close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шифокор пневмониядан кейин қандай маҳсулотлар соғлиқни тиклаши мумкинлигини айтди

Кардиолог ва терапевт Светлана Зубаилова танадаги пневмония асоратларидан тикланиш учун керак бўлган маҳсулотларни санаб ўтди. Унинг таъкидлашича, иммунитетни мустаҳкамлаш учун ҳар куни ҳужайралар алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган протеин, витамин ва минералларни истеъмол қилиш керак.

Биринчидан, холестерин миқдори кам гўшт рационга киритилиши керак: мол гўшти, ёғсиз қўй гўшти, қуён, товуқ. Шу билан бирга, қовуриш ва зираворлардан фойдаланиш тавсия этилмайди - антибиотикларни қабул қилгандан сўнг, ошқозон-ичак тракти ишини нормаллаштириш учун бироз вақт талаб этилади.
Денгиз маҳсулотлари ва денгиз балиқлари эндокрин саломатлиги учун зарур бўлган йод манбаи ҳисобланади.
"Денгиз ҳайвонларидаги оқсил осон ҳазм қилинади ва хавфли ёғларни ўз ичига олмайди. Денгиз балиғи - А ва Е витаминларининг, шунингдек тўйинмаган омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталарининг манбаи ҳисобланади. Ушбу моддалар иммунитет ва янгиланиш жараёнларини таъминлаш учун жуда муҳимдир", - дейди Светлана Зубаилова.
Шўрвалар, айниқса сабзавотли шўрвалар ошқозон ва ичак учун жуда фойдали. Крупалар (гречка, жўхори уни, гуруч, буғдой ва арпа бўтқаси) муҳим микроэлементларини ўз ичига олади ва перисталтиканинг тезлашишига ёрдам беради. Бундан ташқари, кўкатлар (клетчатка ва кўплаб витаминлар манбаи), шунингдек мева ва резаворлар ҳам бебаҳо ҳисобланади.
"Ҳар куни камида икки литр сув ичиш керак. Бу токсинларни чиқариб ташлаш, балғамни суюлтириш учун муҳим. Витаминли шарбатлар, киселлар ва компотлар ҳам жуда фойдали", — қўшимча қилади шифокор.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase