close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хирургиянинг асосчиси - Абулқосим Заҳравий

«Шубҳасиз, у барча хирурглар раҳнамосидир».
Тарихчи Пъетро Эрголато

«Шубҳасиз, у барча хирурглар раҳнамосидир».
Тарихчи Пъетро Эрголато

Ислом бу билим, тинчлик ва эзгулик демакдир!
Дарҳақиқат, мусулмон зиёлилари кашфиётчи, теран ақл соҳиби бўлганлар. Улар аввалгилар изидан кўр-кўрона эргашмай, ўзлари ҳам янгилик яратишга ошиққан. Улар умматни бир қанча ихтиролари билан бойитганлар. Ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимиз Заҳравий бунга яққол мисол бўла олади.
Унинг тўлиқ исми Абулқосим Халаф ибн Аббос Заҳравий ал-Андалусий ал-Қуртубий. Бу Ислом олимининг асли келиб чиқиши Ансорларга бориб тақалади. Заҳравий ўша пайтда илм ва цивилизация жиҳатидан тараққий этган, дунёнинг маркази бўлмиш Кордова шаҳрида яшаган. Заҳравий инсоният тарихидаги энг машҳур хирурглардан бири бўлган. Уни кўплар «янги хирургиянинг отаси» дея таърифлайдилар. «Ат-тасриф лиман ажаза ан ат-таалиф» китоби медицина тармоғида энг муҳим китоблардан саналади. Бу китоб Европада неча асрлар мобайнида медицина соҳаси бўйича таълим олувчиларнинг асосий ўқув қўлланмаси сифатида фойдаланилган. Заҳравий 30 томдан иборат бўлган бу китобини 1000 йили ёзиб тугатган. У китобига бутун медицина ва фармакология соҳаларини киритган. Шунингдек, бу китобда стоматология ва акушерликка оид медицинанинг бир қанча тармоқлари ўрин олган. Жумладан, ўзининг 50 йиллик тажрибасига асосланган бўлимлар ҳам киритилган. Бу китобда тахминан 325 хил касалликнинг белгилари ва уларнинг муолажаси тахлил қилиниб, бўлимларга ажратилиб ёзилган. Шунингдек, унда хирургия, ортопедия хирургияси ва фармацевтика масалалари кўриб чиқилган. Улуғ Андалус олими Ибн Ҳазм Андалусий бу китоб ҳақида шундай дейди: «Агар биз медицина соҳасида бундан кўра батафсилроқ китоб ёзилмаган деб айтсак, батаҳқиқ, рост гапирган бўламиз». Бу китоб ўн иккинчи асрда Герард Кремонский томонидан лотин тилига таржима қилиниб, Европада беш аср давомида медицина манбаи ҳисобланган. Уни хирурглар ва медицинанинг бошқа тармоғидаги шифокорлар маълумотнома сифатида XVIII асргача фойдаланганлар. Унда Заҳравий ихтиро қилган тиббий асбоб-ускуналарнинг расмлари ҳам мавжуд бўлиб, улардан ҳозирги кунгача фойдаланилмокда. Заҳравий китобида ўзи ясаган хирургияга оид ускуналарни қўлланиш усулларини (инструкцияси) расмлар билан тушунтириб кетган. Шунингдек, у чиққан елкани солишга (Кохера усули) муваффақ бўлган. Заҳравий китоби стоматологияга оид ускуналар ҳақида хабар берган биринчи китобдир. У китобида қон томирларни бойлашни Амбруаз Парэдан 600 йил аввал аниқлаб. тушунтириб кетган. Заҳравий ички операцияларга мушук ичагидан ип сифатида фойдаланган. Чунки одам организми қабул қилган ягона табиий материал ўша бўлган экан. Унинг технологик тиббиёт ускуналари шу кунгача фойдаланилади.
Абулқосим Заҳравий табобатнинг моддий тарафи билан чекланиб қолмай, бемор ва шифокор ўртасидаги муносабатлар ҳақида бундан тахминан минг йил аввал айтиб ўтган. Замонавий илмий тадқиқотлар натижаси ҳам буни тасдиқлайди. Ваҳоланки, бу касалликни енгишда муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Фармацевтика соҳаси бўйича тўхталадиган бўлсак, унинг олдига ҳеч ким тушган эмас. У дориларни сублимация ва дистилляция усули билан тайёрлаган. Унинг китобини лотин тилига ўгирилган версиясида деган бўлимида мураккаб таркибли дориларни тайёрлаш усуллари айтиб ўтилган.
Ислом олими Абулқосим Заҳравий Ўрта асрларда Европада энг машҳур хирурглар қаторида тилга олинади. У бачадондан ташқари ҳомиладорлик ҳақида биринчилардан бўлиб, ўз фикрларини баён қилган. Шунингдек, у гемофилияга оид ирсий касалликларни ҳам биринчи бўлиб аниқлаган. У катетерни қўлланиш ва унинг ускуналарини биринчи бўлиб ихтиро қилган. Ҳайратланарлиси шуки, у ўша пайтда ҳали ҳеч ким амалга оширмаган нафас йўлларига доир операциялар қилишга журъат этган Заҳравий янги туғилган болаларни сийдик йўллари бекилиб қолганда, уни енгил ўтадиган қилиб даволаш учун керак бўлган, ўта усталик билан ясалган ускунани ихтиро қилган. Заҳравий жароҳатни иккита ип ёрдамида тикишни ҳам биринчи бўлиб кўрсатиб берган. Лекин уни ичакка нисбатан қўлланган. Шунингдек, у иккита игна ва битта ип билан тикишни ҳам амалга оширган. У тарихда илк бор таблеткаларни тайёрлаш учун ўзгача усуллардан фойдаланган. У артрит ва суяк силини биринчи бўлиб аниқлаган. У қонни тўхтатиш учун ҳозирги кунгача истеъмолда қўлланилаётган пахта ва пластирни ҳам биринчи бўлиб ўйлаб топган.
Бу улуғ мусулмон олими зўр истеъдод соҳиби бўлишига қарамай, муваффақиятнинг бари Аллоҳнинг инояти билан бўлишига ишонган. Шунинг учун Заҳравий фарз амалларини маҳкам ушлаган ҳамда Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат этган. Ал-Хумайдий «Жузвал Муқтабис фии зикри улама ал-Андалус» номли китобида Заҳравийнинг «Ҳимматли, художўй ва акрли олимлардан» эканлигини айтиб ўтган.
Тарихчи Дональд Кэмпбелл Заҳравийни Европага бўлган таъсирини қуйидагича сифатлайди: «Заҳравий методи Гален методини ортда крлдириб, Европада ҳар бир христиан марказларида беш аср давомида кўлланилиб, у ерда хирургиянинг ўрни тўлдирилган». XIV асрда француз хирурги Ги де Шолиак Заҳравийнинг «Ат-тасриф лиман ажаза ан ат-таалиф» китобидан 200 дан ортиқ мақолаларини келтирган. Уша пайтда таржимон Пьетро Эрголато (1453 йили вафот этган) шундай дейди: «Шубҳасиз, у барча хирурглар раҳнамосидир». Испанияда унинг ҳурматига Кордовадаги у яшаган кўчага - Заҳравий номи берилган.
Лекин испанлар Андалусни босиб олганларида, кўплаб мусулмон олимларини китобларини ёққанлар. У ердаги мусулмон зиёлиларига карши бир қанча жиноий ишларни содир этганлар. Бу воқеа Усмонийлар халифалигини Андалусни бегуноҳ фуқаролари учун, қутқарув Экспедициясини юборишга мажбур қилган.
Андалусдаги биринчи қутқарув Экспедициясига қаҳрамони ким бўлиши мумкин?
Америка харитасининг илк тузилиш тарихи қандай бўлган?
Колумбдан бир неча йиллар аввал Американи кашф этган мусулмонлар, бунга қандай қилиб эришганлар?

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase