Маск DeepMind ни инсоният учун энг хавфли СИ деб атади
Google компаниясига тегишли DeepMind стартапи сунъий интеллектни ривожлантирмоқда. Уни Илон Маск ҳозирги пайтда инсоният учун энг хавфли деб ҳисоблайди.
Маск узоқ вақтдан бери компьютер ақли ривожланишини назорат қилишга ишонган ва миллиардернинг сўзларига кўра, DeepMind ҳозирда унинг энг катта ташвишидир.
"Ҳатто улар яратган сунъий интеллектнинг моҳияти ҳам барча ўйинларда барча одамларни йўқ қиладиган нарсадир. Бу том маънода "Уруш ўйинлари" сюжетидир", деди Маск.
Уруш ўйинлари - 1983-йилда олинган Америка филми. Ҳикояда хакер АҚШ армиясининг компьютер тармоғига бузиб киради ва сунъий интеллектни ишга туширади, бу СССР ва АҚШ ўртасида ядро урушига олиб келишига сал қолади.
Tesla автомобиллари учун сунъий интеллект устида олиб борилган ишлар миллиардерга инсоният аллақачон сунъий интеллект одамлардан сезиларли даражада ақллироқ бўладиган вазиятга яқинлашаётганини кўрсатди.
"Менимча, бунга беш йилдан камроқ вақт қолди. Бу беш йилдан кейин ҳамма нарса расвои-раддибало бўлади дегани эмас. Шунчаки вазият беқарор ёки ғалати бўлиб қолади", - дея башорат қилмоқда Маск.
Унинг сўзларига кўра, кўпчилик ақлли одамлар сунъий интеллектни паст баҳолайдилар, чунки улар ҳатто компьютер ҳам одамдек ақлли бўла олади, деб ўйламайдилар.
Маск камида 2014 йилдан бери сунъий интеллектнинг хавф-хатарлари ҳақида фикрларини айтиб келади. Ўшанда у Твиттерда инсоният "ядровий қуролдан ҳам потенциал хавфлироқ" технологияга ўта эҳтиёткор бўлиши кераклигини ёзганди.
2018 йилда у айни пайтда сунъий интеллект асосан йирик компаниялар қўлида тўпланганини таъкидлаган:
"СИ кучининг жуда кучли консентрацияси мавжуд, айниқса Google/ DeepMind да. Мен [Google ҳаммуассиси] Ларри Пейж ва [DeepMind асосчиси] Демис Хассабисни жуда ҳурмат қиламан, лекин менимча, мустақил назорат керак".
DeepMind - бу сунъий интеллектни ривожлантирувчи Британия дастури. Google уни 2014 йилда сотиб олган. Компания шахмат ва го ўйинида одамни мағлуб эта оладиган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан машҳур. Илон Маск DeepMind нинг дастлабки инвесторларидан бири эди.
Илон Маск DeepMind ни инсоният учун энг хавфли сунъий интеллект деб атади
Тадбиркорнинг фикрича, беш йил ичида компьютер тафаккури одамлардан ўзиб кетади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар