close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пиноккио - лой инсоният рамзи

«Pinocchio» - режиссер Матео Гарроненинг Россияда 2020 йил прокатга чиқарилган филми. Афтидан, пандемия туфайли муваффақиятли бўлмади. Эҳтимол, мана шу сабабли у эътиборсиз қолиб кетди, менимча бу нотўғри ва бу хатони тузатиш керак.

Фильмни томоша қилишдан олдин Алексей Толстойнинг «Буратино» асари ҳақида билган ҳамма нарсангизни унутинг. Дарвоқе, Буратино номи итальянча «burattino» марионеткадан келиб чиқади. Оригинал итальян қаҳрамони «pino» қарағай ва «occhio» кўз сўзларидан «Pinocchio» деб аталади.
Филм жуда меҳрибон ва уни оилангиз билан томоша қилишингиз мумкин. У нимаси билан қизиқ? Менимча, Библия сюжетларига мурожаатларга тўла эканлиги. Ўқишни истамайдиган, отасидан саёҳатчи цирк билан бирга қочиб кетадиган дарбадар ўғил воқеаси ҳам шу ерда. Библияда зикр қилинган кит қорнида уч кун ўтказган  Юнус алайҳиссалом ҳам бор. Қуръони каримда бу пайғамбар Юнус алайҳиссаломдир "Бас, уни бемор ҳолида майдонга отдик" (Соффаат сураси, 145 оят).
Асарнинг бошланиши муқаддас ваҳийлар тарихи билан жуда кўп умумийликка эга. Джепетто ота ёғочдан қўғирчоқ ясайди ва уни Pinocchio деб номлайди. Уни ғайриоддий ғўладан ясайди. Ёғоч - бу ерда аллегория, Қуръони каримда Аллоҳ таоло Одам алаҳиссаломни оловдан яратилган Иблисдан фарқли ўлароқ, лойдан яратади. Лой бу материя, лекин аллақачон совиб қолган материя. Лекин битта "аммо"си бор, Қуръони каримга кўра, Иблиснинг бу совиган лойда бутун яратилган дунёга лойдан одам ичида апория яратадиган Аллоҳдан (руҳуллоҳ) учқун борлигини билмайди.
Лекин фильмимизга қайтсак. Мана энди ёғоч қўғирчоқ, бизни куттириб қўймасдан, дарҳол ўзининг субъективлигини намойиш қилади. Бир парча ёғоч ҳали атрофдаги воқелик ҳақида ҳеч нарса билмайди, лекин бу уни тўхтатмайди. Бу қандай намоён бўлади? У отасидан қочиб кетади.
Қўғирчоқ фақат кўнгил хушлашни хоҳлайди ва ҳеч қандай куч сарфлашни, масалан, мактабда ўқишни истамайди. Филм бир қарашда аҳамиятли бўлмаган қизиқарли лаҳзаларга тўла. Спектаклдаги ролларини ўйнаётган ёғоч қўғирчоқлар уни ўзларидан деб қабул қиладиган эпизод бор. «Бизнинг олдимизга кел, биз сенинг ёғоч ака-укаларингиз ва опа-сингилларингиз», - дейишди улар ва Пиноккио уларнинг қучоғига кириб борди. Ажабланарлиси, Пиноккио марионетка қўғирчоқлар каби иплари йўқ, бу унинг ғайриоддий ёғоч қўғирчоқ эканлигига аниқ далилдир.
Пиноккио улардан фарқли равишда, ирода кучига эга. Гарчи қўғирчоқ бўлсада, у қарорларни мустақил равишда қабул қила олади, лекин ёғоч ака-сингилларидан фарқли равишда, субъективликка эга. Келгусида Пиноккио сеньор Манжефокога (Карабас-Барабас) қурбонликка тайёрлигини билдиради. У Арлекино учун жонини қурбон қилишга тайёр бўлади. Бу эса бошқа гап, яъни даводир, дейди тажрибали томошабин.
Филм давомида фирибгарлар томонидан осонгина алданган содда қўғирчоқни кўрамиз. "Адолат" га дуч келган қўғирчоқ "дўстлар" нинг ваъдаларига ишониб, қулликка тушади. Филм давомида Пиноккио ҳақиқий бола бўлишни орзу қилади.
У қўғирчоқ бўлишни истамайди ва ўз парисига савол беради:
— Сен қандай қилиб катта бўлиб қолгансан? Мен ҳам катта бўлишни истайман.
— Лекин сен ўса олмайсан.
— Нега?
— Чунки қўғирчоқлар ўса олмайди. Улар қўғирчоқ бўлиб туғилади, қўғирчоқ бўлиб яшайди ва қўғирчоқ бўлиб ўлади!
— Лекин мен бутун ҳаётим давомида оддий қўғирчоқ бўлишни истамайман. Мен ҳам оддий болалар каби бўлишни истайман.
— Сен албатта шундай бўласан, агар бунга қандай лойиқ бўлишни билиб олсанг.
— Нима қилишим керак?
— Ўзингни одобли қўғирчоқ каби тутишга ўрганишинг керак. Шу сабабли эртага сен ўқишга борасан!

Филм инсон ҳақида, дунё ҳақида, ўзининг "лойини" енгиш йўлидаги гуноҳкорона йиқилиш ва маънавий ўсиш ҳақида. Тавсия қиламан.

РУСЛАН УТБАНОВ
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Адабиёт
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase