Океанлар ҳар қачонгидан ҳам қизийди, Европа ва Америкада қурғоқчилик авж олади. Қашшоқ давлатлар БМТ таърифига кўра, асрнинг энг катта гуманитар инқирозини кутмоқдалар. Бой мамлакатларга эса сув тошқини, ҳосилнинг етишмовчилиги ва фавқулодда бўрон мавсуми таҳдид солмоқда.
Бошқа ҳар қандай вазиятда дунё қийинчиликларсиз бўлмасада, аммо иқлим ҳалокатини енган бўларди. Бироқ, барча манбалар коронавирусга қарши курашга ташланган.
Шифокорлар ва қутқарувчиларнинг бўш қўллари йўқ, бюджетларда эса ортиқча пул йўқ. Фермерлар, бизнес ва транспорт сунъий карантин туфайли фалажланган. Агар коронавирус пандемияси пайтида, ҳалокатли тўфон ёки дўл, бўрон йиғим-терим кунларига тўғри келиб қолса, вазият назоратдан чиқиб кетиш хавфини туғдиради.
Қўшнилар ёки халқаро ташкилотларнинг ёрдамига умид қилишнинг иложи йўқ. Тиббий кучларнинг форс-мажор ҳолати барча мамлакатларга таъсир кўрсатди. Яқинда Халқаро валюта жамғармаси бош иқтисодчиси Гита Гопинат вирус ҳеч кимни аямаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Бу сафар ҳар бир киши ўзи учун. Ва муаммо пул билан чекланмайди.
Карантин глобал исишни бекор қилгани йўқ
Сув тошқини, қурғоқчилик ёки довуллардан жабр кўрган мамлакатда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва тикланиш учун пул бўлса ҳам, ҳозир зарур бўлган нарсаларни сотиб олиш ва етказиб бериш ҳар қачонгиндан қийинроқ. Жаҳон савдоси ва транспорти коронавирус томонидан чекланган. Контейнер кемалари ва қуруқ юк кемалари йўлларда толиққан, самолётлар учмаяпти.
Эпидемиядан қўрққан ҳукуматлар дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқламоқда. Ҳатто энг бой, саховатли ва очиқ давлатлар ҳам ўз чегараларини ёпдилар ва умумий иш учун пул бермайдилар: масалан, АҚШ ҳозирги кунга қадар энг долзарб халқаро ташкилот - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти учун маблағ ажратишни тўхтатди.
Коронавирус сайёрадаги ҳаётни ўзгартирди, аммо сўнгги пайтгача ўзгарган нарсани - олимлар табиий офатларнинг кучайиб бориши учун айблаётган глобал исишни бекор қилмади.
Дунёдаги энг катта иқлим маълумотлар базаси, National Centers for Environmental Information (NCEI) маълумотларига кўра, сайёра 2020 йилнинг март ойида энг юқори даражага қизиди: 1880 йилдан бери фақат бир марта кузатилган ҳарорат ҳарорат ўртача даражадан ошиб кетди.
Ва бу транспорт ва саноат у туфайли тўхтаб қолган дунё миқёсида карантинга қарамай.
“Иқтисодий фаоллик пасайгани туфайли ҳавонинг ифлосланиши пасайган, аммо карбонат ангидрид бир кечада буғланиб кетмайди. Денгиз сатҳининг кўтарилиши каби глобал исиш оқибатлар асрлар давомида сезилиб туради. Пандемия бизнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш қобилиятимизни фақатгина чеклаб қўйди”, - дейди Бристол университети профессори Даниела Шмидт.
Олдинги март рекорди 2016 йилда Тинч океанидаги тропикларда сувнинг кўтарилиши феномени Эл Нино фонида, ёзда ҳаддан ташқари иссиқ ва қишда совуқ бўлганида қайд этилган эди.
Бу сафар, ҳатто Эл-Ниносиз ҳам, денгизлар рекорд даражада қизийди - дунё океани март ойида бу ойнинг ўртача кўрсаткичидан 0,8 даража илиқроқ бўлди.
Океан қанчалик иссиқ бўлса, ундаги довуллар шунчалик кучли бўлади. Йирик иқтисодлардан улар коронавирусдан энг кўп зарар кўрган дунёдаги энг бой мамлакат бўлган АҚШга энг кўп зарар етказадилар. У ерда ярим йиллик бўрон мавсуми июн ойида бошланади.
Бундан ташқари, у ҳаддан ташқари қизиб кетган денгизлар устига салқин қуруқликка қараганда анча фаолроқ ёғади, бу қитъаларни ёмғирдан маҳрум қилади ва қурғоқчиликка олиб келади. Ҳинд океанининг ғарбий қисмида кўтарилган ҳарорат Австралиядаги ёзнинг қуриши ва ёнғинларга олиб келиши мумкин, Шимолий Атлантикадаги сувларнинг исиши Амазонзанинг ўрмонларини қуритиб, ёқиб юбориш хавфини туғдирмоқда.
Европада жазирама
Олимларнинг огоҳлантиришича, глобал исиш нафақат исишнинг ўзи билан, балки кўпроқ одатдаги об-ҳаво ҳодисаларининг дастурида носозликлар келтириб чиқариши билан хавфли. Кутилмаганда иссиқлик чидаб бўлмас, совуқ қаттиқроқ бўлади, шамол довулга айланади, ёмғир тошқинга айланади.
Ўтган йил бунга мисол бўла олади.
Copernicus Climate Change Service (C3S) Eвропа маркази томонидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, 2019 йил Европада кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди. Аммо бу европаликлар макинтошини эски-тускиларга топширишди ва қуёшдан ҳимоя креми сотиб олишди дегани эмас. Феврал, июн ва июл ойлари мисли кўрилмаган иссиқлик билан эсда қолган бўлса-да, ноябрда рекорд даражада ёмғир ёғди ва кенг миқёсли тошқинларни олиб келди.
Бундай ҳолат биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Умуман олганда, Европада, жорий асрнинг тўлиқ бўлмаган йигирма йиллигида, рекорд даражадаги иссиқ 12 та йилнинг 11 таси тушди.
Eвропанинг қоқ марказида - Женева ва Гренобл ҳудудида 40 кундан ортиқ ёмғир ёғмади - охирги марта бу воқеа 19-асрнинг охирида содир бўлган. Фақат шу ҳафта осмондан ниҳоят ёмғир ёға бошлади.
«Eвропада исиш дунё трендидан анча ўзиб кетган. Сўнгги 40 йилдаги маълумотлар шундан яққол далолат беради», - дейди Британия Миллий атмосфера тадқиқотлари маркази профессори Роуан Суттон.
Украина ва Руминияда сув омборлари даражаси кескин даражада тушиб кетди. Франциянинг қишлоқ хўжалигидаги ерларнинг ярми шу даражада қуриганки, фермерлар хавотирда.
Германия ҳам қуруқ, аммо расмийлар ваҳима қўзғашга шошилмаяптилар, гарчи сўнгги икки йил давомида бу вазиятдан хавотирда бўлсалар ҳам.
Буғдойнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари - Россия ва Қозоғистон, Европадаги энг катта рақобатчиларининг азобланишига қараб, дон экспортини чекладилар. Улар бой мамлакатларда талабнинг ошиши экспортнинг ошишига ва ички бозорда тақчилликка олиб келади деб қўрқишади.
Шу билан бирга, қуруқ ва илиқ об-ҳаво ўзининг афзалликларига эга: Европанинг кўп қисмида бир неча ҳафта давомида осмонда булут бўлмаганлиги сабабли, қайта тикланадиган энергия қитъанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тобора кўпроқ қопламоқда. Германияда, қуёш панели фермалари баъзи кунларда барча энергиянинг 40 фоизини таъминлайдилар ва кун давомида нархлар тобора манфийлашиб бормоқда - истеъмолчиларга ҳақиқатан ҳам электр тармоғини юклашлари учун пул тўлашяпти.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида электр энергиясини етказиб бериш бўйича 15 дақиқалик шартномалар нархи деярли 800 марта нолдан тушди. Бу бир йил олдингидан 80 фоизга кўпроқ, деб Bloomberg Европа Epex Spot биржаси маълумотларига асосланиб хабар беради.
Ҳаммаси ҳам у қадар ёмон эмас. Агар вирус бўлмаса
Қурғоқчилик нафақат Европани қамраб олди. Аргентинанинг пампаслари ва Америка прериялари ҳам сувсизланди.
Америка Қўшма Штатларида маҳаллий беш балли шкала бўйича иккинчи даҳшатли даражадаги қурғоқчилик Техас, Калифорния ва Орегонда кузатилган ва ўнта штатда "жуда қуруқ" (учинчи даража), асосан жанубда, Мексика чегараси яқинида, марказда ва шимоли-ғарбда: Алабама штатидан Вашингтонгача кузатилган.
Аммо шунга қарамай, ҳосилга зарар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Кейинги икки-уч ой экинларнинг - сайёра аҳолиси ва чорва моллари кўпчилигининг овқатланишининг асосининг пишиши учун ҳал қилувчи бўлади. Дунёдаги экинларнинг умумий ҳолати хавотирли бўлиб кўринмайди.
Ўтган йилги ажойиб ҳосил туфайли омборлар рекорд даражадаги дон заҳираларига тўлиб кетди.
Шу билан тинчланиб, тарқалиб кетса арзирди, аммо чақирилмаган меҳмон - коронавирус бу масалага аралашди. Пандемия, ёқимсиз, аммо одатий воқеликка бардош бериш билан вазият янги ранглар билан янгидан ўйнай бошлади.
Пандемия глобал озиқ-овқат бозорининг логистикасини бузди: омборлар ва портларда соғлом ишчилар етишмайди, юк машиналари ҳайдовчиларсиз ишламайди. Ҳеч қандай самолёт ёки контейнер топиб бўлмайди. Юк ташиш кескин камайди.
Қишлоқ хўжалиги меҳнат муҳожирларининг асосий иш берувчиларидан бири бўлганлиги сабабли далаларда ҳосил чириши кўпаймоқда. Бироқ, карантин туфайли Лотин Америкасида кофе терувчилар плантацияларга етиб бора олишмайди, марокашликларга Испанияда қулупнай териш тақиқланади.
Буларнинг барчасидан озиқ-овқат инқирозининг ҳиди келяпти. Бироқ аввалги иккита, яъни 2007-2008 ва 2010-2012 мавсумлардан фарқли равишда, бу сафар муаммо озиқ-овқат етишмаслигида эмас. у керагидан ортиқча бўлиб ётипти. Муаммо айнан маҳсулотларни қандай қилиб йиғиб-териб олиш ва супермаркетларга етказишда.
Даҳшатли очарчилик ва чигиртка
Озиқ-овқат инқирози коронавирус пандемияси билан биргаликда бой давлатлар учун жиддий харажатларга олиб келмоқда ва протекционизмга мойилликни ривожлантирмокда. Бу қашшоқ мамлакатларга ёрдамни қисқартириш тарафдорлари учун ажойиб баҳонадир: Детройт ва Ливерпулда уйсизлар оч ва касал ўтирганда қаёқадаги Африкага ёрдам беришнинг нима кераги бор, деб аччиқланмоқда.
Бундай кайфиятлар кучайиши учун бошқа қулай вақт ўйлаб топиб ҳам бўлмаса керак.
Ҳатто коронавирус пандемиясисиз ҳам 2020 йил дунёга Иккинчи жаҳон уруши давридан бери энг йирик гуманитар инқирозни ваъда қилган, деб огоҳлантирганди дунё етакчиларини COVID-19 пайдо бўлишидан анча олдин БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли.
Энди эса «идеал пўртана» окибатида ўттиздан ортиқ камбағал мамлакат кенг кўламли очарчиликка дуч келиши мумкин. Одамлар ўн минглаб ва юз минглаб ўлади ва бунинг олдини олиш учун ёрдамни асло қисқартириб бўлмайди, аксинча, оширишга тўғри келади, дейди Бизли.
БМТ долзарб маълумотларига кўра, дунёда қарийб 1 млрд киши – сайёрамиз аҳолисининг ҳар саккизтадан бири сурункали равишда тўйиб овқат емайди. Коронавирус туфайли юзга келган инқироз туфайли эса уларнинг сони 2020 йил яна 130 млн кишига ортади. Бизлининг огоҳлантиришича: 265 миллион киши оч қолади.
Унинг бошқаруви остидаги БМТ озиқ-овқат дастури – дунёдаги энг йирик инсонпарварлик ташкилотидир. У ҳар куни 100 миллионга яқин кишини боқади. Агар бу ёрдам бирдан тўхтатиладиган бўлса, ҳар куни 300 минг кишигача очликдан ўлади.
Уй ой давомида ҳар куни Симферополь, Чернигов ёки Владикавказ шаҳарлари аҳолиси билан таққослаш мумкин бўлган даражада одам ҳалок бўлади.
«Биз нафақат глобал пандемияга, балки глобал гуманитар ҳалокатга ҳам дуч келдик. Можаролар авж олган мамлакатларда миллионлаб оддий фуқаролар тирик қолиш даражаси ёқасига келиб қолиши мумкин. Очлик хавфи мисли кўрилмаган даражада реал ва хавфлидир. Воқеалар ривожининг энг ёмон вариантда очлик ўттиздан ортиқ мамлакатга хавф солади», - деди Бизли.
Қурғоқчилик, вирус ва очликнинг бир вақтда келиши – ҳатто энг сифатсиз ҳалокат-фильм учун ҳам кўплик қилади. Лекин 2020 йил сценарийси Голливуднинг ўтакетган бебош иккичилари томонидан ёзилгандан ва улар фожиавийликни кучатириш учун яна чигирткалар оқимини ҳам қўшгандай.
Очкўз маҳлуқотлар Яманда илиқ ва ёмғирларга бой қиш туфайли Библия миқёсига етмоқда. Дунё коронавирусдан ташвишга тушган бир пайтда чигиртка Яқин Шарқ, Африка ва Осиёнинг 23 мамлакатида кўп нарсани еб битирди.
Жаҳон банки бу офатни авлод давомида энг қўрқинчли деб атади – бу ҳали иккинчи, кенг кўламлироқ тўлқин пайдо бўлишидан олдин. Сон-саноқсиз чигиртка Кения, Эфиопия ва Эронда янаям кўпаймоқда.
Унинг ейиши учун ҳам озиқа тайёр – Африкада экинлар кўкариб чиқмоқда. Бу йилги ҳосил катта сўроқ белгиси остида қолди.