close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

(Yeni Şafak, Туркия) Ҳиндистонда мусулмонларга қарши ирқчилик характеридаги ҳужумлар тобора кўпайиб бормоқда

Коронавирус нафақат одамлар соғлиғи учун хавфли, балки жамиятдаги қарама-қаршиликларни чуқурлаштиради, ирқчилик кайфиятларини ҳам кучайтиради. Агар «Ени шафак»нинг номини ошкор қилишни истамаган ҳамсуҳбатига ишонадиган бўлсак, Ҳиндистонда шундай ҳолат рўй бермоқда. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатда мусулмонларга «коронажиҳод» эълон қилинган: улар қамоққа олиниб, қийноққа солиняпти.

Мусулмонларга ҳужумлар коронавирус баҳонаси остида амалга ошириляпти: «коронажиҳод» деб ҳужум қилинмоқда, айрим ҳолатларда қамоққа олиняпти ва қийноққа солиняпти. Нью-Деҳлида яшовчи суҳбатдошнинг сўзларига кўра, «Таблиғи Жамоат»нинг баъзи аъзолари Индонезиядан келганларидан сўнг, коронавирус учун тестлар ижобий бўлиб чиқди, улар билан алоқада бўлганларнинг ҳаммаси қамалган, қийноққа солинган.
Ҳиндистонда янги турдаги коронавирус эпидемиясининг (COVID-19) тез тарқалиши даврида мусулмонлар бошқаларнинг гуноҳига жавоб берадиган одамлар сифатида танланди. Деҳлида яшовчи 28 ёшли араб миллатига мансуб йигит «Ени шафак»га Ҳиндистондаги мусулмонлар қандай қилиб нишонга олингани ҳақида гапириб берди. Мусулмонларга босим янгилик эмас, аммо карантин даврида вазият янада мураккаблашди, дея таъкидлади манба. У Ҳиндистонда мусулмонларга нисбатан дискриминация юзага келган хавфли миқёсни айтиб ўтди: “Ўтган ҳафталар давомида улар бирон бир сабабсиз масжидларга ўт қўйишди. Шунга қарамай, Нью-Деҳлида Индонезиядан келган «Таблиғи Жамоат»нинг баъзи аъзолари коронавирус учун ижобий синовларни ўтказганлиги билан оқланди.Улар билан боғланганларнинг ҳаммаси қамоқхонага жўнатилган ва қийноққа солинган. Улар мамлакатда коронавирус олиб кирганлигини айтишди. Мусулмонлар кириб келишди. Аммо ўша пайтда кўп одамлар, шу жумладан мусулмонлар ҳам йиллик йиғилишларини ўтказишган. Ҳали у пайтда ҳеч қандай тақиқлар йўқ эди".

Ҳужум "коронажиҳад" деб белги қўйган ҳолда ҳужумлар уюштириляпти

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, мамлакатда яшовчи барча мусулмонларнинг ҳаёти хавф остида. "Агар сизни ёқтирмайдиган ҳинд қўшнингиз ҳокимиятга мурожаат этса ва сиз коронавирус ташувчиси эканлигингизни айтса – тамом, деб давом этади у. – Сизни ҳеч қандай текширувсиз зудлик билан қамоқхонага юборадилар. Сиздан ҳеч нарса сўралмайди. Сизга шафқатсиз муносабатда бўлишади. Сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қиладиган ҳеч кимни топа олмайсиз. "
Ижтимоий тармоқларда "коронажиҳад" хештеги остида "Ҳиндистонни мусулмонлардан тозаланг", "Мусулмонлар COVID-19 ташувчилари" каби сўзларни тарқатадиган мусулмонларга қарши нафрат кампанияси бошланди. "Ушбу хэштег остида бир тун ичида бўйи мамлакатда коронавирус тарқалиши учун жавобгарлик мусулмонлар зиммасига юклаб қўйилди,- дейди у. - Минглаб аккаунтлар орқали Исломга шафқатсиз ҳақоратли ёзувлар тарқатилди. Ҳукумат қош ҳам қоқиб қўймади. Аммо ҳақиқатни яширин бўлса ҳам айтишни истаган мусулмон аккаунти топилади ва ҳибсга олинади. Улар нима қилаётганларини дунё билишини хоҳламайдилар".

Менинг синглимга рўмолини ечиш буюрилди

Номини айтишни истамаган худди ўша ҳамсуҳбатнинг сўзларига кўра, ҳинд миллатчилари мамлакатни мусулмонлардан тўлиқ тозалашга ҳаракат қиляпти: «Нафрат ўти кундан-кун кучйиб боряпти. Бу нафрат илгари ҳам бор эди, лекин ҳозир айнақса, камбағал мусулмонларда омон қолиш имконияти деярли қолмади. Ишга кириш учун суҳбатдан ўтишда ўқиш якунлангач, ҳар сафар синглимдан рўмолини ечиш сўралди. Бундан ташқари, умумий қабул қилинган таъзим қилиш лозимлиги тъкидланди».

ОАВда қалбаки видеороликлар намойиш этиляпти

Ҳукумат тарафдори бўлган телеканалларда гўёки мусулмонларнинг юқумли касаллик тарқалиши учун одамларга тупуриши кўрсатилган қалбаки видеоларнинг тарқатилиши нафратнинг тобора кучайишига олиб келди. Ушбу ҳикоялар сохта эканлиги аён бўлганида, бу вазиятни ўзгартирмади. 20 март куни 1,2 минг киши иштирок этган Мадҳя-Прадеш штатида ҳиндларнинг маросимидан кейин 25 мингдан ортиқ одам карантинга олинганига ҳатто эътибор каратилмади. Ижтимоий тармоқлар мусулмонларни коронавирус тарқалишига ҳисса қўшганликда айбламоқда ва мамлакатдаги инфекцияларнинг 60 фоизи учун жавобгар деб айтмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase