close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қабрда савол-жавоб бўлиши ҳақдир

Маййитни қабрида Мункар ва Накир фаришталар саволга тутиши ҳақдир. Банданинг жасадига қабрида руҳининг қайтарилиши ҳақдир. Қабрнинг қисиши ҳақдир. Ҳамма кофирларга ва баъзи гуноҳкор мусулмонларга қабр азоби ҳақдир, бўлажакдир.

Маййитни қабрида Мункар ва Накир фаришталар саволга тутиши ҳақдир. Банданинг жасадига қабрида руҳининг қайтарилиши ҳақдир. Қабрнинг қисиши ҳақдир. Ҳамма кофирларга ва баъзи гуноҳкор мусулмонларга қабр азоби ҳақдир, бўлажакдир.
Шарҳ: Қабрда, (маййит қаерда бўлсада (балиқ, илон қорнида бўлсада) Мункар ва Накир фаришталар ундан: “Роббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?” деб сўрайдилар.
Бухорий ва Муслимда ривоят этилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) икки қабр ёнидан ўтаётганларида бундай дедилар: “Уларнинг иккиси ҳам азобланяпти” (Бухорий, Муслим; Аҳмад ибн Ҳанбал, ж. 1, с. 225).
Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:
“Аллоҳ имон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устувор Сўз (имон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса, Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ (илму ҳикмат асосида Ўзи ) хоҳлаган ишни қилур” (Иброҳим сураси, 27-оят).
Оятдаги “охират” калимасидан мурод қабр ҳаётидир. Пайғамбарлар, болалар ва шаҳидлар қабрда сўровга тутилмай-дилар. “Саҳиҳи Муслим”да бундай нақл этилган: Расулуллоҳ (с.а.в.)дан шу хусусда сўрашганда, бундай дедилар: “Уларнинг қиличларининг ярқираши гувоҳликка кифоядир (етарлидир)”.
“Кифоя”да бундай дейилган: “Пайғамбарлар алайҳимусса-лом қабрда саволга тутилишмайди”.
Ҳанафий олимларидан Саййид Абу Шужо бундай дейдилар: “Баъзи олимлар наздида болалар ва Пайғамбарлар алайҳимус-салом ҳам қабрда саволга тутилишади”.
Баъзилар бундай деган: “Мусулмонларнинг балоғатга етмай вафот этган болалари афв этилган”.
Қабрда маййитнинг саволга тутилиши ҳикматини биз билмаймиз.
Имом Аъзам кофирларнинг болалари қабрда саволга тутилиши ва жаннатга кириши ҳақида бирор нарса демаганлар. Бошқалар улар ҳам саволга тутилади ва жаннатга киради, жаннат аҳлига хизматчи бўлишади, деган.
Қабрда руҳ (жон) жасаднинг ҳаммасига ёки бир қисмига қайтарилади. Қабрда руҳжасадга қайтарилганидан сўнг савол-жавоб бўлади. Мункар ва Накир саволларига мўмин: “Роббим Аллоҳ, диним Ислом, Пайғамбарим Муҳаммад (с.а.в.)дирлар”, деб жавоб беради. Фаришталарнинг саволларига кофирлар “билмайман”, дейди.
Мўътазила ва рофизийлардан бир қисми қабрда маййит саволга тутилишини инкор қилади. Қабр азоби ва унда саволга тутилиш ҳақидаги ҳадислар маъно жиҳатдан тавотур даражасига етган. У ҳақидаги ҳадисларни устозлар устози Жамолиддин Суютий “Шарҳус судур фий аҳвалил қубур” номли китобида ва “Ал-Будурус-Софираий фий аҳвалил-ахира” номли китобида жамлаган. Билишни ва шубҳадан қутулишни истасангиз, у китобларни ўқишингиз мумкин.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“(У азоб қабрдаги бир) оловдирки, улар эртаю кеч унга тутиб турилурлар” (Ғофир сураси, 46-оят). “Кўндаланг қилиниш” қиёматдан аввал, қабрда бўлади. Бунинг далили бу ояти кари-мадир:
«Қиёмат қойим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига): «Фиръавн зодагонларини энг қаттиқ азобга киритингиз!» (дейилур)» (Ғофир сураси, 46-оят).
Фиръавн қавмининг “оловга кўндаланг этилиши (оловга тутилиши) уларнинг, қиёматга қадар олов билан ёқилиши, демакдир. Қабр азобига далолат этган оятлардан яна бири будир:
“Албатта, Биз улар (ўз куфру исёнларидан) қайтишлари учун уларга катта азобдан илгари яқин азобни (яъни нисбатан кичикроқ, енгилроқ бўлган дунё азобини) тотдирурмиз” (Сажда сураси, 21-оят).
Бу оятда “буюк азоб”дан мурод охират азобидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Ким Менинг зикримдан, эслатмамдан (Қуръондан) юз ўгирса, бас, албатта, у учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз” (Тоуа сураси, 124-оят).
Қабрнинг қисиши ҳақдир. Қабр ҳатто комил мўминларни ҳам қисади. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деганлар:
“Шубҳасиз, қабр қисишидан бир киши қутиладиган бўлса, у Саъд ибн Муоз бўларди. Унинг ўлимидан Арш титрагандир”.
Қабрнинг комил мўминни қисиши қабрнинг торлигидир. Сўнгра Аллоҳ таоло мўминга қабрини унинг кўзи етгунча (кўзи кўриш мумкин бўлган жойгача) кенгайтиради. Яна бундай дейилган: “Комил мўминни қабрнинг қисиши меҳрибон она сафардан қайтган фарзандини қучоқламоғи кабидир!”. Ё Робб, бизларнинг қабримизни, ота-оналаримизнинг қабрини ҳам кенг ва мунаввар қил (Амин).
Кофирларга ва баъзи мўминларга қабр азоби бўлиши ҳақдир. Қабрда баъзи мўминларга неъмат берилиши ҳам ҳақдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар:
“Қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки жаҳаннам чуқурларидан бир чуқурдир” (Термизий, ж. V, с. 640) (Бу сқадисни Термизий ва Табароний уазратлари ривоят этган).
“Қабр охират манзилларининг биринчисидир. Маййит у манзилдан нажот топса, кейингиси осон бўлади. Нажот топмаса, ундан кейингиси қийин бўлади” (Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, ж. 1, с. 63).
Аллоҳ таоло маййитга қабрида азобланадиган ё роҳатланадиган миқдорида бир тур ҳаёт яратиши хусусида аҳли сунна вал жамоа иттифоқ қилган. Лекин маййитга руҳнинг қайтарилиши хусусида турлича фикрлар бор. Абу Ҳанифа у ҳақда сукут қилганлар. Аммо бу ўриндаги сўзлари қабрда ўликка руҳининг қайтарилишига (маълум муддат қайтарилишига) далолат этади. Чунки фаришталар саволига жавоб бериш ихтиёрий амалдир. Баъзилар маййит қабрида фаришталар саволига руҳисиз жавоб беролмайди дейишган. Баъзилар жавоб беролади, дейишган. Чунки, дейишади улар, инсон ухлаганда руҳи танасидан чиқади ва руҳи танасига боғлиқ ҳолда бўлади. Шунинг учун, тушида озорланади ё роҳатланади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан: “Қабрда ўликнинг жонсиз танаси оғриқни қандай сезади?” деб сўрашганида: “Тишинг оғригани каби, тишда жон йўқку”, деб жавоб бердилар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ойша онамиз (р.а.)га: “Қабр қисганда, Мункар-Накир саволга тутганда ҳолинг қандай бўлади?” дедиларда, ўзлари жавоб бердилар: “Ё Ҳумайро! Мўминни қабри қисиши она гўдагининг оёғини ушлагани кабидир. Мункар-Накир фаришталарнинг саволга тутиши кўз оғриганда (ёшланганда) сурма суриш кабидир”.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳазрат Умар (р.а)га бундай деганлари ривоят этилган:
- Ё Умар! Қабрингга икки ҳаяжонга солувчи малак келганда ҳолинг нима бўлади?
ҲазратУмар бундай дедилар:
- Ё Расулуллоҳ! У пайтда ҳам ҳозиргидай ақлу ҳушим жойида бўладими?
Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Ҳа, - дедилар.
ҲазратУмар:
- У ҳолда ҳеч парво қилмайман, - деб жавоб бердилар.
Дунёдан тоат билан ўтганларга қабрда неъмат берилиши ва дунёдан гуноҳ қилиб ўтганларнинг қабрда азобга гирифтор бў-лишига бу оятлар далолат қилади:
“Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни асло ўликлар деб ҳисобламанг! Аслида (улар) тирикдир - Парвардигорлари ҳузурида (жаннат неъматларидан) ризқланиб турурлар. (Мазкур қатл этилган шаҳидлар) Аллоҳ ўз фазли билан ато этган нарса (неъматлар)дан хушнуд, ортларида (тирик) қолиб, ҳали уларга қўшилмаган (ғозийлар)га (қиёматда) хавф ва ташвиш бўлмаслиги ҳақида башорат берган ҳолларида (Яшайдилар)” (Оли Имрон сураси, 169-170-оятлар).
“Улар ўз хатогуноҳлари сабабли (сувга) ғарқ қилиниб, оловга киритилдилар” (Нуҳ; сураси, 25-оят).
Яъни, тўфонда ғарқ бўлишлари билан оловга киритилдилар.
Биз қабр азоби ҳақлигига ишонамиз, аммо қандай бўлишини (ҳам тана, ҳам жонгами, ё улардан биригами) билмаймиз.
Руҳнинг ҳақиқати ҳақида турлича фикрлар бор. Баъзилар уни латиф бир жисми дейишса, бошқалар руҳ жасад учун қуёш нури кабидир, дейди. Яна баъзилар руҳ бир жавҳардир, дейишган. Ҳақиқат будир:
“Ваҳший ҳайвонлар ҳам (бир жойга) тўпланиб қолганида...” (Таквир сураси, 5-оят).
“У илк бор Ўзи яратиб, сўнгра (қиёмат куни) Ўзи яна қайта яратадиган зотдир. У зотга (бу) осонроқдир” (Рум, 27-оят).
“У кунда Биз осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша яхлит ҳолига) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир” (Анбиё, 104-оят).
“Сўнгра, шак-шубҳасиз сизлар қиёмат кунида қайта тирилурсизлар” (Мўминун, 16-оят).
“Биз осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб-беҳуда яратганимиз йўқ. Биз уларни фақат Ҳақ (қонун, интизом) билан яратганмиз. Лекин уларнинг кўплари билмаслар. (Ҳақ билан ботилнинг) ажралиш Куни (яъни Қиёмат куни) барчаларининг (ҳисоб-китоб) вақтидир” (Духон сураси, 38-40-оятлар).

Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase