close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръони каримнинг математик мўжизаси

Қуръони каримда 19 рақамининг катта ҳикмати бор. Жуда кўп оятларнинг калима ва ҳарфлари йиғиндиси 19 рақамининг карраларидир. Бундан ташқари “Бисмиллоҳҳир Раҳмонир Раҳим” ҳам 19 ҳарфлидир. Қуръони каримда - "Юсуф" сурасида инсоннинг 19 хусусияти яшириндир. Шу сабабли 19 рақамининг жуда муҳим жиҳатлари бор, деб ҳисобланади.

19 нинг Қуръони каримда билдирилиши

Қуръони карим, биламизки, "Алақ" сурасининг дастлабки беш ояти билан бошланган. Бу беш оят 19 калимадан иборат эди ва ҳарфлар йиғиндиси 19 нинг карралари эди (4х19қ76). Сўнгра "Муззаммил", унинг кетидан "Муддассир" (73-ва 74-суралар)нинг дастлабки 30 ояти келди. Қурайшнинг энг ақлли кишиси ҳисобланган Валид Ибн Муғайра дастлаб нозил бўлган оятларни эшитиб ўтириб, ундаги каломнинг фавқулодда (яъни илоҳий) хусусиятини эътироф этди. Лекин кейинчалик Қурайш кофирлари уни ғурур ва кибру ҳаво йўлига солиб юбордилар ва у олдинги сўзидан қайтиб, бу - инсон каломидир, деди. Шунда "Муддассир"нинг илк 30 ояти инзол бўлди:

18. Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди.
19. Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади!
20. Сўнгра яна лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади.
21. Сўнгра назар солди.
22. Сўнгра юзини буриштирди ва қавоғини солди.
23. Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди.
24. Бас, бу асар қолган сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас.
25. Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас, деди.
26. Тезда уни сақар(дўзахи)га киритурман.
27. Ва сақар нималигини сенга нима билдирди?
28. У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас.
29. У терини кўп куйдирувчидир.
30. Унинг устида ўн тўққизта бор.

Бу оятлар биргаликда: "Тушуна туриб, илоҳий бичим эканлигини била туриб, Қуръони каримнинг илоҳийлигини инкор этсалар, бундай кишилар устига 19 лар сирини ағдараман, Қуръони каримнинг Аллоҳ каломи эканлигини инкор этганлар бўҳрондан бўҳронга тушажаклар", деган маънони билдиради.
Бу 30-оятдан кейин Қуръони каримнинг шифр ҳикмати калитлари "Бисмиллоҳ" билан "Фотиҳа" инзол бўлди.

Лекин дунё авлиёлардан иборат эмас. ХХ асрнинг сўнггига қараб келаётган Американинг энг машҳур математиклари ҳам Қуръони каримнинг бу сирига ҳайрон қолдилар. Бу олимларнинг олиб борган математик тадқиқотларига кўра, Қуръони каримдаги бу 19 ва унинг карралари ҳикмати бор бўлиши мумкин ва у 616х1025дир, яъни 626 септриллиондан бир эҳтимолдир. Шунинг учун ҳам Қуръони карим фақат Аллоҳ каломидир.

Бисмиллоҳнинг 19 сири

Бисмиллоҳ 19 ҳарфлигини айтдик, бисмиллоҳдаги тўрт калима Қуръони каримда 19нинг карраларида кўринади: ИСМ 19 марта ўтади, ОЛЛОҲ 19х142қ2698, РАҲМОН 19х3қ57, РАҲИМ 19х6қ114 марта ўтади. (Қуръони каримнинг 9-сура 128-оятида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан ишлатилган Раҳим сифати, албатта, бу саноққа кирмайди).
Қуръони каримда Бисмиллоҳ 6х19қ114 марта ўтади, фақат 9-суранинг Бисмиллоҳи йўқ. йўқолган бу Бисмиллоҳ 19 сура ўтгандан кейин "Намл"да (27-сура 29-оят) ўтади. Бу етишмаган Бисмиллоҳ ҳам бизга Аллоҳнинг Қуръони карим математикаси ичида 19 рақамига берган эътиборини баён қилиш учундир.
Ажабо, Бисмиллоҳнинг бу 19лар ҳикмати сири нима экан? Бу саволнинг жавоби, яъни яширилган маъно ҳикматлари "Юсуф" сурасида билдирилган.

"Юсуф" деб номланган 12-сурада 19 шахс бор. Ва булар инсондаги 19 хусусиятни тамсил этади. Булар:

1 - Ёқуб ҳазратлари: РУҲ.
2 - Юсуф ҳазратлари: ҚАЛБ (КЎНГИЛ).
3 - Зулайҳо: НАФС.
4 - Бинямин: ИМОН.
5 - Қифтир: ДУНЁГА ҲИРС (ДУНЁГА БОҒЛИҚЛИК).
6 - Султон: ОҚИЛЛИК.
7 - Шаробчи (соқий): ИЛМ.
8 - Шаробчининг ёнидаги тутқун: МАНТИҚ.
9 - Юсуфни қудуқдан чиқарган карвончи: МАНФААТ.
10 - Юсуфнинг ўн акаси: ХАСИСЛИК, ГИНА, ШУБҲА (ГУМОН), ҒУРУР, ЗУЛМ, ШАҲВАТ, ЭҲТИРОС, ЖАҲОЛАТ, ЗАИФЛИК, СУЮҚЛИК.

Шундай қилиб, Бисмиллоҳ инсондаги бу хусусиятларга ҳар бир ҳарфи билан ҳукм (таъсир) ўтказувчи илоҳий бир кафолатдир. Чунончи, Бе ҳарфи баданга, Син ҳарфи нафсга, Мим - қалбга, кейинги Алиф - руҳга бирор кафолат суғуртаси (страхование)дир. Бу ерда биз тилга олмаган айрим тафсилотларни "Оммажузъи ёруми (тафсири)" деган китобимиздан топишингиз мумкин.

Рамзларда 19 нинг назокати ва бошқа ҳикматлар

Қуръони каримда 7 сурада "Алиф-Лом-Мим" шифри бор. Бу етти сурада учраган "Алиф", "Лом", "Мим" ҳарфларининг йиғиндиси 26676 қ 1404х19 дир.
Қуръони каримда 7 "Ҳо-Мим" шифри бор. Бу шифрлар учраган суралардаги "Ҳо" ва "Мим" ҳарфларининг йиғиндиси 2147қ113х19дир.
"Шўро" сурасида 5 муқаттаъа бор ва улар икки оят ҳолидадир:
"ҲО-МИМ"
"АЙН-СИН-ҚОФ"
Сурада бу беш ҳарфнинг йиғиндиси: 570қ30х19, шу жумладан, "Айн", "Син", "Қоф" йиғиндиси: 209қ11х19, "Қоф" йиғиндиси: 57қ3х79дир. 7-сура "Алиф—Лом— Мим—Сод" билан бошланади, бу ҳарфлар йиғиндиси: 5358қ282х19дир. 19-сурада муқаттаъа ҳарфлар: "Қоф", "Ҳо", "Ё", "Айн-Сод". Бу ҳарфлар йиғиндиси 798қ42х19дир. «Сод» шифрига эга бўлган 7~, 19-, 38-сураларда учраган "Сод" йиғиндиси: 152қ8х19дир.
Бунақангги кескин бир математик назокатни кўрмасликка олиш, буларни ақл бовар қилмас мўжиза сифатида илғамаслик, ҳақиқатан "Фотиҳа" сурасида амр этилгандай, фақат бенасибликдир.

"Қуръони каримнинг илмий мўжизалари" китобидан
Холуқ Нурбоқий
Туркчадан МИРАЗИЗ АЪЗАМ таржимаси

----

Муқаддас ёзувлар Худонинг 19 рақами умумий махраж бўлган ягона математик ижоди эмас. Бу борада Галилей ҳақиқатда машҳур фикрини айтган: «Математика — бу Худо Коинотни ёзган тилдир». Кўплаб илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 19 раками Худонинг айрим ижодлардаги имзосини ифодалайди. Бу илохий муҳр Микеланджело ва Пикассонинг имзолари уларнинг асарлари муаллифини аниқлашга имкон бергани каби, бутун Коинот бўйлаб кўплаб ҳолатларда учрайди. Мисол учун:

[1] Қуёш, Ой ва ЕР 19 йилда бир марта бир хил нисбий ҳолатда саф тортади (қ. ЭНЦИКЛОПЕДИЯ ИУДАИК, «Календарь» бўлими).
[2] Галлей Кометаси, қуёш тизимига ҳар 76 (яъни 19х4) йилда ташриф буюради.
[3] Худонинг сиздаги ва мендаги муҳри инсон танаси 209 (яъни 19х11) та суякдан иборат эканлигида намоён бўлади
[4] ЛАНГМАН ТИББИЙ ЭМБРИОЛОГИЯСИ, муаллифи - Т. В. Сэдлер, АҚШ олий тиббий таълим муассасаларининг кўпчилигида ўқув қўлланмаси сифатида фойдаланилади. Бешинчи нашрнинг 88-бетида қуйидаги сўзларни ўқиш мумкин: «Қоидага кўра, тўлиқ муддатли ҳомила учун ҳомиладорлик муддати охирги ҳайз бошланишидан 280 кун ёки 40 ҳафта, ёки аниқроғи, уруғланиш пайтидан бошлаб 266 кун ёки 38 ҳафтага тенг, деб ҳисобланади». 266 ва 38 рақамлари эса 19 га каррали.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase