Абу Муслим
Fox ва National Geographic телекомпанияси "Коинот" дастури бошловчиси астрофизик Нил Деграсс Тайсонга нисбатан илгари сурилган шилқимлик ва жинсий зўравонлик айбловларини тергов қилишни бошлагани ҳақида эълон қилди. Тайсоннинг собиқ ёрдамчиси Эшли Уотсоннинг айтишича, унинг шилқимлиги туфайли у ишдан кетишга мажбур бўлган.
Камбоджа «қизил кхмерлар» режими 1975-1979 йиллар террористик бошқарув давомида «геноцид» амалга оширган – Камбоджада ҳарбий жиноятлар бўйича суд жума куни шуни тан олди. Бу қарорни тарихий қарор деб аташ мумкин. «Иккинчи рақамли оға» Нуон Чеа (92 ёш) ва Кхиеу Сампхан, (87 ёш) Жанубий-Шарқий Осиёда бу мамлакатни шафқатсизлик билан бошқарган коммунистик партиянинг ҳозирги кунда тирик бўлган сўнгги етакчиларидир.
Калифорнияда Camp ва Woolsey ёнғинлари оқибатидаги иқтисодий зарар 9-13 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин, деб хабар беради RMS глобал рискларни моделлаштириш бўйича фирма таҳлилчилари. Фирманинг матубот-релизида айтилишича, штатнинг шимолий қисмида рўй берган Camp ёнғини 7,5-10 миллиард долларга, жанубда рўй берган Woolsey эса - 1,5-3 миллиард долларга тушиши мумкин.
Россия улар билан ҳамма нарсада мусобақалашмоқда деб ишончи комил бўлган Ғарб онгида Россия ва Путин жуда катта жой эгалламоқа. Бироқ Путиннинг мақсади бошқада. У ўз мамлакати учун дунёда муносиб ўринни таъминлашга интилмоқда. Россия ҳукумати Ғарбдан ўзиб кетиш имконсизлигини тушуниб етди ва бошқа йўлни танлади, деб ёзади таҳлилчи «Нью-Йорк таймс» газетасида. Россия ҳақидаги афсоналарни Кремлнинг ўзи фош қилмоқда.
Жазоирнинг Sonatrach компанияси Нигер давлатининг Кафра туманида янги нефт конини топди, деб хабар беради "Анадолу" агентлиги. Нигер давлат телевидениесининг хабар беришича, янги кон мамлакатдаги энг йирик нефт кони ҳисобланади. Sonatrach Нигер ва Жазоир ўртасидаги чегарада ўтган йилдан бошлаб нефт қидириш ишларини амалга ошириб келмоқда.
ФИФА президенти Джанни Инфантинонинг фикрига кўра, 2022 йил Қатарда энг яхши жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ташкилот раҳбари ҳаммани Яқин Шарққа ташриф буюришга чақирди. "Ишончим комилки, Қатарга йўл олган исталган киши ажойиб таассуротга эга бўлади, – иқтибос келтиради Инфантино сўзларини FourFourTwo.
Эроннинг Яқин Шарқда бўлиб ўтаётган сиёсий ва иқтисодий жараёнларга таъсири Исроил ва Саудия Арабистони тимсолида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ўзини йўқотиб қўйишга олиб келмоқда. Бу жаҳлни чиқарадиган омилни бартараф қилиш учун ўзини демократия ва инсон ҳуқуқлари муҳофазачиси сифатида кўрсатадиган мамлакат президенти унинг мамлакати улар учун умумий душман бўлган Эронга қарши дўстлашиши зарур эканлиги сабабли қотиллар билан алоқани узмаслиги ҳақида ҳаммага жар солди.
Айтингчи, электрон гаджетларга (мобил телефон, планшет, компьютер) юкланган Муқаддас Қуръон оятларини таҳоратсиз ўқиш мумкинми?
АҚШ ва Саудия Арабистони THAAD ракетага қарши комплекслари хариди ҳақида битим имзоладилар. АҚШ Давлат департаментидаги манбасига ҳавола қилган ҳолда CNBC хабар беришича, ар-Риёд умумий ҳисобда 44 та комплекс сотиб олиш ниятида. Шартнома миқдори 15 миллиард долларни ташкил қилади.
АҚШ ҳукумати ўрта Boeing Apache штурмчи вертолетни сотиш ҳақида якуний қарор қабул қилди. АҚШ Давлат департаменти Қоҳирага вертолетлар сотишга рухсат берди. Битим суммаси бир миллиард долларни ташкил қилади, деб хабар берди Пентагон таркибига кирадиган Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича Агентлик (DSCA).
Эрон армияси Афғонистон билан умумий чегараларни қўриқлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб баёнот берди Эрон Қуролли кучлари штаб бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Хуссайн Бакерий. Бакерий бу ҳақида душанба куни, қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлари иштирокидаги анжумана атди, хабар беради IRNA.
Ҳозирги кунда Исломни оммавий ифодалашни дин соҳаси олимларига тақдим этиш ўрнига ўз дини учун масъулиятни зиммасига оладиган, одамларни жипслаштириш, ғояларни оммалаштириш ва турли хилдаги мулоқот доираларини ишонтириш билан шуғулланадиган профессионаллар ва ақл-заковатли кишиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ислом оламида чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда.