Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
Коронавирус эпидемияси давомида Италияда ўлим кўрсаткичлари бир неча маротаба ўсди. Сешанба куни Италияда Covid-19 тасдиқланган ҳолатлари сони 100 мингдан ошиб кетди. Коронавирус қурбонлари расмий сони 11,5 минг кишидан ортиқни ташкил қиляпти.
Коронавирус пандемияси Италияга катта йўқотишларни олиб келади: касалхоналар тўлиб кетган, бутун мамлакат бўйлаб эса қаттиқ изоляция жорий этилган. Аммо экспертлар, шунингдек, ўлим даражаси юқори бўлганлигидан хавотирда, вафот этганлар сони Хитойда қайд этилганларнинг умумий сонидан ошиб кетди, деб ёзади The Telegraph.
Янги коронавирус эпидемиясининг марказига Европа, биринчи навбатда Италияга айланди. Клиник психолог ва илмий журналист Ирина Тихонова Профилактика.Медиа порталига Ломбардияда ўтган ой воқеалари қандай ривожланганлигини айтиб берди. Унинг фикрига кўра, агар италияликлар вазиятга жиддийроқ қарашганида, ҳамма нарса бошқача бўлиши мумкин эди.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео душанба куни у Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳни АҚШ раҳбарлиги остида тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни таҳдид остига қўйиши мумкин бўлган адоват ва душманликни тугатишга кўндира олмаганидан сўнг Афғонистонга бериладиган АҚШ ёрдами 1 млрд долларга қисқартирилиши ҳақида маълум қилди.
Коронавирус, ёки COVID-19 бутун дунё бўйлаб кенг тарқалар экан, башоратларга кўра улар тобора кўплаб мамлакатлар аҳоли ўртасида касаллик тарқалишини тўхтатиши ёки ҳеч бўлмаса чекинлаштириши лозим бўлган жиддий чоралар кўрмоқда. Мисол учун, кўп давлатларда мактаб ўқувчилари ва талабаларини уйга, масофавий ўқишга ўтказиш ва баъзи ташкилотлар ходимлари учун узоқдан ишлашни ўз ичига олган ҳолда карантин қилишга қарор қилинди.
"Инқироз пайтида миш-мишлар ва ёлғон хабарлар жуда тез тарқалади, - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung. - (...) Охирги кунларда бир-бири билан боғлиқ бўлган 3 та ҳодиса рўй берди: Германияда ўзини «Польди онаси» деб атаган аёл бемаъни гаплар гапиряпти. АҚШда ўзини Қўшма Штатлар президенти деб атаган эркак бемаъни гаплар гапиряпти. Бунда бутун дунёда ўн минглаб одам коронавирусга чалиняпти".
"Владимир Путиннинг шаклланаётган полициячи давлати учун коронавирус – кутилмаган бош репетиция. Россия президенти ҳокимиятни жипслаштирган шароитларда полиция ва хавфсизлик хизматлари ўз имкониятларини одамлар юзини таниб олишдан тортиб оломонни назорат қилиш усулларигача бўлган даражада такомиллаштиришга йиллар сарфлади. Энди эса вируснинг тарқалиши бу имкониятларни ва Путин учун унинг кескин чораларини қўллаб-қувватлаш имкониятини кутилмаганда текширишни таъминлайди", - деб ёзади The New York Times.
Eвропада пандемия авж олган бир пайтда, у бошлаган Хитойда коронавирус инфекциясининг ягона ҳолатлари қайд этилмоқда.
Олимларнинг кўплаб тадқиқотлари ва статистик маълумотларга асосланиб, мутахассислар дстлабки хулосалар чиқаришлари мумкин. Биринчидан, дунёнинг барча мамлакатларида яшовчиларни кўпроқ ташвишга соладиган нарса бу ўлим даражаси:
Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби: «Аллоҳ берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг қадрига етишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини эҳтиёт қилиши ва бошқаларни ҳам асраши керак.
Россия Федерацияси назорат остидаги давлат медиа воситалари орқали дунёда коронавирус эпидемиясининг авж олганлиги ҳақида атайлаб ваҳима тарқатяпти. Европа Иттифоқида РФ ҳудудидан келаётган барча дезинформация диққат булан кузатиб борилмоқда.
Инсоният акллироқ бўлиши керак. Яна омон қолиш учун. Хавфли душман пайдо бўлиши билан инсониятга ҳозир нима ва қаерда етишмаётганлиги аниқ бўлди. Яна шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолишимиздан олдин буни тузата оламизми? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID -19 коронавирусининг пандемиясини эълон қилди. Женевадаги матбуот анжуманида ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус тегишли баёнот берди.
«Финэкспертиза» компанияси Россияда ишлаётган яқин ва узоқ хорижлик муҳожирлар ўтказадиган ўртача пул миқдори ҳақида маълумотларни эълон қилди. Жуда қизиқарли рақамлар олинди. Ўрта Осиёлик муҳожирлар Россиядан уйига жуда катта миқдорда пул ўтказади деган фикр кенг тарқалган бўлсада, Россиядан ўртача пул ўтказмалари қуйидагичани ташкил қилди: Ўзбекистонга — 418 доллар, Тожикистонга — 195 доллар, Украинага — 182 доллар, Қирғизистонга — 536 доллар.
Трансферт ва у билан боғлиқ равишда конституцияга ҳокимликни қайта тақсимлашни мустаҳкамлаб қўядиган ўзгаришлар киритиш билан боғлиқ цирк ўткан куни масхарабозлик билан тугади. Биринчи аёл-космонавт Валентина Терешкова Давлат думаси йиғилишида конституцияга тузатишлар киритилгандан сўнг Владимир Путиннинг аввалги президентлик муддатларини бекор қилишни таклиф қилганидан кейин Давлат думаси раиси Вячеслав Володин мажлисига Кремл хўжайининг ўзи ташриф буюришини маълум қилди.