close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
12.08.2022 23:49

Ёзувчи Салмон Рушди 12 август куни Нью-Йоркдаги тадбир пайтида саҳнада ҳужумга учради, хабар қилади GB News.
Ёзувчи Нью-Йоркдаги институтда адабий тадбирда маъруза қилиши керак эди, аммо гувоҳларнинг айтишича, бир одам саҳнага югуриб чиқиб, Рушдини пичоқлаган.

25.09.2020 14:48

Малайзиялик ёзувчи аёл Ханна Алкаф (Hanna Alkaf) «Болалар учун энг яхши адабиёт» номинациясида АҚШнинг нуфузли «Kirkus Prize» соҳиби бўлди. Унинг «The Girl and the Ghost» (Қиз ва қалб) асари қариндошлик алоқаларининг муҳимлиги ҳақида, вафот этган бувсининг руҳи билан туш орқали гаплашадиган ва у билан дўстона алоқалар ўрнатган кичик бир қизнинг воқеасини ҳикоя қилади.

13.12.2019 23:16

Машҳур ҳинд ёзувчиси, жамоат арбоби, зўравонлик ва очликка қарши кураш фаолларидан бири мусулмон аҳолининг ҳуқуқларини камситадиган фуқаролик ҳақида можароли қонунга норозилик сифатида ўзини расман мусулмон,  деб аташи ҳақида маълум қилди. Ҳиндистонлик арбоб Харш Мандер Twitter ижтимоий тармоғида расман ислом дини издоши сифатида рўйхатдан ўтишга ва ҳаттоки фуқароликдан маҳрум бўлишга қадар барча ҳуқуқий оқибатларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди, хабар қилади IslamNews сайти OpIndia га ҳавола қилган ҳолда.

23.09.2019 15:02

Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.

24.05.2019 06:07

2019 йил нуфузи халқаро Букер мукофоти (Man Booker International Prize) совриндори Уммонлик араб ёзувчиси Жоха Алхартхи (Jokha Alharthi) бўлди, хабар берилади мукофот ташкилий қўмитасининг сайтида. Мусулмон аёл «Осмон жисмлари» (Celestial Bodies) романи учун мукофотланди. Асар Уммондаги бир оиланинг уч авлоди ҳақида ҳикоя қилади, ўқувчини ўтмишдаги мустамлака давридан янги асрга мураккаб ўтишни бошидан кечарган мамлакат маданияти ва маиший ҳаётига ғарқ қилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase