close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юлдуз билан ярим ой ўрнига ўроқ ва болға: Хитой масжидларни компартия штабларига айлантирмоқда

Хитой коммунистик режими мамлакатдаги мусулмонлар ибодатхоналарини исломий рамзларидан ва ўзига хос меъморий хусусиятлардан маҳрум қилибгина қолмасдан, баъзи масжидларни дунёвий партия ва ҳукумат муассасаларига айлантирмоқда. Шу йил бошида Хенан марказий провинциясида жойлашган Синьчжэн шаҳридаги марказий масжид биносида "Партия аъзолари ва халқ оммасига хизмат кўрсатиш шаҳар маркази" ёзуви ва коммунистик белгилар пайдо бўлди, деб хабар беради BitterWinter.

Шунингдек, эндиликда масжидни элас-элас ёдга соладиган бинонинг олдида катта миллий байроқли устун ўрнатилган.
Маҳаллий аҳолининг гувоҳликларига кўра, ўтган йили масжиддан ярим ой ва юлдуз олиб ташланган, бу йил эса бино минораларини йўқотиб, бошқа мақсадда фойдаланила бошлаган.
Ўзининг гўзаллиги билан танилган Баяннур шаҳридаги Шимолий масжид (Хитой, Ички Мўғулистон автоном вилояти) бу йили янги гумбаз ва ярим ойга эга бўлди, бунинг учун маҳаллий мусулмонлар 140 минг долларга яқин маблағ тўпладилар.
Аммо 3 ойдан оз вақт ўтгач, бино Коммунистик партиянинг маҳаллий амалдорлари буйруғи билан вайрон қилинган - масжид "Саудия Арабистонига ўхшаб кўриниши" га асосланиб, барча мусулмон рамзлари йўқ қилинган. Маҳаллий мусулмонлар ўз масжидларини бундан кейин нима бўлишини - у давлат муассасасига айланиб қоладими ёки ёпилиб қоладими - тахмин қилишлари мумкин.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase