close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қарз дафтари - ажойиб тарих

Аллоҳ йўлида риёсиз, яширин қилиниши керак бўлган хайр-эҳсонлар ҳақида гапирганимизда шу хусусдаги ҳадис ва ривоятларни келтирамиз. Амалда эса, эшитганларимизни амалга оширишга доим ҳам имкон бўлавермайди. Имкон топилганида ҳам уни яширин, хўжакўрсинга эмас, риёсиз, тўғри ниятда қилиш негадир қийин кечади.

Хайрли ишни риёсиз қилиш ҳақида ўрнак бўларли мисоллар жуда кўп. Хусусан Усмонийлар салтанатидаги бир воқеа ҳали-ханузгача одамларнинг хотирасида қолган. Яқин ўтмишда, бойларнинг қамбағалга ўхшаб кийиниб бозорларга кириш одати бўлган экан. Улар исталган растага бориб: "Қарз дафтаридан қарз бўлган йигирма кишининг қарзини санаб бер", деб айтар, сўнг ўша қарзларни узиб, қарздорларни қарз дафтаридаги рўйхатдан ўчиртирар экан. Бу услуб айниқса Рамазон ойларида жуда кенг қўлланар экан. Чунки мусулмонлар Рамазон ойида кўпроқ хайрли ишларни қилишга уринишар экан.
Бу амалда қанча кўп яхшиликлар бор, Субҳаналлоҳ. Бировларнинг қарзини орқадан узаётганлар ким учун пул бераётганини билмайди, сотувчи ва қарздор киши ҳам ким уни қарзидан қутултирганини билмайди. Аллоҳ таоло рози бўладиган энг яхши амал шу бўлиши мумкин, иншаоллоҳ...
Тарих бизга хатоларимизни кўрсатиш билан бирга тўғри ва солиҳ амалларнинг мисолига ҳам тўладир. Ҳар эҳтимолга қарши ушбу услубни эслаб қўйинг, кошки Аллоҳ таоло бизларга ҳам риёсиз хайр-эҳсон қилишни насиб этса...

Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Чиғатой Самарқанд фатҳи »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase