Россияда «Газпром» компанияси олаётган фойда бирданига 253 миллиард рублга пасайиб кетди, бу ҳақида Россия ахборот агентликлари компаниянинг молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботини чоп этган ҳолда хабар қилади.
РБК нашри хабар қилишича, 2019 йил якунлари бўйича "Газпром" соф фойдаси 17%га пасайган. Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 253,383 млрд рублга, яъни 1,456 трлн рублгача пасайди.
Экспертыларнинг таъкидлашича, фойда ҳажмининг кескин тушиб кетиши Россия газини Европага етказиш ҳажмининг пасайиши туфайли, шунингдек, газ нархининг кескин пасайиши шароитларида рўй берди.
Бунда Россия монополистининг инқирози молиявий ҳисоботнинг деярли барча пунктлари бўйича рўй берди. Йил якунлари бўйича "Газпром"нинг сотувдан оладиган тушуми ўтган йил билан таққослаганда 7%, газ сотишдан эса – 12% пасайиб кетди.
Россиялик экспертларнинг таъкидлашича, "Газпром" 153,444 млрд рублга кескин кўтарилиб, айни пайтда 3,168 трлн рублни ташкил қилади.
Таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистони ва БАА ортидан Ироқ ва Қувайт ҳам нефт нархида катта чегирмалар эълон қилди.
«Газпром» фойдаси 253 миллиардга тушиб кетди
Россияда «Газпром» компанияси олаётган фойда ҳажми кескин пасайиб кетди: пасайиш бирданига 253 миллиард рублни ташкил қилди. Бундан ташқари, Россия компаниясининг қарзлари кескин ошди, Россия газига Европада талабнинг пасайиши шароитларида унинг молиявий ҳолати ёмонлашди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси