close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ой билан боғлиқ мўъжиза

Қуйидаги суратда Ойдан келтирилган тупроқ намунаси кўриниб турибди. Тупроқни ўрганаётган олимлар “Бу парчада олимларни ҳайратда қолдирадиган ҳодиса бор” дедилар. Бу ҳодиса кечалари Ойнинг кучли ёруғлик таратиши ва бунга сабаб бўлувчи нарсалардир.

Ҳаммамизга маълумки, Ой ўзидан ёруғлик ишлаб чиқармайди, балки Қуёшдан келадиган ёруғлик ва иссиқликни Ерга қайтаради. Шунинг учун нурли диск бўлиб кўринади.  
Буни қарангки, Ой тупроғида Қуёш нурлари таъсирида электронлар пайдо бўлар экан. Қуёш нурлари Ой сиртига тушганда, унинг тупроғи электр заррачалари билан зарядланади. Бу эса тупроқнинг таъсирланишига, қўзғалишига ва Қуёш нурини кўпроқ ва кучлироқ қайтаришга сабаб бўлар экан. Бу ҳодисага Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин ишора қилган:
“Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?” (Нуҳ сураси, 16-оят).
Аллоҳ таоло бу оятда Ойни нур таратувчи, Қуёшни эса чироқ қилиб қўйганини айтган. Яъни Қуёш ўзидан иссиқлик ва ёруғлик ишлаб чиқаради ва атрофга ўша ёруғликни тарқатади. Ойга етиб келган ёруғлик эса Ерга нур бўлиб қайтади.  
Олимлар илм-фан тараққий этган ҳозирги асримизда аниқлаган илмий ҳақиқатга Қуръони Карим бундан 1400 йил олдин ишора қилиб, айтиб қўйгани Қуръон Аллоҳ таолонинг Каломи эканлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг ҳақ Пайғамбари эканликларига яққол далилдир!

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласи асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase