Намознинг баданга фойдаси, намозхоннинг намоздаги ҳаракатлари натижасида содир бўлади. Масалан қўлни таҳрима такбирига кўтариш, рукуъ, сажда, жалса (ўтириш), қиём (тик туриш), салом ва бундан бошқа амаллардаги ҳаракатлардир.
Ушбу ҳаракатлар, одамларга дўхтирлар тавсия қиладиган, хусусан беморларга тавсия этадиган кўплаб спорт машқларига ўхшайди. Чунки дўхтирлар, инсон саломатлиги учун унинг аҳамиятли ва фойдали эканини биладилар. У машқлар жисм ва ақл учун фойдали бўлиб, инсон ўзини тиклаш ва керакли энергияни олиш учун ҳар турлик амал ва ҳаракатларга эҳтиёжи бўлади. Худди шу намоздаги ҳаракат, ўзини сақлаш ва муолажа қилишдаги асосий воситадир. Инсон шу каби фойдаларга намозни қолдирмасдан бардавом адо этсагина эришади. Мана шунда у дўхтирларнинг тавсиясига эҳтиёж сезмайди. Демак намоздаги ҳаракатлар ёрдамида инсон жисмидаги юрак ишини яхшилаш, томир ва артерияларнинг кенгайиши, ҳужайраларнинг қайта тикланиши, ҳазм органларининг фаоллашиши, қабзиятни йўқотиш, асаб касалликлари ва чарчоқни бартараф қилиш, касалликларга қарши иммунитетни ошириш, бўғинларни яллиғланиши, мушакларнинг бақувват бўлиши, бўғинлар эгилувчанлигини зиёда бўлиши, бўғин ва мушаклардаги таранглашувни бартараф бўлиши, пайни мустаҳкамлиги ва жисмнинг бошқа жойидаги аъзоларни эгилишини осонлаштириб, бадан ва зеҳндаги лаёқатни қўлга киритишда ёрдам беради. Ҳамда қувват ва фаолиятни оширади. Жисмоний айбларни ислоҳ қилиш, фикрни жамлаш, зеҳнни ошириш, иродани яхши томонга ўзгартириш, шижоат ва журъатни қўлга киритиш, хулқий сифатлар, яъни тартиб, ўзаро ёрдам, ростгўйлик ва ихлосни оширишда ҳам ёрдамчи бўлади.
Намоз спортчилар учун асосий бадан тарбиясини ташкил қилади. Спортчилар амалиётдан олдин кўплаб куч йиғиб, баданий ва нафсий тайёргарлик ўташда, хусусан мусобақалардан олдин намоздаги ҳиссаларини олишади.
Намоз қаттиқ меҳнатлар ва баданий чарчоқларда эваз бўлувчи воситадир. Шунингдек намоз, жисмнинг ўсишидаги мувозанатга ҳам ёрдам беради. Ва яна ижобий роҳат бўлиши учун ҳамда сиҳҳат-саломатликни муҳофаза қилишда ҳам кўмаклашади.
Албатта намоз жисм бўғинларини хоҳ кичиги бўлсин, хоҳ каттаси бўлсин омонда сақлаб туради. Мушакдаги кунлик босимнинг кўтариш қудратини ҳам оширади. Иймон ва ибодат ҳаракати, мушакларни эгилувчанлиги, тўқималарнинг соғломлиги, бел ва қориндаги тўқималарни соғломлигини кафолатлайди.
Намоз, инсонни қорни катталашиши, бели қотиб, эгри бўлиб қолишни ҳам олдини олади.
Намоздаги ҳаракат мия тўрлари озуқаланадиган қонлар айланишини ҳам таъминлайди. Бу нарса қарилик ёшига етиб қолган пайтда ҳам бардавом бўлади.
Намоз ундан ташқари, тўсатдан қилинган ҳаракатларда мослашиш хусусиятини беради. Чунки киши узоқ ўтирганидан кейин тўсатдан ўрнидан турса баъзи пайтларда у қон босимини пасайишига олиб келади. Гоҳида ҳушидан кетишгача боради. Намозни бардавом ўқувчилар ушбу ҳолатдан жуда ҳам оз шикоят қиладилар. Шунингдек кўнгил айниши ёки бош айланишидан ҳам намоз ўқувчилар жуда оз шикоят қиладилар.
Намоз юрак ва қон томир ҳамда ўпкаларни сиҳҳатлигини муҳофаза қилувчи омилдир. Намоздаги иймоний ҳаракат намозхонга нафас олишда ажойиб бир усулни келтириб чиқаради. У кислородни давомий етказиб, ўпкага узатади. Мана шу билан икки ўпкага бардавом, ҳар куни кислород таъминланиб, иммунитет ҳосил қилиб, соғлик улашади.
Намоз яна асабларни тинчлантиришдаги энг кучли омил бўлиб, намозхонга ўзини бошқариш ва қийин вазиятларни енгишга лаёқатли қилади. У яна мақсадларга эришиш ҳамда сабр ва матонатни улашади.
Бу фойдалар инсонларнинг барча тоифасига, эркак-у аёл, ёш-у қари ва болажонларга ҳам бирдек етади.
Бу, намозхонга мана шу дунёдаги фойдалари холос. Лекин охиратда Аллоҳ ваъда қилган улкан ажрларни ҳали гапирганимиз йўқ.
Араб тилидан Абу Муҳаммад таржимаси