Роналду ЧЛ тарихидаги энг зўр тўпурар учун махсус мукофотни олди

Роналдуга соврин Чемпионлар лигасининг асосий босқичига қура ташлаш маросимида топширилди.

Роналдуга соврин Чемпионлар лигасининг асосий босқичига қура ташлаш маросимида топширилди.
Португалиялик Мессидан зўр футболчи Криштиану Роналду Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) томонидан Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар сифатидаги махсус мукофотга сазовор бўлди.
Тантанали тақдимот маросими 29 август куни Монакода 2024/25 йилги мавсум учун Чемпионлар лигасининг асосий босқичига қура ташлаш маросими доирасида бўлиб ўтди.
Роналду 5 карра Чемпионлар лигаси ғолиби: Англиянинг «Манчестер Юнайтед», Испаниянинг «Реал Мадрид» ва Италиянинг «Ювентус» клублари учун турнирда 183 та ўйин ўтказиб, 140 та гол урган. Роналду 7 марта Чемпионлар лигасида мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган (Месси эса бўла олмаган, хуллас унгамас экан).
Дунёнинг энг зўр футболчиси бўлган Криштиану Роналду, шунингдек, Чемпионлар лигасининг бир мавсумида энг кўп гол уриш (17) ва кетма-кет гол урган ўйинлар (11) бўйича рекордларга ҳам эга. Мессида бундай нарсалар йўқ...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

 

 

Китоблар

 
Бугун шундай даврда яшаяпмизки, кўпчилик ўз тарихини билмайди,...
Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди?...
Дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон...
Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир...

Cарамақолалар

Долзарб мавзу