close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўриш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўрамиз. Аммо бирон-таларига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва номақбул сўзлар билан эслаганларни ёмон кўрамиз. Ўзимиз уларни фақат яхшилик билан ёдга оламиз. Уларни яхши кўриш дин, иймон ва эҳсон, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифоқ ва ҳаддан ошиш деб биламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўрамиз. Аммо бирон-таларига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва номақбул сўзлар билан эслаганларни ёмон кўрамиз. Ўзимиз уларни фақат яхшилик билан ёдга оламиз. Уларни яхши кўриш дин, иймон ва эҳсон, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифоқ ва ҳаддан ошиш деб биламиз.
Шарҳ: Чунки саҳобалар ҳидоят ва ҳалол яшаш, инсонларга манфаатли бўлиб охират неъматларини дунё неъматларидан устун қўйишда катта фидойилик кўрсатганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбияларини кўриб, маънавий юксак чўққиларни забт этганлар. Руҳан ва жисмонан поклик учун жуда кўп ҳаракат қилганлар.
Ҳамма нарсада ҳам ҳаддан ошиш уни бузади. Саҳобаларни яхши кўришда ҳаддан ошиш ёки, аксинча, уларга қалбда нафрат сақлаш чин мўъминликка зид иш бўлиб, кишини иймонидан айиради. Зеро, олдинги миллатларда ҳам ҳаддан ортиқ яхши кўриш шахсни илоҳийлаштиришга ёки улуғ зотларга нафрат кўрсатиш ҳалокатга олиб борган. Аллоҳ тао ло саҳобаларни Ўз каломида шундай тавсифлаган.
Бунга далил:
«Муҳожирлар ва ансорларнинг дастлабки пешқадамлари ҳамда улар ортидан эзгулик билан борганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар... »(Фатҳ сураси, 29-оят.) (Тавба сураси, 100-оят.)
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан риво ят қилинади:
«Расулуллох, соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саҳо баларимни таҳқирламанглар, жонимунинг "ҳўли”да бўлган Зотга цасамки, агар сизлардан бирингиз Уҳуд (тоги) мислича олтин сарфласа ҳам, улардан бирортасининг "мудд”(Мудд - 544 граммга тенг ўлчов бирлиги)ига ҳам, унинг (мудднинг) ярмига ҳам эриша олмайди”,
деганлар»(Сунани Термизий, “Фазилатлар” боби, 4198 (3861); Саҳиҳул-Бухорий, “Саҳо-баларнинг фазилатлари” боби, 3672; Саҳиуи Муслим, “Саҳобаларнинг фазилатлари” боби, 6489; Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, 11517. Яна қаранг: “Уларни фақатгина мўъмин яхши кўради, мунофикуина ёмон кўради. Ким уларни яхши кўрса, Аллоҳ уам уни яхши кўради. Ким уларни ёмон кўрса, Аллоу ҳам ёмон кўради” (Сунани Термизий, “Фазилатлар” боби, 4239 (3900); Саҳиҳул-Бухорий, “Ансорийларнинг фазилатлари” боби, 3783; Саҳиҳи Муслим, “Иймон” боби, 237 (129)).).
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг яхшиси менинг асримда яшаганларидир. Кейин улардан кейин яшаганлар, кейин улардан кейин яшаганлардир”, деганлар». Имрон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ўзларининг асрларидан кейин иккита асрни айтдиларми ёки учтаними билмайман”(Саҳиҳи Муслим, “Саҳобаларнинг фазилатлари” боби, 6475; Сауиҳул-Бухорий, "Саҳобаларининг фазилатлари” боби, 6429; Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, 19835.).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан сўнг халифаликни (биринчи бўлиб) умматнинг энг афзал ва муқаддам вакили Абу Бакр Сиддиққа, сўнгУмар ибн Хаттобга, сўнг Усмонга, сўнг Алий ибн Абу Толибга нисбат берами (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин). Шу зотлар рошид (тўғри йўлдаги) халифалар ва ҳидоятлн раҳбарлардир.
Шарҳ: Саҳобаларнинг афзали рошид халифа кейин жаннатга кириши хушхабари берилганлар нинг қолган аъзоларидир. Уларнинг барчалари Ра сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлига юриб, ҳеч нарсада ундан четлашмаганлар.
Бунга далил:
Имом Аҳмад Иброҳим ан-Нахаъийдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар:
«Пайгамбардан кейин бу умматнинг энг яхшиси Абу Бакр ва Умардир»(Ал-Муснад, “Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг муснади” 5-китоб,).
Муҳаммад ибн Ҳанафийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отам (Алий розияллоҳу анҳу)дан: "Эй отажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин одамларнинг энг яхшиси ким?” - деб сўрадим. У киши: "Абу Бакр”, дедилар. Мен: "Кейин ким?” - дедим. У киши: “Умар”, дедилар. Сўнг “Усмон” дейишларидан кўркдимда, "Кейин сизми?" - дедим. У киши: “Мен мусулмонлардан бириман, холос”, дедилар»(Саҳиҳул-Бухорий, “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг фазилатлари” боби, 3671.).
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг устунликларини кўриш мумкин:
«Ҳайбарда Алий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ортда ҳолган эди. Унинг кўзи огриб ҳолган эди. У“Мен ортда ҳолар эканманми?!” дедида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб олди. Аллоҳ фатҳ ато этган тонгнинг кечасидан олдинги оҳшом чогида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эртага байроҳни Аллоҳ ва Унинг Расули яхши кўрадиган кишига бераман ёки Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўрадиган киши олади. Аллоҳунга, албатта, фатҳ беради”, дедилар. Қарасак, Алий турибди. Шуни умид қилган эдик. “Мана, Алий”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байроҳни унга бердилар. Аллоҳунга фатҳ берди»(Саҳиҳул-Бухорий, “Ғазотлар” боби, 4208; шунингдек, Ҳаранг: “Жиҳод ва юриш” боби”, 2975; Сяҳиҳм Муслим, “Саҳобаларнинг фазилатлари” боби, 6223 (2406); Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, 16538.).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларини айтиб жаннат хушхабарини берган ўн кишининг жаннатий эканларини биз ҳам эътироф этамиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари айни ҳақиқатдир. Улар: Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий, Талҳа, Зубайр, Саъд, Саид, Абдурраҳмон ибн Авф ва умматнинг энг омонатдор кишиси Абу Убайда ибн Жарроҳдир. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.
Шарҳ: Матнда ўн саҳобанинг номлари билан зикр қилиниши хабарларда мутавотир ҳолда шундай келгани учундир.
Бунга далил:
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Алий жаннатдадир. Талҳа жаннатдадир. Зубайр жаннатдадир. Абдурраҳмон ибн Авф жаннатдадир. Саъд ибн Абу Ваҳҳос жаннатдадир. Саид ибн Зайд жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир”, дедилар»(Сунани Термизий, “Маноқиб” боби, 4080 (3747); Сунани Абу Довуд, “Суннат” боби, 4649; Сунани Ибн Можа, “Суннат” боби, 133; Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, 1575, 1/410, Абу Яъло, № 835, 2/147; Бағавий, Шарҳус-сунна, № 3925, 14/128; Ибн Ҳиббон, № 7002, 15/463.).
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам саҳобалари, покдомон аҳли аёллари ва ҳар қандай ёмонликдан пок зурриётларини фақат одоб билан тилга олса, ўзини нифоқдан сақлаган бўлади.
Шарҳ: Уларга тил тегизиш ботин нопоклиги ва бадэътиқоддандир. Бу эса ёмон оқибат ва хорликка олиб бориши мумкин.
Бунга далил:
Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ри
воят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳо баларим ҳаҳида Аллоҳдан ҳўрҳинглар! Аллоҳ дан ҳўрҳинглар! Саҳобаларим ҳаҳида Аллоҳ дан ҳўрҳинглар! Аллоҳдан ҳўрҳинглар! Мендан кейин уларни (таъна-маломатларга) нишон ҳи либ олманглар. Бас, ким уларга муҳаббат ҳилса, унга мен ўз муҳаббатим ила муҳаббат қилурман Ким уларни ёмон кўрса, уни мен ўз ёмон кўришим ила ёмон кўрурман. Ким уларга озор берса, менга озор берган бўлади. Ким менга озор берса, Аллоҳга озор берган бўлади. Ким Аллоҳга озор берса, У Зотуни (қаҳри билан) тутишига оз ҳолади”, дедилар»(Сунани Термизий, “Маноқиб” боби, 4200 (3862); Аҳмад ибнҲанбал, ал-Муснад, № 20572,7/341.).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка билан Мадина орасидаги “Хумм” деган сувли жойда бизга хутба қилиб: “Аммо баъд: Эй одамлар! Огоҳ бўлинглар!Мен ҳам бир башарман. Раббимнинг (ўлим) элчиси кслса, (к,абул қилиб) жавоб беришимга оз қолди. Мен сизларга икки қиммат баҳо нарсани қолдириб кетаман. Биринчиси - Аллоҳнинг китоби. Унда ҳидоят ва нур бор. Бас, Аллоҳнинг китобини олинглар ва уни маҳкам ушланглар”, дедилар ва Аллоҳнинг китобига таргиб қилдилар. Сўнг: “Ва аҳли байтимни (крлдириб кетаман), сизларга Аҳли байтимни эслатаман, сизларга Аули байтимни эслатаман, сизларга Аҳли байтимни эслатаман”, дедилар»(Саҳиҳул Муслим, “Саҳобаларнинг фазилатлари” боби, 6225 (2408); Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, 19265.).
Саҳоба ва тобеъинлардан ҳамда улардан кейин ўтган салаф уламолари (аҳли ҳадислар, фиқҳ ва назар олимлари) фақат яхши ном билан тилга олинишлари лозим. Уларни ёмон сўз билан тилга олган кимса ҳақ йўлда эмасдир.
Шарҳ: Қози Абу Ҳафснинг айтишича, уларни ҳурматлаб улуғлаш динни улуғлаш деганидир. Шунингдек, улар Расулуллоҳнинг шариатларини одамларга етказишда ўринбосарларидир. Шу боисдан ҳам уларни ҳурматлаб тилга олиш ва уларга эргашиш лозим. Ким уларга тил тегизса дин валийлиги йўлидан четга чиққан бўлади, бу эса мунофиқлик аломатларидандир.
Бунга далил:
Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Одамларнинг энг яхшиси) менинг асрим (одамлари)дир. Сўнгра ундан кейин келадиганлари. Сўнгра ундан кейин келадиганлари...»(Саҳиҳул-Бухорий, “Қасамлар ва назрлар” боби, 6658, “Гувоҳликлар” боби, 2652; Саҳиҳи Муслим, “Саҳобаларнинг фазилатлари” боби, 6470; Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, 4130), деганлар.

Абдулҳамид Зайриевнинг
"Таҳовийнинг матнлари таржима ва шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase