Ҳозирги пайтда Москва умумшаҳар карантинида, бош вазир Михаил Мишустин эса коронавирус пандемияси кенг тарқалиб бутун ер шари бўйлаб ўн минглаб одамларни ўлдираётган ва дунёни айрим таҳлилчиларнинг башоратлларига кўра, 2008-2009 йиллар инқирозидан ҳам оғир бўлган глобал рецессияга олиб келиши кутилаётган шароитларда минтақалар губернаторларини шунга ўхшаш чоралар кўришга ундамоқда", - деб ёзади Foreign Policy ва эслатадики, "ўтган ҳафта Путин, вируснинг жиддийлиги ўсиб бораётганини ва жамиятнинг бу борадаги хавторини тан олиб, мамлакатдаги касаллик авж олиши расмий маълумотлардан жиддий фарқ қилиши унга етказилганидан сўнг, апрелда бўлиб ўтиши лозим бўлган овоз беришларни кейинги қолдириш борасида ўсиб бораётган босимга ён берди".
"Бу Россиядаги вазият қанчалик қийин бўлиши мумкинлигини тан олишдир. Улар овоз беришни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қанча вақт кутишган бўлса, - дейди Лондон Университет коллежи эксперти Бен Нобл. - [Кремл] имкон қадар тезроқ овоз беришни хоҳлади чунки улар бу масала бўйича жамоатчилик фикри вақт ўтиши билан ёмонлашишини биладилар».
"Кремл учун бу янада қимматга тушиши мумкин. (...) Бугунги кунда, COVID-19 яхши молиялаштирилмайдиган соғлиқни сақлаш тизимини хавф остига қўйибгина қолмай, Москва Саудия Арабистонига қарши нефт нархлари уруши туфайли ўз молияларига қўшимча босимларга қарши туриши керак - бу уруш унинг ҳукумати ўз эътиборини конституцияни ўзгартириш ҳақидаги сиёсий қарашлардан бутун Россия бўйлаб коронавируснинг тез тарқалишини олдини олишга қаратгунча унинг иқтисодиётини ларзага солиши мумкин. Ўсиб бораётган касалликнинг авж олиши Путин қурган институтлар ва тизимлар учун кутилмаган синовдир. Гарчи сўнгги йилларда Кремл ички ва ташқи таҳдидларга мослашган - санкцияларга қарши туриш учун дунёда янада тажовузкор ташқи сиёсат юритиш ва миллий дастурни амалга ошириш, турмуш даражасини ошириш асосида ўз иқтисодиётини қайта қуришга эришган бўлсада, коронавируснинг тарқалишига қарши кураш - бу Россия тизими тўлиқ қарши тура олмайдиган нарса"
"Марказлашган тарзда коронавирус билан самарали курашиш қийин. Тизим бундай жиддий муаммони ҳал қилиш учун етарлича самарали эканлигини исботлаши керак", - дейди Николай Петров, Chatham House катта илмий ходими ва Москвадаги Олий иқтисодий мактаб профессори. – Ҳаммада шубҳа бор, шунинг учун бу муҳим синовдир"
"Россия амалдорлари илгари вирусни юқтириш борасидаги муваффақиятлари ҳақида гапиришганди. Энди эса ҳолатлар кўпайиб бормоқда ва уларнинг статистикаси шубҳа остида қолмоқда. (...) Гарчи расмий жавоб сифатида коронавирус тарқалиши янада жиддий таҳдид сифатида кўрила бошлаган бўлсада, ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, ўйлашимизча, жамоатчилик соғлиғини сақлаш ва хавфсизлигига оид сиёсий устуворликларни акс эттирмайди. Путин ўтган ҳафта Россияда кенг кўламли карантин жорий килмаслик учун апрел ойидаги овоз беришни кейинга қолдириш ҳақида гапирилган ўз нутқидан фойдаланмади. Бунинг ўрнига, Россия раҳбари иш ҳақи тўланадиган бир ҳафталик таътил ҳақида маълум қилди, мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш учун кичик чора-тадбирлар жорий қилди ва россияликлар вирус тарқалишига жиддийроқ муносабатда бўлиши лозимлигини қатъий туриб маълум қилди. "
"Шундай таассурот пайдо бўлдики, гўё Путин вирус билан эмас, балки ўзининг пасайиб бораётган рейтинги билан курашмоқда", - дейди Татяна Становая, R.Politik сиёсий консалтинг компанияси асосчиси ва Москва Карнеги марказининг тадқиқотчиси. - Россия ҳукуматининг муаммоси шундаки, улар кучсиз бўлиб кўринишдан қўрқишади. Уларнинг фикрича, янада қатъий чоралар давлат назоратни йўқотиб, вазиятни енга олмаяпти деган таассурот қолдиради. "
"Ҳозирда Россия чегараларни ёпиб қўйди, спорт тадбирларини бекор қилди ва мактабларни ёпди, аммо кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, вирусни тарқалишига қарши курашиш учун амалдорларга Путинни исталмаган сиёсий оқибатлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чекловлар бўлиб-бўлиб киритилган. Москва мэри Сергей Собянин москваликлар бар ва ресторанларга боришда давом этган дам олиш кунлари карантин жорий қилди. (...) Худди шу тарзда, Мишустин, Бош вазир, мамлакатда халқ Путиннинг бармоқ изларини кўрмаслиги керак бўлган ҳолда умуммиллий карантинни қандай жорий этишнинг амалий жиҳатлари устида ишламоқда. тўлиқ карантин"
(...) бу "Кремлнинг жараён давомида ўз сиёсий позициясига путур етказмасдан, вирусни жиловлаш зарурати ўртасида кескинликни таъкидлайди. (...) Бу муаммолар олдида Кремл пандемияни ўз шартларида бошқариш учун иккита таниш усулга мурожаат қилиши мумкин: кузатув ва тарғибот ", - деб ёзади нашр ва Россия ҳукумати янги имкониятлар ва технологияларни, жумладан, Москвада 170 мингта кузатув камераси, шунингдек, карантин вақтида ўз уйини тарк этиш учун махсус кодни скаенрлаши талаб қилинадиган QR-кодлар тизимини синаб кўрмоқда.
"(...) Москва ҳозирда Россияда касалликнинг авж олиш марказидир, аммо агар вирус бошқа минтақаларда кенг тарқалса, ҳукумат ваҳима ва сиёсий оқибатларга қарши курашиш учун бошқа янги технологиялардан фойдаланишлари, хусусан, ҳукуматга интернетни колган дунёни ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг қолган қисми учун маълум бир минтақада интернетни ёпиб қўйиш имконини берадиган суверен интернетдан фойдаланиши мумкин, дейди россиялик журналист ва Россия хавфсизлик хизматлари кузатув технологияларидан фойдаланиш бўйича эксперти Андрей Солдатов
"Агар маълум бир ҳудудда касаллик юқтирганлар сонининг кўпайиши кузатилган бўлса, бу ҳақида маълумот бутун мамлакат бўйлаб тарқалишининг олдини олиш учун ҳукумат минтақадаги Интернетни тўсиб қўйишига олиб келиши мумкин, - дейди Солдатов, - ҳозирча бундай ҳолат кузатилмаяпти, лекин бу йўналишда ҳаракатланиш мумкин"
"(...) Унинг қўлида кучли воситалар мавжудлигиига қарамай, Кремлнинг жамоатчилик фикрини шакллантириш қобилияти заифлашмоқда, дейди Chatham House вакили Петров. Давлат оммавий ахборот воситаларига ишонч паст ва кўп йиллардан бери пасайиб бормоқда. Яқинда мустақил "Левада" Россия социологик маркази томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, россияликларнинг 59 фоизи коронавирус тўғрисидаги расмий маълумотларга тўлиқ ишонмайдилар. Бу касалликнинг ўсиши давом этаётган шароитда ҳукумат учун жиддий муаммо туғдирмоқда. Петровнинг фикрига кўра, Россия ҳукумати коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун Хитойда кўрилаётган чоралар каби қаттиқ чоралар қўллаш борасида аҳолининг талаблари доим ҳам риоя қилинмаслига салбий муносабатдан қочиб, шубҳа билан қарайдиган одамлар орасида жамоатчилик фикрини шакллантириш усулини топиши лозим".
Манба: Foreign Policy