АҚШ Конгрессида биринчи муслима аёл бўлган Илхон Умар ижтимоий тармоқда айрим сиёсий кучлар томонидан антисемитик, деб атайин талқин қилинган Исроил кучларига қарши фикрлари учун узр сўрашига тўғри келганди, яъни мажбур қилинганди.
Демократлар ва республикачилар томондан Илхон хоним кескин танқид қилинишига қарамай айрим прогрессив яҳудий ташкилотлар диний жамоат сифатида яхудийларни камситмаган муслимани ҳимоя қилиб чиқди ва иккиюзлама стандартлардан воз кечишга чакирди.
Таъкидлаш жоизки, Илхон Умар Исроил томонидан Фаластин худудини босиб олишга қарши позицияси билан машҳур.
Доналд Трамп АҚШ Конгрессида ҳижобли муслимани кўришни истамяпти
АҚШ президенти Трамп Конгресс аьзоси бўлган муслима Илхон Умарни твиттерда ёзган ва Исроил тарафдори бўлган ташкилотни коралаган хабари учун танкид килди ва истеъфога чакирди. “Ўйлайманки, у Конгрессдан кетиши керак ёки вакиллар палатасида хорижий ишлар буйича кўмитадан чикиши керак”, деди Трамп Оқ Уйдан қилган видео мурожаатида, хабар беради The Independent.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
