close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръони Каримни ёқиб юборган Никита Журавел 3 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди

Ўтган йили Россия Федерациясининг Чеченистон Республикасида Қуръони Каримни ёқиб юборган Никита Журавел 3 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўтган йили Россия Федерациясининг Чеченистон Республикасида Қуръони Каримни ёқиб юборган Никита Журавел 3 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди.

Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний шаҳридаги Висаитовский шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Қуръони Каримни ёқиб юборган Журавел, “манавий қадриятларни ҳақорат қилиш ва ижтимоий тартибни бузиш”да айбдор деб топилди.
Суд, 20 ёшли Журавелни 3 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Журавелнинг адвокати Юлия Антонова, суд жараёни ортидан журналистларга берган баёнотида, қарорга эътироз қилиши ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз:
Никита Журавел май ойида Россиянинг Волгоград шаҳридаги бир жомеъ масжиди олдида Қуръони Каримни ёқиб юборгани сабабли ҳибсга олинган ва Чеченистонга жўнатилган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase