Ернинг магнит майдони томонидан жойида ушлаб туриладиган Ван Алленнинг радиация камарлари Қуёшдаги тартибсизликларга жавобан кенгайиб ва қисқариб туради. Гарчи бу радиация камарлари илк бора 1958 йилда аниқланган бўлсада, олимлар Ер юзасидан 42.500 километр баландликда жойлашган атиги иккита камарни аниқлаган.
Ўтган йили Колорадо университети профессори Дэниел Бейкер ва унинг жамоаси 2012 йилда ишга туширилган қўшалоқ зондлардан фойдаланиб, учинчи, ўтиш жамғарма камарини кашф қилди. Уларнинг тадқиқотига кўра, учинчи камар олдиндан маълум бўлган ван Алленнинг ички ва ташқи камарлари орасида жойлашган. Бу камар шуниси билан фарқ қиладики, у космик "об-ҳаво" ўзгаришларига қараб пайдо бўлади ва йўқолади.
Ушбу камарнинг мақсади жуда аниқ — у қотил электронларни тўсиб қўяди ва уларнинг Ер атмосферасига чуқурроқ тушишига тўсқинлик қилади. Чунки ёруғлик тезлигига яқин бўлган тезлиги туфайли бу электронлар жуда зарарли бўлиши мумкин, ва улар астронавтлар ва орбитал йўлдошлар учун таҳдид солиши, ҳатто бутун космик тизимларини шикастлаши мумкин.
Ер магнит майдони камарларни жойида ушлаб туради, лекин бу камарлардаги - деярли ёруғлик тезлигида ҳаракатланадиган - электронлар қандайдир кўринмас куч билан тўсилиб, сайёрамиз атмосферасига кириб кетишининг олди олинади.
Кўринмас қалқон кашф этилишидан олдин олимлар электронларни сайёрамизнинг юқори атмосферасида ҳаво томонидан тарқатиб юборилади деб тахмин қилишарди, лекин улар ернинг кўринмас электрон қалқони туфайли у ерга ҳам етиб келмаётганга ўхшайди.
Эндиликда олимлар кўринмас қалқон мавжудлигини билиб, унинг қандай шаклланганлигини ва айнан қандай ишлашини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Коинотда ерни ҳимоя қилувчи кўринмас қалқон топилди
Коинотда ерни ўраб турган кўринмас қалқон космосда топилган, аммо тадқиқотчилар унинг қандай пайдо бўлганини тушунишмади. FrontLineDesk журналида чоп этилган мақолада айтилишича, Ван Алленнинг радиация камарларида юқори энергияли электронлар ва протонлар билан тўла учинчи камар топилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш