close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Британияда мусулмонларнинг жасадларини энди ёришмайди

Британия мусулмон ва яҳудий жамоалари учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшунослар муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Мазкур давлат Олий судининг қарорига кўра, эндиликда агар мурдани паталогоанатомик жиҳатдан ўрганиш талаб этилса-ю, бироқ ўлган шахс ёки унинг вакиллари динига кўра мурдани ёриш маъқул бўлмаса, бундай ҳолатда жасадни ёриш ўрнига уни скан қилиш ва зарурий таҳлилларни ўтказиш керак бўлади.

Бундан ташқари, судья ўз вердиктида таъкидлаганидек, қимматга тушувчи жиҳозлардан фойдаланиш ёки таҳлилларни ўтказиш билан боғлиқ қўшимча ҳаражатлар ўлган шахснинг қариндошларига юклатилмайди, улар давлат томонидан қопланади.
Суднинг бу қарори 2015 йилнинг 29 сентябрь санасида Лондоннинг Қироллик очиқ шифохонасида қазо қилган Серлотта Ротштейн исмли яҳудий аёлнинг ишини кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган. Ўшанда, Серлотта оила аъзоларининг қаршилигига қарамай, шифохона маъмурияти врачлар ўртасида унинг ўлими сабаблари бўйича юзага келган турли фикрларга аниқлик киритиш мақсадида 86 ёшли аёлнинг мурдасини ёриб ўрганишга қарор қилган эди. Ушбу ҳолатдан қаттиқ таъсирланган оила аъзолари судга шикоят билан мурожаат қилишган. Улар ўз даъволарида Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги актнинг 9-моддасига таянганлар. Мазкур моддада британияликлар диний ҳуқуқларининг кафолати ҳақида сўз боради.
Ротштейнлар оиласини қўллаб-қувватлаш учун Британиянинг яҳудий жамоаси сафарбар этилди. Мазкур ишнинг ижобий ҳал этилишидан мусулмон жамоаси ҳам манфаатдор эди, чунки мазкур икки диннинг тана дахлсизлиги борасидаги қарашлари деярли бир хил.
Ушбу кампания натижасида, Олий суд паталогоанатомлар ўз фаолиятида риоя этиши учун қатор аниқ қоидаларни белгилаб берди. Уларга мувофиқ, ўлган шахслар ва улар қариндошларининг диний қарашларини ҳурмат қилиш ҳамда бундай қараш ва туйғуларга зид равишда жасад билан у ёки бу ҳаракатларни амалга оширмаслик қайд этилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase