close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имомлик ва халифалик қурайшдан бўлиши (кераклиги) ҳақида

Абу Довуд Таёлисий (муҳаддис, 750-819 й. Басра, Ироқ) “Муснад”ида: “Абу Барзадан (саҳоба): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васаллам дедилар: “Токи, ҳукмда адолатли, ваъдага вафоли ҳамда раҳм-шафқатли бўлар эканлар, раҳбарлик улардан бўлади”, дедилар. (Аҳмад, Абу Яъло (муҳаддис, 990-1066 й. Бағдод, Ироқ) ва Табаронийлар (муҳаддис, фақиҳ. 821-918 й. Акка, Фаластин) ривоят қилишган).

Абу Довуд Таёлисий (муҳаддис, 750-819 й. Басра, Ироқ) “Муснад”ида: “Абу Барзадан (саҳоба): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васаллам дедилар: “Токи, ҳукмда адолатли, ваъдага вафоли ҳамда раҳм-шафқатли бўлар эканлар, раҳбарлик улардан бўлади”, дедилар. (Аҳмад, Абу Яъло (муҳаддис, 990-1066 й. Бағдод, Ироқ) ва Табаронийлар (муҳаддис, фақиҳ. 821-918 й. Акка, Фаластин) ривоят қилишган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: подшолик қурайшдан, қозилик ансордан, азон ҳабашлардан” (Термизий (машҳур муҳаддис, 824-892 й. Термиз, Ўзбекистон) ривояти).
Утба ибн Абдон (саҳоба): “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Халифалик қурайшда, ҳакамлик ансорда, даъват (азон) ҳабашларда (бўлади)” (Аҳмад ривояти).
Али ибн Аби Толиб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Амирлар қурайшдан, яхшилари яхшиларига амир, ёмонлари ёмонларига амир (бўлади)” (Баззор ривояти).

Исломда халифалик муддати ҳақида

Сафина деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяётганларини эшитдим:“Халифалик (даври) - ўттиз йил, ундан кейинподшоликбўлади” (Аҳмадва “Сунан”муаллифлариривояти). Ибн Ҳиббон (муҳаддис, муаррих, ҳози, 884-965 й. Лашкаргоҳ, Афғонистон) ҳамда бошҳалар “саҳиҳ” деганлар. Уламолар айтишди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги бўлган ўттиз (йил) ичида Чориёрлар ва неваралари Ҳасан (халифа) бўлди.
Абу Убайда ибн Жарроҳ (катта саҳоба): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Динингизнинг аввали нубувват ва раҳмат билан бошланди, кейин халифалик ва раҳмат бўлади, кейин эса подшолик ва зўравонлик бўлади” (Баззор ривояти, “ҳасан” ҳадис).
Жобир ибн Сумра (саҳоба): “Набий соллаллоҳу алайҳи ва-саллам дедилар: “Ҳаммаси қурайшлик бўлган, ўз рақиб-ларини енгадиган ўн икки халифада бу мансаб (хали-фалик) ўз қудратини йўқотмайди” (Абуллоҳ ибн Аҳмад (Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли) ривояти). (Бу ҳадисни ик-ки шайх ва бошҳа (муҳаддис)лар ҳам ривоят ҳилишган.) Мазкур ҳадиснинг ровийлари, лафзлари (сўзлари) бошқача бўлган бир қанча турлари бор: “Бу мансаб салоҳиятини йўқот-майди”, “(Ўз ҳукмини) ўтказишдан тўхатамайди”, икковини Аҳмад ривоят қилган. Муслим ривоят қилган: “Ўн икки киши уларга ҳукмронлик қилар экан, одамларнинг иши юришдан тўхтамайди”, “Уларда ўн икки халифа ўтмагунча бу мансаб йўқолмайди”, “Ўн икки халифагача ислом ўз қудрати ва мустаҳкамлигини йўқотмайди”. Баззор ривоятида: “Ҳаммаси қурайшлик ўн икки халифа ўтмагунча умматимнинг давлати йўқолмайди”. Абу Довуд ривоятида бундай қўшимчаси бор: “Уйларига қайтгач, қурайшликлар келиб: “Кейин-чи, кейин нима бўлади?” дейишди, “Кейин қий-чув, бақир-чақир бўлади”, дедилар. Унинг бошқа ривоятида: “Ҳаммасида уммат бирлаша оладиган ўн икки халифагача бу дин барқарор туради”.
Аҳмад ва Баззор яхши (ҳасан) санад билан ривоят этибдилар: “Ибн Масъуддан бу умматга қанча халифа подшолик қилади?” деб сўрашибди. Шунда айтибдилар: “Биз бу ҳакда Расулул-лоҳ алайҳиссалоту вассаломдан сўраганимизда, “Бани Исроил раҳнамолари ададича - ўн икки нафар”, - деб жавоб берган эдилар”.
Қози Иёз айтади (муфассир, муаррих, 1083-1149й. Марокаш): “Бу ҳадисларда айтилган ўн икки халифа - халифалик қудратли, ислом кувватли ҳамда ишлар тўғри юритилган давр халифалари бўлса керак. Бундай ҳолат эса то Бани Умайянинг ҳокимиятига путур етиб, ўзаро фитна (низо) чиққан Язид ибн Валид давригача бўлиб ўтган. Кейин низолари тўхтамади. Оқибатда, Аббосийлар давлати вужудга келди ва уларнинг ҳокимиятини қўпориб ташлади.
Шайхулислом Ибн Ҳажар Асқалоний (машҳур муҳаддис, муаррих, 1371-1449 й. Фистот, Миср) “Бухорийнинг шарҳида” ёзади: “Бу ҳадис ҳақида айтилган сўзларнинг энг яхшиси ва энг маъқули қози Иёзнинг сўзларидир. Зеро, унинг сўзларини мазкур ҳадиснинг саҳиҳ турларидаги мана бу ибора ҳам тасдиқлайди: “Уларнинг барида (яъни,ўн икки нафарнинг байъатларида) одамлар бирга бўладилар”, “бирга бўладилар”дан мурод -уларнинг байъатига бўйсунишларидир. Шундай қилиб, Абу Бакр, Умар, Усмон ва икки ҳакамнинг Сиффинда (Суриядаги қишлоқ, Раққа яқинида) чиқарган (ҳукми) оқибатида Муовия ўзини халифа қилиб олгунга қадар Алида (байъатида) бирга бўлдилар. Кейин Ҳасан розияллоҳу анҳу билан сулҳга эришган Муовияда одамлар бир бўлишди. Кейин унингўғли Язидда бирга бўлишди. Ҳусайнга ҳокимият тегмади. Чунки у илгарироқ қатл этиб юборилди. Язиднинг вафотидан кейин Ибн Зубайр (саҳоба) ўлдирилиб, Абдулмалик ибн Марвонда бирлашгунларига қадар ихтилоф давом этди. Кейин унинг тўрт ўғли:Валид, Сулаймон, Язид ва Ҳишомда ҳамда Сулаймон билан Язид ўртасида (халифа) бўлган Умар ибн Абдулазизда бирлашдилар. Хулафои рошидиндан кейин мазкур еттитаси (қўшилади), ўн иккинчиси эса Валид ибн Язид ибн Абдулмалик бўлиб, амакиси Ҳишом ўлгач, одамлар унда бирлашдилар ва у 4 йилча бошқарди. Кейин қўзғолон қилиб уни ўлдирдиришди ва ўша кундан фитналар (низолар) бошланиб, вазият издан чиқди. Шундан кейин одамлар ҳеч бир халифада бирлашишга (келишишга) муваффақ бўлолмадилар. Чунки, ўз амакиваччаси Валид ибн Язидни ағдариб тахтга келган Язид ибн Валид узоқ турмади ва ўлимидан бурун унга қарши отасининг амакиваччаси Марвон ибн Муҳаммад ибн Марвон исён қилди. Язид вафот этгач, укаси Иброҳим (халифаликка) ўтирди. Уни эса (мазкур) Марвон ўлдирди. Кейин Марвонга қарши Бани Аббос қўзғолон қилди ва у ўлдирилди. Бани Аббоснинг биринчи халифаси Саффоҳ бўлди. У кўп турмади, унга қарши қўзғолонлар ҳам кўп бўлди. Кейин укаси Мансур бўлди, у узоқ турди. Лекин Андалусни Марвонийлар босиб олишди ва Узоқ Мағриб уларнинг қўлидан кетди. У ерларга Марвонийлар ҳокимияти ўрнатилди, кейинчалик улар ўзларини халифа деб атадилар. Инқироз шу даражага бордики, халифаликнинг номидан бошқа ҳеч нарсаси қолмади. (Бир пайтлар)Абдулмалик ибн Марвон ўғиллари даврида мусулмонлар ғалаба қилган ер юзиниг шарқ-у ғарби, ўнг-сўлидаги барча мамлакатларда халифа номи хутбада келтирилар, бирон жойга халифанинг буйруғисиз ҳеч ким амир бўлолмас эди. Аҳвол шу даражага бориб етдики, бешинчи юз йилликда битта Андалуснинг ўзида олтита одам ўзига халифа номини қўйиб олган эди. Булардан ташқари, Мисрда Убайдийлар, Бағдодда Аббосийлар, яна ҳар ерларда халифа бўлиб олган Алавийлар, хаворижлар бор эди.
У (Ибн Ҳажар) деди: “Ҳадиснинг мазкур таъвилига биноан ундаги “кейин эса қий-чув (“ҳарж”) бўлади”, деганлари фитна-низолар оқибатида кўп қон тўкилади, бу тўхтамайди ва кўпаяди деганлари бўлади. Шундай бўлди ҳам”.
Баъзилар, (бу ҳадисларда) кетма-кет бўлмаса ҳам қиёматгача ислом даврида бўладиган, ҳақ ишни қиладиган ўн икки халифа ҳақида айтганлар дейишган. Мусаддид (муҳаддис 843 йилда вафот этган. Басра, Ироқ) ўз “Катта Муснад”ида ривоят қилган Абу Жалд (тобеин)нинг ушбу сўзи буни қувватлайди: “Барчалари тўғри йўлга ва ҳақ динга амал қиладиган ўн икки халифа ўзларидан чиқмагунича бу уммат ҳалок бўлмайди. Улардан ик-китаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оиласидан. “(Ўн икки халифадан) кейин қий-чув бўлади”, деганда Қиёмат қоим арафасида бўладиган Дажжол чиқиши ва кейинги фитналарни назарда тутилган бўлади”.
Мен айтаманки, демак, ўша ўн икки халифадан қуйидагилари бўлиб ўтган бўлади: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Ҳаттоб, Усмон ибн Аффон, Али бин Абу Толиб, Ҳасан, Муовия, Ибн Зубайр, Умар ибн Абдулазиз - жами саккизта! Буларга Аббосийлардан Муҳтадини қўшиш мумкин. Чунки Умавийларда Умар ибн Абдулазиз қандай бўлса, у Аббосийларда шундай бўлган. Зоҳир ҳам шундай. Чунки унга ҳам одиллик ато этилган эди. Иккита кутилаётгани қолди, улардан бири Маҳци ва у пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оиласидандир.

Бани Умайя халифалиги ҳақида огоҳлантирган ҳадислар

Қосим бин Фазл ал-Маданий: “Юсуф ибн Саъд шундай деб айтди: “Ҳасан ибн Али Муовияга байъат бергандан кейин бир киши унинг олдига келиб, сен мўминларнинг юзини ерга қаратдинг”, деди. Шунда: “Аллоҳ раҳмат қилгур, сен мени койима, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (тушларида) Умайянинг ўғилларини ўз минбарлари устида кўрадилар ва бундан хафа бўлдилар. Шунда:
“(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик”, (Кавсар сурси, 1-оят).
Ҳамда “Қадр” сурасининг 3-оятлари нозил бўлди:
“Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир”, деди Ҳасан.
Қосим деди: “Биз ҳисоблаб чиқцик, ҳақиқатда уларнинг подшоҳлиги 1000 ойдан кўп ҳам, кам ҳам эмас экан”, (Термизий ривоят ҳилган бу ҳадисни “ғариб”, у ёлғиз Қосимдан ривоят қилинган, дедилар). Бу ҳадисни Ҳоким (машҳур муҳаддис, 1012 йилда вафот этган. Нишопур, Эрон) ва Ибн Жарир(муфассир, тарихчи, муҳаддис, 923 йилда вафот этган, Табаристон, Эрон) ҳам ривоят қилганлар. Ҳофиз Абулҳажжож Миззий (ҳадисшунос, 1342 йилда вафот этган, Ҳалаб, Сурия) ҳамда Ибн Касир (машҳур муфассир, муаррих, 1373 йилда вафот этган Дамашк» Сурия) уни “ мункар” (яроҳсиз) ҳадис дейишган.
Ибн Жарир ўз тафсирида Абдулмуҳаймин ибн Аббос ибн Саҳлнинг бобосидан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳакам ибн Абул Ос ўғилларини ўз минбарлари устида маймунлар каби сакраб юрганларини (тушларида) кўриб хафа бўлдилар ва вафотларига қадар кула олмадилар. Шунда Аллоҳ таоло:
Маъноси: “Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Сизга Раббингиз (барча) одамларни иҳота қилиб (ўраб) олгандир, деган эдик. Биз Сизга кўрсатган тушни ва Қуръонда лаънатланган (Заққум номли) дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз (мушрикларни шу каби хабарлар билан) қўрқитурмиз, аммо бу уларнинг туғёнларини янада кучайтиради, холос”, (Исро сураси, 60-оят), оятини туширди”. (Исноди (ровийлари, уларнинг боғланиши) заиф. Лекин бошқа баъзи саҳобалардан келган ҳадисларда тасдики бор).

Бани Аббос халифалиги ҳақида башоратли ҳадислар

Бу мавзуда Баззор, Термизий, Табароний, Абу Нуайм (муҳаддис, 1038 йилда вафот этган Исфаҳон, Эрон), Доруқутний (995 йилда вафот этган муҳаддис, Бағдод, Ирок), Уқайлий (муҳаддис, 933 йилда вафот этган, Макка), Ибн Асокир (муҳаддис, муаррих 1105-1176й. Дамашқ, Сурия) ва Ибн Саъд (Воҳидийнинг котиби, дебҳам ном олган машҳур тарихчи, 845 йилда вафот этган. Бағдод, Ироҳ) лар тарафидан ривоят қилинган ўн бештача ҳадис берилган. Аммо биз булардан фақат иккитасини келтириб ўтамиз, холос. Чунки муаллиф ҳам “бу борада келган энг яроқли ҳадислар шу иккови”, деганлар. (Таржимондан)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга дедилар: “Нубувват ва подшолик сизларда (бўлади)” (Баззор, Абу Нуайм, Ибн Ади (муҳаддис, 890-976 й. Журжон, Эрон) ва Ибн Асокир ривояти).
Ибн Аббос: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга дедилар: “Душанба эрталаб болаларинг билан олдимга келинглар, уларга бир дуо қилайки, Аллоҳ шу дуо билан сенга ва фарзандларингга наф етказса”. Эрталаб учрашдик, бизга яхтак кийдирдилар-да сўнг: “Эй Аллоҳ, Аббос ва унинг фарзандларини ҳеч бир гуноҳ қолдирмай зоҳиран ва ботинан мағфират айлагин ва фарзандларини асрагин”, деб дуо қилдиллар” (Термизий ривояти).
Анас ибн Молик (саҳоба) Расулуллоҳцан: “Аллоҳ бировни халифа қилиб яратмоқчи бўлса, пешонасини ўнг қўли билан силайди” (Дайламий (муҳаддис, муаррих, 1115 йилда вафот этган Ҳамадон, Эрон) ривояти. Буни Дайламий яна Абу Ҳурайра орҳали, Ҳоким эса “ал-Мустадрак”да Ибн Аббос орқали Расулуллоҳга етказиб ривоят қилган).
Бани Аббоснинг - Саффоҳ, Маҳди ва Аминдан ташқари ҳаммалари канизаклардан туғилган.
Ас-Сувлий (тарихнавис, шатранж устаси, 946 йилда вафот этган, Басра, Ироқ) деди: “Фақат Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу, Ҳасан ибн Али ва Аминнинг оналари ҳошимий аёл бўлган”.
Халифалардан Али ибн Аби Толиб ва Али Муктафининг оти Али бўлган.
Уламолар айтишди: “Отаси тириклигида халифа бўлган, ха-лифаликни васият қилиб қолдирган, байтул мол тутган, Мусҳафга Мусҳаф номини берган биринчи Абу Бакрдир.
Биринчи бўлиб мўминларнинг бошлиғи (амиралмўмин) деб номланган, дарра тутиб юрган, тарихни ҳижратдан бошлаган, таровеҳ намозини ўқишга буюрган, девон (рўйхат) тузган Умар бўлади.
Биринчи бўлиб ер (давлат учун) ажратиб (қўриқ ерлар, ҳимо) олган, ерларни (иқто) бўлиб одамларга беришни кўпайтирган, жумада қўшимча азон айттирган, муаззинларга маош белгилаган, хутбада тутилган, миршаблар тайин қилган Усмон бўлади.
Ҳаётлик вақтида валиахд тайинлаган, бичилганларни хизматга олган Муовия бўлади.
Исми тангага битилган биринчи (халифа) - Абдулмалик ибн Марвон бўлади. Валид ибн Абдулмалик биринчи бўлиб исми билан чақиришни тақиқлаган. Лақаб қўйиш Аббосийларда пайдо бўлди.
Ибн Фазлуллоҳ (тарихчи, географ 1349 йилда вафот этган Дамашқ, Сурия): “Баъзилар Бани Умайянинг ҳам Бани Аббос каби лақаблари бўлган дейишади”. Биринчи бўлиб мунажжимлардан фойдаланган ва юлдузларга қараб иш қилган Мансурдир. Озод қилган қулларига амал берган, уларни араблардан ортиқ кўрган ҳам у.
Мухолифларга қарши китоблар ёзишга буюрган биринчи бўлиб Маҳди эди. Қилич ва тўқмоқлар кўтариб юрувчи кишиларнинг ортидан юриш Озиддан бошланди. Чавгон ўйнаш Рашиддан бошланди. Аминнниг давридан халифага гапирганда, ёзганда лақаби билан мурожаат қилиш бошланди. Девонга туркларни биринчи бўлиб киритган Мўътасим эди. Аҳли зиммага ўз либосларини ўзгартиришга буюрган (ажралиб туришга) ва биринчи бўлиб турклар тарафидан ўлимга ҳукм қилинган Мутаваккил эди. Бу билан Табароний Ибн Масъуддан (саҳоба) яхши санад орқали ривоят қилган қуйидаги ҳадиси набавий ўз тасдиғини топади: “Турклар сизга тегмагунча, сиз уларга тегманг, чунки умматимдан подшоликларини ва Аллоҳ ато этган неъматларни тортиб олувчи Бани Қантуро бўлурлар” (туркийларнинг бир номи).
Кенг енгли кийимларни ва кичкина бош кийимларни кийишни чиқарган Мустаин эди. Олтин зийнатли эгар жабдуқларни биринчи бўлиб қўллаган Мўътаз эди. Итоат этишга мажбур этилиб устидан ҳомий тайинланиб, унга бириктириб қўйилган биринчи халифа Мўътамид бўлди. Гўдаклигида халифаликка тайинланган Муқтадир эди.
Аскарлар ва мол-мулкларни ўзи тасарруф қилган, шеърларидан девон тузилган, халққа хутба ўқиб доим уларга имом бўлиб намоз ўқиган, надимлар билан мажлис қурган, маоши, мукофотлари, совғалари, хизматкорлари, оладиган улуши, хазиналари, ошпазлари, сувчилари, мажлислари, дарвозабонлари ва бошқа ишлари аввалги халифалар йўсинида бўлган охирги халифа Рози эди. У қадимги халифалар либосларида сафарларга чиққан сўнгги халифадир.
Фақат қуйидаги аёлларнинг иккита ўғли халифа бўлган: Валлода - Абдулмаликнинг ўғиллари Валид ва Сулаймоннинг онаси, Шоҳин - Валиднинг ўғиллари Язид ноқис ва Иброҳимнинг онаси, Хайзурон - Ҳоди ва Рашиднинг онаси. Буларга Аббос ва Ҳамзанинг онасини ва охирги Мутаваккилнинг ўғиллари Довуд ва Сулаймоннинг онасини ҳам қўшиш мумкин.
Ўн тўртта ўз-ўзини халифа қилиб олган Убайдийлар ўтган. Учтаси Мағрибда: Махди, Қоим ва Мансур. Мисрда эса ўн битта: Муиз, Азиз , Ҳоким, Зоҳир, Мустансир, Мустаъли, Омир, Ҳофиз, Зофир, Фоиз ва Озид. Уларнинг ҳукмронлиги 290 (милодий 903 й.) йиллардан бошланиб, 567 (1172 й)йилда йўқ бўлди.
Заҳабий деди: “Уларнинг давлати Алавий ҳам, Фотимий ҳам эмас, балки мажусий, яҳудий, ботинийдир. Ўн тўрттови бари халифа бўлиб олган, халифа қилиб кўйилган эмас”.
Мағрибда халифа бўлиб олган Умавийлар исломият, суннат, адолат, фазилат, илм, жиҳод ва ғазот жиҳатдан ҳолатлари Убайдийларникидан анча яхши эди. Улар кўп эдилар. Андалусда бир асрнинг ўзида олтитаси халифа бўлиб олган.
Ўтмишда қатор уломалар халифалар тарихига оид асарлар ёзишган, улардан: наҳвшунос Нефтавайҳнинг (тилшунос, шоир, муаррих, 858-935 й. Восит, Ироҳ) икки жилдлик “Тарихул хулафо”си - Қоҳирнинг давригача; Ас-Сувлийнинг “ал-Авроқ”и, Аббосийлар билан тугаган. Мен уни кўриб чикдим.
Ибн Жавзийнинг (тарихчи, фақиҳ 1116-1200й. Бағдод) “Бани Аббос тарихи”. Уни ҳам кўрдим. Носирнинг давригача ёзилган. Катта шоирлардан Абулфазл Аҳмад ибн Абу Тоҳир Марвазий Котибнинг (тарихчи, адиб, географ, 819-893 й. Бағдод, Ироқ) “Халифалар тарихи” китоби. У 280 йилда вафот этган. Амир Абу Мусо Ҳорун ибн Муҳаммад Аббосийнинг“Бани Аббос халифалари тарихи”.
Хатибнинг (тарихчи, муҳаддис, 1071 йилда вафот этган. Бағдод, Ироҳ) “Тарих” китобида Муҳаммад ибн Убода (Аббод) нинг: “Усмон ибн Аффон ва Маъмундан бошқа ҳеч қайси халифа Қуръонни ёд билмаган”, деган сўзи келтирилган. Менимча: “Бундай бўлиши мумкин эмас. Ахир саҳиҳ ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ёд олганликларини бир гуруҳ уламолар, жумладан Нававий (муҳаддис, фақиҳ 1233-1277 й. Нава, Сурия) ўз “Таҳзиб”ида очиқ айтганлар. Али розияллоҳу анҳу ҳам ёд билганлар. У киши пайғамбаримиз вафотларидан кейин Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаганлари бир ривоятда келган. Ибн Соий (тарихчи, 1275 йилда вафот этган. Бағдод, Ироқ) дейди: “Халифа Зоҳирнинг байъатида бўлганман. Байъат олаётганда оқ кийимда, бошига рўмол, елкасига Набий алайҳиссаломнинг чопонларини ташлаб олиб, қуббанинг деразаси ёнида ўтирган эди. Вазир унинг қаршисида минбар устида турган эди. Байъатнинг матни:“Аллоҳнинг амри билан барча одамлар бўйсуниши фарз бўлган, хўжамиз ва саййидимиз имом Абу Наср Муҳаммад Зоҳирга Аллоҳнинг Китоби, пайғамбарининг суннати, амиралмўмининниг ижтиҳоди узра халифа деб ва ундан ўзга халифа йўқ деб байъат бераман”.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase