беришини маълум қилиб, йўқотилган уйқуни ўрнини тўлдиришга уринишдан фойда йўқлигини ҳам таъкидлашди. Мутахъассислар кун келиб, мияни уйқу етишмасликдан келиб чиқадиган зарарлардан ҳимоя қиладиган дори ишлаб чиқариш мумкинлигини айтишмоқда.
Уйқу соғлиги ва неврология профессори Сигрид Визи BBCга берган интервьюда “Уйқу йўқотишнинг ортга қайтариб бўлмайдиган зарарга йўл очишига доир далиллар бор” деди ва кейинги қадамнинг турли иш жойларида меҳнат қиладиган ишчиларда ҳам мия ҳужайраси йўқотиши бўлиш-бўлмаслигини аниқлаш эканлигини айтди.
Уйқусизлик мияни ўлдиради
АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра етарли миқдорда ухламаслик биз ўйлагандан кўра жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин ва мия ҳужайраларида доимий йўқотишга сабаб бўлиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар