Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш
Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларга бағишлаш барча мусулмонлар, хусусан Марказий Осиё халқлари ўртасида кенг тарқалган. Ҳанафий мазҳаби уламолари бу амални мустаҳаб деб билганлар ва юртимизда мустақиллик йилларигача ҳеч ким бунга эътироз билдирмаган, уни бидъат деб атамаган. Чет эллик устозларидан таъсирланган баъзи кишилар бу масалада ихтилоф чиқардилар. Мазҳабсизлик тарафдори бўлганликлари сабабли Ҳанафий мазҳаби уламоларининг сўзларини эътиборга олмадилар. Лекин иш улар айтганлари каби эмас. Бу ҳақида қуйида батафсил сўз юритилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўриш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўрамиз. Аммо бирон-таларига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва номақбул сўзлар билан эслаганларни ёмон кўрамиз. Ўзимиз уларни фақат яхшилик билан ёдга оламиз. Уларни яхши кўриш дин, иймон ва эҳсон, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифоқ ва ҳаддан ошиш деб биламиз.
Ким қандай йўлга чақирса...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир тўғри йўлга чақирса, ўзига эргашганларнинг ажрича унга ҳам ажр ёзилиб туради ва бу уларнинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди. Ким бир залолатга чақирса, ўзига эргашганларнинг гуноҳича унга ҳам гуноҳ ёзилиб туради ва бу уларнинг гуноҳидан ҳеч нарсани камайтирмайди» (Имом Муслим ривоят қилган).
Ўлгандан сўнг тирилишга имон
Ўлгандан сўнг тирилишга, яъни аввалги шакл ва борлиқ йўқ бўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтириш ҳар бир мусулмонга фарздир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Сўнгра сизлар, албатта, қиёмат куни қайта тирилурсиз” (Мўминун сураси, 16-оят).
Биз Аллоҳ таолони таниймиз
Биз Аллоҳ таолони У Ўзини Китобида сифатлаган барча сифатлари билан таниймиз. Ҳеч бир киши Аллоҳ таолога У лойиқ бўлган ибодатни қилолмайди. Лекин Унинг амрига биноан, буюрганига мувофиқ ибодат қилади. Барча мўминлар маърифатда, яқийнда, таваккулда, муҳаббатда, ризода, хавф ва ражода, имонда тенгдир. Имондан ва зикр этилганлардан бошқаларда бир-биридан фарқ қилади.
Имомлик ва халифалик қурайшдан бўлиши (кераклиги) ҳақида
Абу Довуд Таёлисий (муҳаддис, 750-819 й. Басра, Ироқ) “Муснад”ида: “Абу Барзадан (саҳоба): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васаллам дедилар: “Токи, ҳукмда адолатли, ваъдага вафоли ҳамда раҳм-шафқатли бўлар эканлар, раҳбарлик улардан бўлади”, дедилар. (Аҳмад, Абу Яъло (муҳаддис, 990-1066 й. Бағдод, Ироқ) ва Табаронийлар (муҳаддис, фақиҳ. 821-918 й. Акка, Фаластин) ривоят қилишган).
Қабрда савол-жавоб бўлиши ҳақдир
Маййитни қабрида Мункар ва Накир фаришталар саволга тутиши ҳақдир. Банданинг жасадига қабрида руҳининг қайтарилиши ҳақдир. Қабрнинг қисиши ҳақдир. Ҳамма кофирларга ва баъзи гуноҳкор мусулмонларга қабр азоби ҳақдир, бўлажакдир.
Дажжол, яъжуж-маъжуж чиқиши ва Исо алайҳиссаломнинг тушишлари
Дажжолнинг, Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши (пайдо бўлиши), қуёшнинг мағрибдан чиқиши, Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари ва саҳиҳ хабарларда келган қиёматнинг бошқа белгилари ҳақдир, бўлажакдир. Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди.
Шайтон мўминнинг имонини ололмайди
Шайтон мўмин бандадан имонни мажбурлаб ва зўрлик билан олиб қўяди, демаймиз. Балки: банда ўз хоҳиши билан имонидан кечади (диндан чиқади). Банда имонидан кечганда шайтон ундан имонини олади, деймиз.
Тавҳид илмининг бошқа илмлардан афзаллиги
Қадим, Карим, вожибул вужуд (борлиги ўзгага боғлиқ бўлмаган) Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ таоло айб ва нуқсон - сифатлардан покдир.