close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фан ер ҳақидаги ҳадисни тасдиқлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида айтиладики: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).

Яқинда ўтказилган тадқиқотда олимлар тупроқда бактерияларнинг даволаш энг қийин бўлган турларини тозалаш ва йўқ қилиш мумкин бўлган антибиотиклар мавжудлигини аниқладилар, бу эса ўз навбатида ернинг дезинфекцияловчи восита эканлигини исботлайди. Ушбу тадқиқот доирасида олимлар ердан фойдаланиб, бактерияларнинг даволаш қийин бўлган турларини йўқ қиладиган воситани ишлаб чиқишга ҳаракат қилишди. Лабораторияда узоқ давом этган синовдан сўнг, улар ер 24 соат ичида бактериялар бутун оиласини ҳалок қилиши мумкин, деб топилди, шунингдек, ушбу бактериялар оиласи ердан фойдаланилмаган синовларда 45 марта ошган.
Натижада, олимлар ерда инсон танасига кириши ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган вируслар ва бактериялар туфайли сайёрамизда уларсиз ҳаёт мавжуд бўлмайдиган антибиотиклар борлигини аниқладилар. Бироқ, Худо ўз инояти билан ҳаётимизнинг давомийлигини таъминлаш учун табиатда покланиш хусусиятини ўрнатди. Роббимизга қанча ҳамду-сано айтсак, шунча оздир...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase