close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом ва фан-техника тараққиёти

Бу мавзуга тўхталиб ўтмасак бўлмасди, чунки бу уммат учун "оғриқли мавзу" (яъни илмий жиҳатдан ортда қолиш) ва Исломни технологик қолоқлик билан тенглаштиришни ёқтирадиган барча турдаги исломофобларнинг севимли мавзусидир. Шунинг учун бу муаммони тушунишга ва барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Бу мавзуга тўхталиб ўтмасак бўлмасди, чунки бу уммат учун "оғриқли мавзу" (яъни илмий жиҳатдан ортда қолиш) ва Исломни технологик қолоқлик билан тенглаштиришни ёқтирадиган барча турдаги исломофобларнинг севимли мавзусидир. Шунинг учун бу муаммони тушунишга ва барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Шундан бошлаймизки, Исломнинг Ғарбдан ортда қолиши кеча ёки бугун бошлангани йўқ, сўнгги халифалик (усмонийлар) 18-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, рус императори Николай I таърифлаганидек, "Европанинг касал одамига" айланиб, мунтазам равишда мағлуб бўла бошлади. Ҳақиқатан ҳам, ўша давргача бўлган кечикиш институционал эди, халифалик давр талабларига етарли даражада жавоб берадиган, саноат инқилобига қўшилишга ёрдам берадиган ва саноатлаштириш босқичидан ўтадиган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга муҳтож эди. Аммо бу ўз вақтида содир бўлмади, натижада бир қатор ҳарбий ва сиёсий мағлубиятлардан сўнг, диний «бэкграунд»дан халос бўлишга ва Ғарб моделида янги дунёвий давлат қуришга қарор қилган ёш ислоҳотчилар, ёш туркларнинг ҳокимият тепасига чиқишига олиб келди. Худди шундай жараёнлар фақат усмонийлар ва мусулмонлар учунгина хос эмасди, тахминан шу пайтларда охир-оқибат усмонийлар империясидан бир оз олдин қулаган православ Россия империяси, ва биринчи Жаҳон урушида иштирок этмаганлиги сабабли бир оз кўпроқ чидам берган католик Испания монархияси ҳам шундай инқирозларга дуч келган эди. Бошқа томондан, Буюк Британия, АҚШ ва Германия каби муваффақиятли протестант давлатлар бор эди, бу охир-оқибат замонавий Ғарб интеллектуал маконида бунинг сири протестантлар қадриятлар тизимида ётарди, деган ғоя ҳукмронлиги олиб келди – бу ғоя ҳозирги кунда ҳам жуда машҳур, мамлакатимизда унинг кўплаб тарафдорлари бор.
Ҳақиқатда бу давлатларнинг муваффақиятлари сири динда эмас, балки улар ташкил килинган моделда бўлиб, у уч қисмдан иборатди:

1.  Тартиб (ривожланиш стратегияси),
2.  Бу тартибни амалга оширишга имкон берадиган интизом,
3.  Ушбу тартибни энг самарали амалга оширга имкон берадиган фан-техника тараққиётига йўналтирилганлик. Моҳиятан у асосида тартиб, учида эса фан-техника тараққиёти ётадиган пирамидани ифодалайди.

Бу модел нафақат протестант жамиятлар томонидан амалга оширилиши мумкин, мисол учун, биз юқорида у ҳақида ёзган шу даврда, дунёнинг бошқа қисмида, Японияда –  "синтоизм" динига эътиқод қилинадиган монархияда – бу модел амалга оширилди, ва бу катта сакраш имконини берди, қисқа вақт ичида мамлакат бир айланиб аграр мамлакатдан саноатлашган мамлакатга, мустамлакачилик ёқасида турган ёпиқ давлатдан эса, минтақадаги етакчи кучга айланди. Бугунги кунда ҳам, 20-асрнинг 70-йилларида амалга оширилган Ден Сяопин ислоҳотлари туфайли Хитой ушбу моделни амалга ошира олди, бу эса, 50 йил олдин миллионлаб одамлар очликдан вафот этган, бу мамлакатга 21-аср бошида қудратли давлатга айланиш имконини берди. Ёки, масалан, иккинчи Жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган ва шу модел асосида қурилган Исроил душман араб давлатлари қуршовида омон қолиб, барча Араб-Исроил урушларини кетма-кетликда ютиб, минтақада ҳукмрон кучга айлана олди. Худди шу фикрни қашшоқ Веймар Республикаси харобалари устида бунёд этилган, қисқа вақт ичида дунёдаги энг қудратли кучларидан бирига айланган ва унинг "арбайтен унд дисциплинен" тамойили ҳамма ёқда дув-дув гап бўлган учинчи Рейх ҳақида айтиш мумкин.
Биз бу мисолларнинг барчасини муваффақият ва етакчилик - "протестантлик қадриятлари"га эга давлатларнинг чекига тушган эмаслигини ва улар нафақат либерал-демократик, балки жуда тоталитар мамлакатларга ҳам хос эканлигини кўрсатиш учун келтирдик. Бинобарин, бу модел ислом доирасида амалга оширилиши мумкин (ва лозим) ва бунинг учун дунёвий Ғарб демократияларининг ўхшашига айланиш шарт эмас. Аммо бунинг учун ушбу модел ўринга эга бўлиши мумкин бўлган муассасалар ишлаб чиқилиши керак. Биринчидан, бу унинг доирасида стратегия ишлаб чиқиладиган исломий мафкура, иккинчидан, уни амалга оширадиган ва жамиятда юқори интизомни сақлайдиган давлат сиёсий аппарати, шунингдек, етакчилик учун курашмоқчи бўлсак бизга керак бўлган фан-техника тараққиёти. Бу уч таркибий қисмнинг ҳаммасида эса, усмонийлар ўз мавжудлигининг охиригача жиддий муаммоларни бошдан кечирди: тўғри стратегиянинг йўқлиги, ҳокимиятнинг парчаланиши ва натижада интизомсизлик ва қуйи синфларнинг қашшоқлашуви ўз сўзини айтди.
Табиийки, бундай жамиятда ҳеч қандай саноатлаштириш ва фан-техника тараққиёти ҳақида ҳеч қандай гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, замонавий Ислом дунёсида бизнинг давримиздаги бу муаммоларнинг барчаси фақат чуқурлашишда давом этмоқда. Бу вақт мобайнида ислом тафаккури, фикри бу инқироздан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозиргача муваффақиятсиз. Инқирознинг давомий кескинлашувининг энг ёрқин намуналаридан бири эса энг чуқур фикрий таназзул, мусулмонлар оммасининг дунёвий таълим ва фанларга бўлган муносабатидир. Агар анъанавий исломий тафаккурга муносабат ҳали ҳам ижобий бўлса (яқинда жуда баланд овозда фиқҳ мазҳаблари шаклида мумтоз исломий меросни тарк этишга даъват қилинган бўлса-да), дунёвий илмга бўлган муносабат энди бегона ва кераксиз нарсага каби эмас, балки душманлик кабидир.
Агар анъанавий ислом мероси ва фиқҳга салбий муносабат бошида модернистлар ва жадидлар турган бўлса, неолуддизмга етиб борадиган агрессив ғайриилмийликнинг бошида уларнинг даъватини литерализм ва антиинтеллектуализм сифатида тавсифланиши мумкин бўлган сохта “салафий”лар турган. Уларнинг муқаддас матнларни фақат сўзма-сўз ўқиши ва уларнинг нуфузли уламоларнинг асарларига танқидий ёндашишнинг йўқлиги уларнинг баъзиларини ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ва унинг шарсимон шакли каби таниқли далилларни инкор этишга олиб келди.
Афсуски, ушбу оқимнинг Форс кўрфази мамлакатлари (биринчи навбатда Саудия Арабистони) томонидан кучли молиявий қўллаб-қувватланиши туфайли у кенг тарқалди. Табиийки, бундай ёндашув билан дунёвий фанларга муносабат фақат салбий бўлади ва юқорида кўрсатганимиздек, фан-техника тараққиёти замонавий дунёда муваффақият ва мустақилликнинг асосий омили ҳисобланади.
Кўпинча, бундай қарашлар тарафдорларидан мусулмонларнинг биринчи авлодлари Рум ва Форс империяларига нисбатан технологик жиҳатдан қолоқ ва камбағал бўлган, аммо бу уларни мағлуб этишга тўсқинлик қилмаган, шундай экан, бизга ҳам илм-фан керак эмас, деган гапларни эшитиш мумкин. Аслида, бу фикр "омон қолганлар систематик хатоси" ёки оддийгина "омон қолганлар хатоси" деб номланувчи ҳодисанинг бир туридир, бунда хулоса фақат муваффақият ҳақидаги маълумотлар асосида қилинган, муваффақиятсизликлар ҳақида маълумотлар эътиборсиз қолган.
Ҳақиқатан ҳам, агар биз ўтмиш цивилизацияларига, уларнинг шаклланиши ва қулашига назар ташласак ва ўз моделимизни уларга татбиқ этсак, унда замонавий техникадан фарқли ўлароқ, фан-техника тараққиёти анча кичикроқ рол ўйнаганини кўрамиз. Варвар герман қабилалари ҳужуми остида Рим империясининг қулаши, Аббосийлар халифалиги ва Хитой империясининг мўғул-татар қўшинлари ҳужуми остида қулаши каби ёрқин мисоллар бизга шуни кўрсатадики, ўша даврда цивилизация ривожланишининг қуйи поғонасида бўлган халқлар юқори даражада ривожланган цивилизациялар билан муваффақиятли рақобатлашиши ва ҳатто уларни забт этиши мумкин эди. Муваффақиятнинг асосий омиллари бизнинг моделимизнинг дастлабки иккита қисми эди: тартиб ва интизом, агар мафкура ёки дин уларни сафарбар қилишга олиб келган бўлса, унда миллат муваффақият қозонарди ва қўшниларини забт этарди.
Аксинча, бу икки омил инқирозга юз тутганда, миллат дастлаб ўз ривожланишида турғунликка дуч келади, кейин эса пасайиб, охир-оқибат бошқа халқларга бўйсунади, ҳатто улар ривожланишнинг паст босқичида бўлса ҳам. Чингизхон қуйидаги сўзларни айтган дейишади: "интизом бўлмаган ҳар қандай қўшин оломон бўлиб, оломон ҳар доим мағлуб бўлиши мумкин", бу тамойил бутун жамиятга нисбатан ҳам тўғридир.
Бу жараённи биринчилардан бўлиб ҳижрий 7-асрда яшаб ўтган уламо Ибн Халдун ҳақли равишда социология фанининг асосчиси ҳисобланади. Буни у ўзининг «Муқаддима» асарида цивилизациялар босиб ўтадиган даврий жараён сифатида тавсифлайди, бу жараённинг асосий ҳаракатга келтирувчи кучи деб «асабия»ни кўрсатади, бу атамани бир сўз билан ифодалаш қийин, мазмунан у «миллий руҳ» ёки «миллат руҳи»ни англатади. Бундан ташқари, Ибн Халдун цивилизация ривожланар экан, асабия сусаяди, ҳукумат фақат дабдаба ва ўз кучини сақлаб қолиш ҳақида қайғуришни бошлайди, уларнинг ўрнига асабияси кучли бўлган ёввойи ва оч кўчманчилар келади ва уларни забт этади, бошқа бировнинг харобалари устида ўз давлатини қуради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ибн Халдун темурийлар истилоси даврида мамлуклар ҳукмронлик қилган Мисрда яшаган, шунинг учун у тасвирлаган жараёнлар аслида унинг кўз олдида кечган. Лекин Ибн Халдун бу циклни муқаррар деб ҳисобламаган ва дин кўрсатмаларига амал қилиб, асабияни ҳам, цивилизация ҳаётини ҳам узайтириш мумкин, деб ёзган.
Лекин, юқорида таъкидлаганимиздек, фан-техника тараққиётининг ривожланиши билан, техника катта устунлик бера бошлаганида, асабиянинг ўзи ғалаба қозониш учун етарли эмасди. Биринчи Жаҳон уруши технологик етакчилик - ғалаба калити эканлигини кўрсатди. Авиация, кимёвий қуроллар, танклар пайдо бўлиши билан шахсий жасорат ва чидамлилик ҳал қилувчи роль ўйнамай қўйди, аскар фақат техниканинг ишлаши учун зарур бўлган мурватга айланади.
Келажакда бу тенденция фақат кучайиб боради. Ҳозирнинг ўзида Фаластинда Исроил амалда жанговар дронлар ва роботлар ёрдамида арабларга қарши уруш олиб бормоқда. 80-йиллар ва 90-йилларнинг фантастик жангари фильмлари билан бизни қўрқитишган одамлар ва машиналар уруши аллақачон кўз олдимизда ва бизнинг фойдамизга эмас, чунки одам машинадан кўра совуққон ва кучлироқ бўлиши мумкин эмас. Албатта, фан-техника тараққиётида етакчилик нафақат жанг майдонида, балки ҳаётнинг барча соҳаларида устунлик беради: унинг интернет ва гаджетлар шаклидаги меваларисиз энди ҳаётни ҳам тасаввур қила олмаймиз. Шунинг учун тараққиётга қарши курашиш бефойда, уни эгарлаш керак ва биз, мусулмонлар етакчиликни ва умматнинг ҳақли равишда эгаллаши лозим бўлган ўрнини қайта қўлга киритмоқчи бўлсак, бу ягона йўлдир.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase